100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар 
1. 
Саноат ишлаб чиқаришини ижтимоий ташкил этиш шаклининг 
таркибий қисмлари. 
2. 
Ишлаб чиқариш концентрациясининг моҳияти, мазмуни, шакллари, 
кўрсаткичлари. 
3. 
Кичик ва ўрта корхоналар концентрацияси ва самарадорлигининг 
оптимал ҳажмлари. 


150 
4. 
Саноатда ихтисослашув ва кооперация. Уларнинг мазмуни, 
кўрсаткичлари ва самарадорлиги. 


151 
9-
МАВЗУ. САНОАТДА КАДРЛАР ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ 
 
Таянч атамалар ва иборалар

кадрлар сиѐсати, кадрлар 
потенциали, юқори малакали кадрлар, кадрлар (ходимлар), кадрларга 
бўлган 
талаб, 
ишчи 
ходимлар, 
муҳандис-техник 
ходимлар, 
хизматчилар, иш бажарувчи кичик ходимлар, «мутахассислик», 
«ихтисослик», «малака», «Кадрлар тузилмаси», кадрлар таркиби ва 
структураси, кадрларни танлаш, кадрлар аттестацияси, кадрлар 
малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш, меҳнат, иш ҳақи, 
меҳнат бозори, меҳнатни нормалаш, иш ҳақининг шакллари ва 
тизимлари, тариф тизими, тариф ставкалари, тариф-малака 
маълумотлари. 
Режа: 
9.1. Кадрлар сиѐсати ва унинг саноат тараққиѐтидаги роли
9.2. Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси
9.3. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
9.4. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш
9.5. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш.
 
9.1. Кадрлар сиѐсати ва унинг саноат тараққиѐтидаги роли 
Саноат тараққиѐтининг муаммолари умумий мажмуида уни 
ходимлар билан таъминлаш масаласи, уларнинг манбалари, 
тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш шаклларини ҳамда улардан оқилона 
фойдаланиш масалаларини аниқлаш алоҳида ўрин эгаллайди. 
Айниқса, бозор иқтисодиѐти шаротида саноат корхона (фирма) ларни 
кадрлар (ходимлар) билан таъминлаш ва улардан оқилона 
фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. 
Ходимлар (кадрлар) ўзларининг билими ва илми, меҳнат 
малакаси, ишлаб чиқариш тажрибаси ва маънавияти билан ишлаб 
чиқариш кучларининг муҳим унсури ҳисобланади. Улар фан-техника 
тараққиѐти ривожининг, меҳнат унумдорлигини ошириш, асосий ва 
айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш, маҳсулот сифатини 
оширишнинг ва унинг таннархини пасайтиришнинг ҳамма соҳалари, 
ҳамма томонларининг самарадорлигини белгилайдилар. 
Шу сабабли ҳам «Ҳамма ишларни кадрлар, ҳал қилади» - деган 
машҳур қоида ҳозирги кунда ҳам асло ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. 
Аксинча бу асосий фикр ҳукуматимиз қарорлари ўз исботини 
топмоқда. 
Саноат ишлаб чиқаришида нафақат меҳнат қуроллари ва меҳнат 
буюмлари (ишлаб чиқариш воситалари), балки кадрлар ҳам алоҳида 
аҳамият касб этади. Айнан кадрлар ишлаб чиқаришни бошқарадилар, 
жорий ва истиқболга тегишли режалаштиришни ва башорат қилишни 
амалга оширадилар, ишлаб чиқариш воситалари ва молиявий 
ресурсларни ҳаракатга келтирадилар. Кадрларнинг билими, илми, 


152 
касбий маҳорати қанчалик юқори бўлса, саноат фаолиятининг ишлаб 
чиқариш – иқтисодий параметрлари шунчалик юксак бўлади. Демак, 
саноат ишлаб чиқаришининг аҳволи, ҳолати, ривожи унинг кадрлар 
потенциали билан белгиланади. 
Шу ерда «потенциал» атамасининг маъносини тушунтириб ўтиш 
керак бўлади, чунки бу тушунча бозор иқтисодиѐти шаротитида жуда 
кўп ишлатилади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «потенциал» сўзи 
лотинча «potentia» сўзидан олинганлиги ва имконият, куч-қудрат, 
яширин имкониятлар маъноларини билдириши таъкидланган. Одатда 
бу атамада мавжуд бўлган ва сафарбар этилиши, ҳаракатга 
келтирилиши, маълум мақсадларга эришиш учун фойдаланилиши 
мумкин бўлган воситалар, заҳиралар ва манбалар ҳам изоҳланиши 
мумкин. 
Кадрлар потенциали – бу меҳнат заҳираси ѐки имкониятидир. У 
жамият меҳнат потенциалининг таркибий қисми ҳисобланади. Унда 
меҳнат ресурсларининг умумий сони ва уларнинг таркиби, маълумот 
даражаси, профессионал кўникмаси ва ишлаб чиқаришнинг у ѐки бу 
соҳасида меҳнат қилиш қобилияти акс этади.
33
Саноат ишлаб чиқаришининг муваффақияти пировард натижада 
раҳбар кадрларнинг етуклигига, билим ва илмининг даражасига, иш 
малакаси ҳамда ташкилотчилик қобилиятига, уларни тўғри танлаш, 
жой-жойига қўйиш ва тарбиялашга боғлиқдир. 
Давлат кадрлар сиѐсатини жамият ҳаѐтининг барча томонларига 
раҳбарлик савиясини ошириш билан, иқтисодий-ижтимоий ва маданий 
ҳаѐтнинг барча соҳаларида жамоа ташкилотларининг раҳбарлик 
ролини кучайтириш билан бевосита боғлайди. Давлат ва нодавлат 
ташкилотлари кадрлар билан ишлашни муттасил назорат қилиб 
борадилар ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар 
масаласида Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ягона йўлини 
оғишмай ўтказиб борадилар. 
Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг ҳар қандай соҳасида, шу 
жумладан, саноат тармоғида ҳам натижалилик, самарадорлик кўп 
жиҳатдан ўрта бўғин кадрларга боғлиқ. Улар раҳбарларнинг энг кўп 
сонли категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришга ҳаммадан яқинроқ 
турадилар. Шу боисдан республикада ўрта бўғин кадрларга алоҳида 
аҳамият берилади. 
Кадрлар сиѐсатининг мазмуни, уни амалга оширишда амал 
қилинадиган бир қатор тамойиллар мустақилликка эришилгандан 
кейин бутунлай ўзгарди. Кадрлар ишининг усуллари, шакллари, бу 
ишга ѐндошишнинг сиѐсий ва ташкилий раҳбарлик усуллари ҳақидаги 
қоидалар қайтадан ишлаб чиқилди. 
Маълумки, сиѐсат кишилар орқали юритилади. Ҳар қандай 
ташкилий масалаларни сиѐсатдан ажратиш мумкин эмас. Шу сабабли, 
33
Ортиқов А. «Саноат иқтисодиѐти». Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006 – Б.116. 


153 
одатда ходимларнинг ишчанлик ва сиѐсий хислатларига; ошкораликка 
ва ходимларни очиқ-ошкора танлашга, раҳбарликнинг давомийлигига 
риоя қилган ҳолда уларни ўзгартириб туришга; кекса ва ѐш кадрларни 
қўйиб ишлатишга, кадрларга ишонишга ҳамда уларга нисбатан қатъий 
талабчан бўлишга; давлатнинг асосий вазифалари ва ходимларнинг 
шахсий қобилиятларига мувофиқ тарзда кадрларни жой-жойига 
қўйишга; уларнинг ажойиб фазилатлари ва камчиликларини 
ўрганишга; хўжалик ва сиѐсий раҳбарларнинг ғоявий-назарий 
савиясини муттасил ошириб боришга катта аҳамият берилади. 
Кадрлар сиѐсатининг долзарб муаммолари Президент асарлари 
ва нутқларида назарий жиҳатдан чуқур мушоҳада этилган ва ҳар 
тарафлама асослаб берилган. Кадрлар сиѐсати Олий Мажлис 
томонидан кўриб чиқилади, кўпгина қонун ва қорорларда ўз 
ифодасини топади. 
1997 йилнинг август ойида «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» 
қабул қилинди ва таълим тизимининг аниқ стратегияси яратилди. Бу 
дастурнинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни 
ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос 
этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак 
маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали 
кадрлар тайѐрлаш Миллий тизимини яратишдир. Бу стратегик 
феномен мамлакатимизда таълим тизимини энг замонавий талаб – 
эҳтиѐжлар асосида ўзгартириб юборди. Давримизнинг бу улуғвор 
ҳужжати қабул қилингандан бери кадрлар тайѐрлаш борасида туб 
янгиланишлар юз берди. Лекин кейинги вақтда бозор иқтисодиѐти 
талабларига жавоб берадиган мутахассислар етишмаѐтганлиги 
сезилиб қолди. Шу сабабли Республика Президенти ва Олий Мажлис 
ҳамда Вазирлар Маҳкамаси истиқлол, мустақиллик билан ҳамкорлик 
қилишга рози бўлган, тайѐр турган барча мутахассисларни ишга жалб 
эта олди. Айни бир вақтда ѐшлар орасидан раҳбар кадрларни излаш, 
танлаш, тайѐрлаш ва тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор 
қаратилди. Мавжуд ходимлардан ғоят оқилона фойдаланиш 
манфаатларини кўзлаб, уларни бир иш соҳасидан бошқа иш соҳасига 
ҳамда бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга юбориш усулини кенг қўллади. 
Мустақиллик йилларида иқтисодиѐтнинг барча соҳалари учун 
юксак малакали кадрлар тайѐрлаш борасида жуда катта ишлар 
қилинди. Миллий иқтисоднинг, жумладан, саноатнинг ҳал қилувчи 
участкаларига раҳбарлик изланувчан, янгиликка интилувчи, фидойи, 
тафаккури ўткир, ташкилотчилик қобилияти зўр, ўз ишини яхши 
биладиган мутахассислар қўлида жамлангандир. 
Ўзбекистон иқтисодиѐтида 2004 йилда 10 миллионга яқин 
мутахассис ишлаган бўлса, улардан 3 миллиони олий маълумотли ва 
4,5 миллиони ўрта махсус маълумотли кишилар ҳисобланади. 
Ўзбекистон иқтисодиѐтида 2015 йилда 13 миллиондан ошиқ 
мутахассис ишлаган бўлса, улардан 4,4 миллиони олий маълумотли 


154 
ва 5,7 миллиони ўрта махсус маълумотли кишилар ҳисобланади
34

Ушбу даврда саноатда банд бўлганлар сони 1,7 миллионга яқин 
мутахассис ишлаган бўлса, улардан 285 минги олий маълумотли ва 
730 минги ўрта махсус маълумотли кишилар ҳисобланади
35
Мамлакатимизда XXI аср кадрлари ўсиб етишмоқда, улар 
иқтисодий, ижтимоий ва фан-техника тараққиѐтининг энг мураккаб 
муаммоларини ҳал этишга қодирдирлар. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish