Гуруҳ
|
Масофавий таълим
|
Мавзу
|
Қуёш, ҳаво ва сув – бизнинг энг яхши дўстларимиз!
|
Хафта мавзуси
|
Қум ва сув хафталиги
|
Муддати
|
Июль 2 хафта
|
Ривожланиш соҳаларига оид мақсадлар
|
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши
|
Юриш вақтида турли буйруқларни бажаради. Қоғоздан схема асосида кема ясайди. Майда қисмлардан иборат бўлган мозаика ва пазллар йиғади.
|
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш
|
Асосий хиссиётлар сабабни тушунади. Ўйин вақтида хурсанд бўлишни, хиссиётларини ифодалашни билади. Катталарга нисбатан мустақиллигини кўрсатади.
|
Нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари
|
Кузатган ходисаларни тушунтиради, тажрибалардан хулоса чиқариб уларни сўзлаб беради. Сўзларни тўғри ифодалайди, содда ва мураккаб гапларни тузади.
|
Билиш жараёнининг
ривожланиши
|
Расм асосида хикояни эслаб сўзлаб беради, денгиз, дарё ва кўлларда яшовчи жониворларни айтиб беради. Табиат ходисаларининг турли факторларга боғлиқлигини тушунади (балиқлар сувсиз яша олмайди, улар сувда эриган кислороддан нафас олишади).
|
|