Режали ахборот тизимлари. Бу тизимлар бошқарувнинг маъмурий даражасида (босқичида) барпо этиладилар ва стратегик узоқ муддатли қарорларни қабул қилишга ёрдам берадилар. ечиладиган масалалар орасида қуйидагилар бўлиши мумкин:
логистик занжир бўғинларини яратиш ва уларни оптималлаштириш;
шартли-мунтазам, яъни кам ўзгарадиган маълумотларни бошқариш;
ишлаб чиқаришни режалаштириш;
захираларни умумий бошқарувини амалга ошириш;
резервларни бошқариш ва бошқа масалалар.
Диспозитив ахборот тизимлари. Бу тизимлар омбор ёки сехни бошқариш даражасида (босқичида) барпо этиладилар ва логистик тизимларнинг яхши йўлга қўйилган ишини таъминлаш учун хизмат қиладилар. Бунда қуйидаги масалалар ўз ечимини топишлари мумкин:
захираларни (омборга қўйишни) ... бошқариш;
омбор (қ.х. корхонаси) ичидаги транспортни бошқариш;
буюртмалар бўйича юкларни танлаш, бутлаш, жўнатиладиганларини ҳисобга олиш ва бошқалар.
Бошқарувчи ахборот тизимлари маъмурий ёки оператив бошқарув даражасида (босқичида) барпо этиладилар. Бу тизимларда ахборотларни қайта ишланиши, уларни эҲМга келиб тушиши тезлигида амалга оширилади. Бу ишларнинг барчаси бирданига амалга оширилади, ҳамда ишлаб чиқариш ва хизматларининг ҳозирги ҳолати тўғрисида маълумот олиш, ҳамда бошқарув объектларига нисбатан тадбирларни ўз вақтида ўтказиш имконини беради. Ушбу тизимлар моддий оқимлар назорати, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишни оператив бошқаруви, ҳаракатланишлар бошқарилиши ва бошқалар билан боғлиқ бўлган турли хилдаги масалаларни ечишлари мумкин.
Юқорида айтиб ўтилганидек, таъминловчи тизимчаларда ҳам фарқлар мавжуд. Режали, диспозитив ва бажарувчи ахборот тизимчалари дастурий таъминотининг тавсифий хусусиятларига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Моддий оқимларни бошқаришнинг кўп босқичли автоматлашган тизимларини яратиш, дастурий таъминот ишлаб чиқиш соҳасидаги катта харажатлар билан боғлиқдир. Дастурий таъминот бир томондан тизимнинг кўп функсионаллилигини, иккинчи томондан эса унинг юқори даражадаги интеграциясини таъминлаши лозим. Шу муносабат билан, логистика соҳасида бошқарувнинг автоматлашган тизимларини яратишда нисбатан арзон бўлган, маҳаллий шароитларга мослашган, стандарт дастурий таъминотни ишлатиш имкониятлари изланиши керак.
Ҳозирги кунда етарлича такомиллашган дастурлар пакетлари яратилмоқда. Аммо улар ахборот тизимларининг барча турларида қўлланилавермайди. Бу моддий оқимлар бошқарувида ечиладиган масалаларнинг стандартлашиш даражасига боғлиқ.
Режали ахборот тизимларидаги масалаларни ечишда стандартлашиш даражаси энг юқори, бу эса стандарт дастурий таъминотни деярли қийинчиликларсиз мослаштириш имконини беради. Диспозитив ахборот тизимларида стандарт дастурлар пакетини мослаштириш имконияти паст. Бу бир қатор сабабларга боғлиқ:
корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёни тарихан шаклланиб келган ва бирор-бир ўзгаришлар киритиш жуда қийин кечади;
турли фойдаланувчилардаги қайта ишланадиган маълумотлар тузилмаси кескин фарқланади.
Бажарувчи ахборот тизимларидаги бошқарувнинг оператив даражасида, кўп ҳолларда, индивидуал дастурий таъминот қўлланилади.
Логистик занжирнинг ҳар бир бўғини орқали катта миқдордаги товар бирликлари ўтади. Ҳар бир бўғин ичида ҳам товарлар бир неча марта сақлаш ва қайта ишлаш жойлари бўйлаб ҳаракатланадилар. «Товарлар ҳаракатининг бутун тизими – бу узлуксиз ҳаракатдаги дискрет оқимлардир, уларнинг тезлиги ишлаб чиқариш салоҳиятига, етказишлар мунтазамлигига, мавжуд захиралар ўлчамларига, ва шунингдек реализация ва истеъмол тезлигига боғлиқдир.» Бундай динамик логистик тизимни самарали бошқариш имкониятига эга бўлиш учун унга кирувчи ва ундан чиқувчи, ҳамда уни ичида айланиб турувчи моддий оқимларнинг ассортименти тўғрисидаги ахборотга доимий равишда эга бўлиш зарур.
Ахборотни автоматик тўплаш турли хилдаги штрих-кодларни ишлатишга асосланган, уларнинг ҳар бири ўз технологик устунликларига эга. Масалан 93-расмдаги ИТФ-14 коди ўз ихчамлилиги билан ажралиб туради ва товар партияларини кодлаш учун ишлатилади.
9-жадвалда турли мамлакатлар кодлари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |