106- гурих Қмб ва Қич талабаси


йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. Миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши. И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти



Download 147,32 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi147,32 Kb.
#150416
TuriРеферат
1   2   3
Bog'liq
Nazarov Olimjonning tarixdan mustaqil ishi

1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. Миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши. И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти.

Халқмизни ўз гирдобига олаётган ижтимоий-сиёсий ҳаётни ислоҳ қилиш ўз ўрнини ўтаб бўлган мустабит тузумдан воз кечиш, ривожланган давлатлар тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш, миллатмизнинг асрий қадриятларни урф-одат ва бой анъаналарни янада мустаҳкамлаш зарурий жараён еди.


Шундайин бир тарихий шароитда Мустақиллик Деклорациясининг қабул қилиниши халқимизнинг ёруғ истиқболи учун қўйилган муҳим қадам ҳисобланади.
“Мустақиллик Деклорациясининг қабул қилиниши халқимиз, миллатим ҳаётида мисли кўрилмаган тарихий воқеалардан бири саналади.Хўш бу тарихий жараён қандай шарцҳароитда йетилди.
1989-йил 23-июн куни Ўзбекистон компартияси МҚнинг ХИВ Пленумида Ислом Aбдуғанийевич Каримов Ўзбекистон компартияси МҚнинг биринчи котиби етиб сайланди. Бўлажак юртбошимиз бошлиқ янги раҳбарият миллатимизнинг ўз-ўзини англаши кучайиб бораётганлигини илк бор етироф етган.Халқимиз асрий орзу-умидлари еркин фаровонлик учун курашиш миллий мустақилликка еришиш томон забардаст қадамлар ташланди.
Ўзбек халқи ҳаётида муҳим ўзгаришлар содир бўла бошлади. Бу туб ўзгаришлардан бирини кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларни тартиблаш масалаларида миллий манфаатдорликни таъминлашдаги қарор ва фармонларда кўришимиз мумкин. Зеро, маҳаллий кадрлар раҳбарлик лавозимларини егаллай бошладилар.
Кадрлар сиёсатидаги жиддий ижобий ўзгариш шундан иборат бўлдики, енди Ўзбекистонда партия, совет, давлат, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бошлиқлари Москва орқали ҳал қилиш, Москва белгиланган ҳодимларни кўтариш амалиётига чек қўйилди, бу масалаларни ҳал қилишни республика раҳбарияти ўз қўлига олди.16
Бу раҳбаримизнинг муҳим жасорати бўлиб, сиёсий мутеликдан қутилиш учун муҳим қадам бўлди.
Хусусан, раҳбаримизнинг ўзлигимизни англашда асосий таянчларидан тил ҳусисида тўғри йўл тутди. Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 1989- йил 21- октабрда бўлган 11-сессияси “Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ҳақида” қонун қабул қилди.
Қонунда “Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ўзбек тилидир.Ўзбек тили республикада сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида тўлиқ амал қилади”, деб белгилаб қўйилди. Бу қонун қабул қилиниши Қонун ва давлат дастурига биноан меҳнат жамоаларида иш юритиш, ўқув юртлари, корхона ва давлат муассасаларида иш рус тилидан ўзбек тилига ўтказила бошланди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ва унинг тадбиқ етилиши мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида еркинлик сари муҳим қадам еди.
1990 йил 18-февралда Ўзбекистон Олий Советида сайлов бўлди.Бу сайловнинг янгилиги шундан иборат бўлдики, 500 сайлов округининг 326 таси муқобил номзодлар кўрсатилди. Олдинги сайловда барча номзодларни биринчи туридаёқ деярли юз фоиз овоз билан сайланган бўлсалар, бу сафар биринчи турда 368 номзод зарур овозларни тўплай олди. Қолган 132 округда қайта сайловлар бўлиб ўтди.
1990-йил 24-31 март кунлари Тошкентда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий советининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. 24-март куни сессия республикалар орасида биринчи бўлиб “Ўзбекистон ССР Призиденти лавозимини таъсис етиш тўғрисида” қонун қабул қилди.1990 йил 24-март куни Олий Совет сессиясида яширин овоз бериш йўли билан Ислом Aбдуғанийевич Каримов Ўзбекистон Президенди етиб сайланди. Президентимиз И.A.Каримов сайланиши бу туб ўзгаришлар ясалишига имкон яратди. Ўзбекистон фуқоралари келажак авлодлари ҳаётининг тўкислиги, тинчлик осойишталик муаммоларини изчил ҳал етишни кўрсата бошлади.Ўзбекистон олдидаги мана шу долзарб муаммоларни ҳал етишда Президент лавозими кенг имконият очар еди.
Республиканинг президенти И.A.Каримов сессияда “Бу катта ишонч учун ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман, мен буни, енг аввало, ўзбек халқи, Ўзбекистон ССРнинг барча меҳнаткашлари, ишчилар синфи, деҳқонлар, зиёлилар, жумхуриятимизда яшовчи ҳамма миллат ва халқлар тақдири учун ўз зиммамга тушган ўлкан бурж ва жавобгарлик деб қабул қиламан. Ҳар бир гражданнинг конситуцион ҳуқуқи ва еркинликларини таъминлаш йўлида катта масъулият деб тушунаман” деган едилар. Улар ўз нутқларида асосий вазифаларни белгилаб айтиб ўтдилар. Халқимизнинг сиёсий мустақиллигини мустаҳкамлаш уни янги мазмун билан бойитиш унинг иқтисодий мустақиллигини такомиллаштириш ўз-ўзини мустақил идора қилиш ва янада кўплаб халқ фаровонлигини унинг ҳар бир соҳадаги ижобий ўзгаришлар ясашга интилдилар.Шу тариқа Президент енг қийин ва қонли тўқнашувларни бошдан кечирган халқ олдида бутун масъулиятни очиқ ойдин ўз зиммасига олди.
Шу билан бирга Президент ўз фаолиятининг марказида халқни маънавий юксалтириш, инсонни ахлоқий ва жисмоний такомиллигига ериштириш турганлигини ҳамалоҳида ўқтиради.20
Шундайин тарихий жараёнлар содир бўлаётгандики бу халқимизнинг ўз ерки қадр-қиммати ва орзу мақсадларига йўғрилган буюк қадамлар босила бошланди.
Улар борган сари бир-бирини тўлдирар халқимизнинг фаровонлигини оширар еди.
Шундай тарихий воқеалардан бири ССР Олий Советининг иккинчи сессиясида қабул қилинган “Мустақиллик Деклорацияси” еди. Унинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхташ лозим. Деклорациянинг қабул қилинишида Республика Олий советининг депутатлари жонбозлик кўрсатган.Мустақиллик Деклорацияси 1990 йил 20-июнда қабул қилинди.Ушбу тарихий ҳужжатда шундай деб ёзулган еди. “Ўзбекистон бугун ўз ҳудудида мутлоқ ега ва унда ягона ҳукмрон емаслигини тан олиб, ташқи мустақиллик ҳуқуқидан маҳрум еканлигини етироф етиб, жумхуррият халқининг туб манфаатлари, унинг ерки ва иродасини ифодалаб, ҳокимият манбаи халқ еканлигини еътироф етиб, халқ тақдири ва мулкига егалик ҳуқуқи фақат унинг ўзигагина берилганлигини қайд етиб, тараққиёт йўлини танлаш фақат халқнинг ихтиёрида еканлигини таъкидлаб, халқаро ҳуқуқ қоидалари, умуминсоний қадриятлар ва демократия принсипларига асосланиб, жумхуррият Олий Кенгаши Ўзбекистонни суверен давлат деб еълон қилади”.
Президент И.A.Каримов қайд етиб ўтилган принсипларни республика ҳаётида акс еттира бошлади.
Хулоса қилиб айтганда, бу муҳим ҳужжат Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини белгилашда муҳим ўрин егаллайди. Зеро, унинг асосида бошқа давлатлар билан алоқа принсипларини шартнома асосида белгилаш, ўз номини еркин еътироф етиш, ўз давлат рамзларини таъсис етиш ва Давлат Конституциясини ишлаб чиқиш учун асос бўлди.
“Мустақиллик Декларацияси” халқимиз томонидан катта мамнуният мустақилликка ишонч руҳи билан кутиб олинди.Aйнан шу кундан бошлаб республикамизда барча соҳалар жумладан, иқтисодий-сиёсий ижтимоий, маънавий, маданий ҳаётга доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилина бошланди.
Бунга мисол тариқасида кўплаб фармон ва қарорларни кўриб ўтишимиз мумукин. 1991 йил 22-июн Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми қарорида Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон ССР ҳуқуқий тобелигига ўтиши тартибини белгилаш вазифаси топширилди.
Жумладан, 1991 йил 14-февралда Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессияда мамлакат Президенти И.Каримов нутқ сўзлади. Мазкур нутқ матбуотда “Мураккаб вазиятда оқилона сиёсат юритайлик”, деган сарлавҳада чоп етилди. Шулар ва улар қаторида бир қанча фармон ва қарорлар еълон қилинди. Зеро, ушбу ҳужжат Ўзбекистон қонунларининг Иттифоқ қонунларидан устиворлигини таъминлади.Мустақилликкача бўлган даврда
Мустақилликка еришув йўлини ёритди.
Ўзбекистон ҳукумати Мустақиллик Деклорацияси асосида 1990 йилда дадиллик билан республика манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирлар мажмуасини амалга оширди. “Ўзбекистон ССРдаги ижро етувчи ва фармойиш берувчи ҳокимят тузилмасини такомиллаштириш ва Ўзбекистон ССР конуституцияси
(Aсосий Қонуни)га ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун, “Йер тўғрисидаги” қонун, Ўзбекистон Президентининг республика фуқароларига якка тартибда турар жой қуриш ва шахсий томорқа хўжаликлари учун йер участкалари ажратиш тўғрисидаги, аҳоли пунктларини газлаштириш, мактаблар, ҳунартехника ўқув юртлари, кейинчаликва олий ўқув юртлари талабаларининг овқатланиш учун бериладиган имтиёзларини сақлаб қолиш тўғрисидаги фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг пахта хомашёси, бошқа турлардаги деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларининг ҳарид нархларини кўп марталаб ошириш тўғрисидаги, шунингдек қишлоқ хўжалигидаги меҳнатга тўланадиган ҳақни ошириш
тўғрисидаги қарорлар ва бошқалар ана шуларжумласига киради.
Бу чора тадбирларнинг амалга оширилиши туб замирида Мустақиллик учун залворли қадам бўлган Мустақиллик Деклорацияси ётади. Унинг қабул қилиниши халқимиз қалбида озодликка еришиш йўли ёритган нурафшон чироқ бўлди.
Шундайин бир шароитда Президентимиз ҳаёти учун хатарли бўлган бир вазиятда ҳам бу буюк инсон ўз ҳаётини емас миллат ва юрт истиқболи халқимизнинг еркин ва фаровон ҳаёти буюк тарихимизнинг тикланиши ва шу каби ўта долзарб масалаларни халқимиз манфаатлар йўлида кетма-кетликда амалга оширди.
Ўзбекистон мустақиллиги тўғрисидаги Деклорация муҳим тарихий ҳужжат бўлиб, мамлакатимиз ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш учун асосий устун ва таянчдир.
Мустақиллик тушунчаси ўзида азалдан инсониятнинг орзу-умидларини, арман ва изтиробларни мужассам етган. Дарҳақиқат, инсон табиатнинг гултожи сифатида ҳамиша озодлик ва хурриятга интилиб яшайди. У ҳамиша ҳар жиҳатдан ўзини еркин ҳис қилишга, озод яшашга, таҳликасиз турмуш кечиришга еҳтиёж сезади.Шунинг учун ҳам кишилик тарихи турли даврларда Йер шарининг барча минтақалари озодлик учун курашни, шаклан турлича, моҳиятан ўхшаш бўлган хурриятга интилиш ҳодисаларини кўп кўрган.
Мустақилликка еришиш ғояси халқимизга азалдан мерос.Бу орзу авлоддан авлодга ўтиб, унинг йилликлар қаридан бизгача йетиб келмоқда.
Мустақиллик мустамлакачиликнинг ҳар қандай шаклини, у тақазо етадиган тазйиқлар, камситишлар ва зўравонликларни инкор етади. Aйни пайтда мустақиллик жаҳон тараққиётининг илғор тажрибалари асосида ўз равнақининг ўзига хос тамойилларни ишлаб чиқиш билан бирга ягона замин, ягона макон тақдирини белгилашда ўзаро ҳамкорликнинг янги, сифат жиҳатидан юқори бўлган, умуминсоний манфаатларга мос келадиган андозани асосида яшаш демакдир. Aгар у ҳамкорлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, мамлакатлараро, давлатлараро ва минтақалараро сиёсий,иқтисодий, ижтимоий муносабатларни қарор топтирмаса ўз қобиғда қолиб кетиши, миллий маҳдудлик доирасидан чиқолмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам истиқлолнинг ғоятда залворли тажрибасидан ўтган тамойиллар ҳамма вақт долзарб бўлиб қолаверади. Чунки у доимий равишда ривожланиб, ўз-ўзини бойитиб, такомиллашиб,фуқаролар онги ва тафаккурини ўстириб бораётган тарихий воқеликдир. Мустақиллик – табиатан онгли яшаш, онгли муносабатни қарор топтириш мезони.
Мустақиллик бу тотли нематга ўз-ўзидан еришилгани йўқ унга қанча қийинчиликлар қурбонлар умрлар шу каби тимсоллар орқали еришилди, ва унга еришув йўлида восита бу Мустақиллик Деклорацияси десам муболаға бўлмайди.
Шундай қилиб, Мустақиллик Деклорацияси Мустақилликкача мавжуд бўлган бошқарув, ҳуқуқий фаолиятини таъминлади, барча соҳаларда мустақил сиёсат олиб бориш имконини беради.
Мустақиллик Деклорацияси халқимиз ҳаётида содир бўлган муҳим воқеалар давлат мустақиллигининг қабул қилиниши учун танланган амалий ўта муҳим қадам саналади.Бу амалда халқимизнинг мустақиллигини билдиради.


Download 147,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish