Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
Аграр муносабатларнинг мазмунини, иқтисодий муносабатларда тутган ўрнини ва хусусиятларини кўрсатиб беринг.
«Ерга эгалик» ва «ердан фойдаланиш» тушунчаларини изоҳланг.
Ер рентаси назарияларининг умумий томонлари ва туб фарқларини кўрсатиб беринг.
Ер рентасининг асл мазмунини тушунтиринг.
Дифференциал (I ва II) ва абсолют рентанинг ҳосил бўлиш шарт-шароитлари, манбалари ва тақсимланишини тушунтириб беринг.
Монопол рента нима?
Қазиб олувчи ва ундирма саноатда рента қандай ҳосил бўлади?
«Ижара ҳақи» ва «ер рентаси» нинг фарқларини изоҳланг.
Агробизнеснинг иқтисодий моҳиятини тушунтиринг ва унинг асосий турларига тавсиф беринг.
Агросаноат мажмуаси ва агросаноат интеграцияси тушунчалари иқтисодий мазмунига ўз фикрингизни билдиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |