259
корхоналар
мажмуасидир
72
. Қурилиш комплекси таркибига қурилиш
фани (меъморчилик, техник, иқтисодий ва бошқалар), қурилишни
лойиҳалаштириш, бевосита қурилиш ва унинг моддий-техник базаси
киради.
Қурилишнинг асосий ишлаб чиқариш бўғинлари - бу қурилиш
бошқармалари,
монтаж
бошқармалари,
қурилиш-монтаж
бошқармалари (СМУ - ҚМБ), кўчма механизациялашган
колонналар
(ПМК - КМК) ѐки ихтисослашган механизациялашган колонналар
(СПМК - ИМК), уй-жой ва завод қуриш комбинатлари (ДСК, ЗСК –
УЖҚК – ЗҚК), пардозлаш ишлари бошқармалари, кўприк қурилиши
отрядлари, ишга тушириш-созлаш бошқармалари ва ҳоказолардир.
Уларнинг кўпчилигига бошқарувнинг юқори поғонаси сифатида
тегишли трестлар бошчилик қилади. Ҳозирги пайтда, ҳукуматимизнинг
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисидаги қарорларига
мувофиқ, хусусий қурилиш фирмалари тармоғини ташкил қилиш ва
ривожлантириш, қурилишни бир-икки поғонали бошқарув тизимига
ўтказиш масалалари илгари сурилмоқда
Таъкидлаш жоизки, қурилишнинг қуйи ишлаб чиқариш бўғинлари
баъзан саноатдаги завод ѐки фабрикалар
бажарадиган ишлаб
чиқариш функцияларини бажармоқдалар. Айнан шу ташкилотлар
асосий қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарадилар ва шу тариқа
капитал қурилиш олдига қўйилган асосий фондлар ва ишлаб чиқариш
қувватларини ишга тушириш
вазифаларини биринчи бўлиб
бажарадилар. Шунинг учун қурилишнинг иқтисодиѐтнинг бир тармоғи
сифатидаги фаолиятининг кўрсаткичлари ва самарадорлиги кўп
жиҳатдан ушбу бирламчи қурилиш ташкилотларининг
фаолиятидаги
муваффақиятларга боғлиқдир.
Нафақат қурилиш ташкилотларининг, балки буюртмачилар,
лойиҳалаш
муассасалари, материаллар, конструкциялар ва асбоб-
ускуналарни етказиб берувчи корхоналарнинг фаолияти ҳам қурилиш
маҳсулотининг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқдир. Қурилиш ишлаб
чиқариши иштирокчиларининг мана шундай кўплиги қурилишнинг фарқ
қилувчи жиҳати бўлибгина қолмай, балки баъзан қурилиш ишининг
тўлиқ муваффақиятли бўлмаслигига сабаб ҳам бўлиб қолади. Ушбу
иштирокчиларнинг ҳеч бўлмагандан биттаси ўз мажбуриятларини
бажармаса, қурилиш ишлаб чиқариши
мароминининг бузилишига,
объектларни фойдаланишга топшириш муддатларининг кечикишига,
натижада қурилиш суръатларининг пасайишига, миқдорий ва
сифат
кўрсаткичларнинг ѐмонлашишига олиб келади. Шунинг учун ҳозирги
кунда капитал қурилиш соҳасида учрайдиган баъзи муаммолар,
камчилик
ва
нуқсонлар
фақат
қурилиш
ташкилотлари
самарадорлигининг етарли даражада эмаслиги оқибати эмас, балки
72
Исматов Р., Боймирзаев Д., Ходжиев А. Капитал қурилиш иқтисодиѐти.
Маърузалар матни. Наманган, 2006.
260
инвестиция жараѐнини ташкил қилиш ва бошқаришнинг турли босқич
ва поғоналарида вужудга келаѐтган салбий ҳолатларнинг таъсиридир.
Do'stlaringiz bilan baham: