11- лаборатория иши Вирусларни изоэлектрик нуқтада чўкишини аниқлаш



Download 204,49 Kb.
Pdf ko'rish
Sana27.05.2022
Hajmi204,49 Kb.
#610474


11- лаборатория иши 
Вирусларни изоэлектрик нуқтада чўкишини аниқлаш 
Ишдан мақсад. 
Вирусни тезкорлик билан рН ўзгаришига асосланиб 
қисман тозаланган препаратини олиш билан таништириш. 
Керакли материаллар.
ТМВ билан касалланган тамаки барги (500 г) 
0,1 М фосфат буфери, рН 7,0-7,5 2. 0,1М, 1М НС1, 1М Na ОН, рН- метр, N. 
glutinosa,эксикатор,хлороформ ҳамда вирус экстракциясида
ишлатиладиган асбоб —ускуна ва идишлар. 
Ишнинг бориши. 
Тамаки мозаикаси вируси билан касалланган ўсимлик 
ширасини юқорида айтилган усуллардд ажратиб олинади ва уни хлороформ 
ёки бутанол ёрдамидд яна ишлов бериб, центрифуга ёрдамида 
тиниқлаштирилиб, вирусли экстракт ажратиб олинади. Сўнгра унга 1М НС1 
дан қўшиб доимо аралаштириб турилади. рН ни 5,0 — 5,5 га келгунча 
индикатор қоғоз билан текшириб борилади. Энди 0,1 н НС1 ёрдамида рН 4,5 
га туширилади, бу боскичда рН-метрдан фойдаланилади. рН 4,4 — 5,5 орасида
охисталик билан кислота томизиш маъқул, акс холда вирусли экстрактнинг 
махаллий участкасида рН кескин пасаяди ва балласт оқсиллар билан бирга
вирус ҳам изоэлектр ҳолатга келиб чўкиши мумкин. рН 4,5 ra тенг бўлганда
суспензиядан чўкмага ўтадиган хужайра балластларини 3 -5 минг айл/ 
тезлигида центрифуга ёрдамида 3- 5 минг айланиш тезлигида 20 минут 
айлантириб ташланади. Чўкма усти суюқлигини 0,1Н НС1 билан рН 3,5 гача 
нордонлаштирилади. Бу рН да ТМВ зарралари изоэлектрик ҳолатга ўтади, 
агрегатлар пайдо бўлади ва аралаштирилганда сезиладиган даражада 
игнасимон паракристаллар ҳосил бўлади. Натижада эритма ипаксимон 
ялтирайди. Эритмани совуқхонада тўлиқ кристалланиши учун кечасига 
қолдирилади. Эртасига вирусли экстракт солинган стаканга ташқаридан назар 
солинса, унинг тубида вирусли чўкма яққол кўзга ташланади. Вирусли 
чўкмани 6000 айланиш тезлигида 20 минут давомида центрифугалаш билан 
ажратилади. Чўкмани 0,01 М фосфат буферида эритилади. Эритиш учун 
ишлатиладиган буфернинг миқдори энг биринчи вирусли материални 


экстракция қилиш учун ишлатилган буферни 1/10 миқдорини ташкил қилади. 
Демак, вирус 10 марта қуюқлашади.Вирусли эритмани 0,1 NaOH билан рН 
7,0-7,5 гача кўтарилади (рН индикатор қоғоз ёрдамида назорат қилиб 
борилади). Сўнгра эритма 15-18 минг айланиш тезлигида 10 минут давомида 
центрифуга қилиниб, эримаган чўкма узоқлаштирилади. Сўнгра вирусни 
иккинчи марта қайтадан чўктирилади. Вирусли суспензияни 0,1 н НС1 билан 
эҳтиёткорлик билан муттасил аралаштирилган ҳолда рН 3,5 гача 
нордонлаштирилади (рН диққат билан рН-метрда назорат килиб борилади. 
Вирусли экстрактни тўлиқ кристалланиши учун музлатгичда ёки музли
ҳаммомда 1 соатга қолдирилади. Чукма минутига 6000 айланиш тезлигида 20 
минут давомида центрифута қилинади.Тиниқ чўкмаусти суюқлигини ташлаб 
юборилади, чукмадаги вирус кристаллари 15- 20 мл 0,01М фосфат буферида 
(рН 7.5) эритилади. Суспензия эҳтиёткорлик билан рН 7 5 гача 
ишқорийлаштирилади. Сўнгра минутига 15- 18 минг айланиш тезлигида 10
минут давомида центрифуга қилинади. Чўкма 5-6 мл 0,1 М фосфат буфери 
билан ювиб ташланади ва центрифуга қилинади. Ювинди сувлар одатда 
асосий вирусли эритма билан бирлаштирилади. Юқоридаги усуллар билан 
тозаланган вирус бошқа методлар билан охиригача тозаланади. Катта 
ҳажмдаги (бир неча литр) вирусли эритмани и.э.н да чўктирилганда, чўкма 
усти суюклигини чўкмадан сифон ёрдамида ажратиш мумкин. 

Download 204,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish