100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

 
16.5. 
Саноатни жойлаштиришдаги силжишларнинг иқтисодий 
самарадорлиги 
Мустақиллик 
йилларида 
саноат 
ишлаб 
чиқаришини 
жойлаштиришда йирик ўзгаришлар рўй берди. Айрим ҳудудлар 
ўртасида янгидан-янги алоқалар ўрнатилди, уларнинг ўзгаришлар 
давригача бўлган ихтисосланиши тубдан ўзгарди. Саноатда қайта 
ишлаш учун янги ҳудудларда жойлашган бир қатор фойдали қазилма 
конлари ишга туширилди. У ерларда кучли саноат мажмуалари ташкил 
топди. Бу ўзгаришлар юқорида айтиб ўтилган саноатни жойлаштириш 
тамойиллари Ўзбекистон давлатининг иқтисодий стратегияси ва 
тактикаси асосида рўй берди ва бу ижтимоий ишлаб чиқариш 
самарадорлигининг оширилишига олиб келди. 
Саноатни жойлаштиришда рўй берадиган туб ўзгаришларнинг 
иқтисодий самарадорлиги кўпгина кўрсаткичлар ѐрдамида ҳисобга 
олинади. Лекин, бу ўзгаришларнинг бир қисмини миқдор жиҳатдан 
ўлчаш мумкин эмас, чунки улар силжишларнинг сифат жиҳатидан 
натижасини кўрсатади. Булар қаторига янги ҳудудларнинг жуда катта 
фойдали қазилма ресурсларини саноатда фойдаланиш учун ишга 
тушириш, илгари нисбатан қолоқ ҳудудларнинг индустриал ва аграр 
ҳудудларга бўлинишини йўқотиш ва шу кабилар киради.
Саноат 
жойлашишидаги 
силжишларнинг 
иқтисодий 
самарадорлигини миқдор жиҳатдан ҳисоблашда биринчи навбатда 
иқтисодиѐтга сарфланган капитал маблағлар самарадорлигини 
ошириш кўзда тутилади. 
Саноатни 
жойлаштиришдаги 
силжишнинг 
иқтисодий 
самарадорлигини аниқлашнинг муҳим кўрсаткичларидан яна бири 
меҳнат унумдорлигининг ошишидир. Республиканинг марказий 
ҳудудларида жойлашган бир қатор тармоқ корхоналари бошқа 
ҳудудлардаги корхоналарга нисбатан юқорироқ меҳнат унумдорлигига 
эга. Лекин бошқа ҳудудларда қурилаѐтган корхоналар нафақат 
иқтисодий, балки ижтимоий муаммоларни ҳал этадилар.
Саноатни 
жойлаштиришнинг 
иқтисодий 
самарадорлигини 
аниқлайдиган яна бир кўрсаткич маҳсулот таннархидир. Бошқа 
ҳудудларда 
жойлашган 
корхоналар 
маҳсулотининг 
таннархи 
ривожланган ҳудудлардаги корхоналарникидан бир мунча паст 
бўлиши мумкин. Лекин бундай йуқотиш мамлакат миқѐсида амалга 
оширилаѐтган иқтисодий – ижтимоий тараққиѐт туфайли барҳам 
топади. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш муносабати билан амалга оширилган 
анчагина силжишлар билан бирга, мустақилликка эришилгунгача 
мамлакат саноатини жойлаштиришда йўл қўйилган бир қатор 
камчиликлар ҳали ҳам тўла барҳам топгани йўқ. Ҳудудлар ичра ва 


251 
ҳудудлараро кооперативлаштиришда ҳам бир қатор муаммолар 
мавжуд. Буларнинг барчаси саноат маҳсулотларининг асосий 
турларини хомашѐ ва ѐқилғини ниҳоятда узоқ ва қарама-қарши 
тарафларга ташиш заруриятини туғдириши натижасида ижтимоий 
меҳнат унумдорлигининг кўтарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Шу боис бозор иқтисодиѐтининг кейинги босқичига ўтиш даврида 
саноатни оқилона жойлаштириш масаласига катта эътибор бериш 
керак бўлади.
Саноатни жойлаштириш борасидаги муаммоларни ҳал этиш учун 
қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор бериш керак: 

республикада ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш 
бозор шароитига мос равишда олиб борилиши, унинг табиий 
бойликларидан 
оқилона 
ва 
самарали 
фойдаланиш 
ҳамда 
кооперативлаштириш афзалликларидан тўла-тўкис фойдаланиш; 

кичик ва ўрта бизнесга тегишли саноат корхоналарини 
қишлоқларда яратиш, айниқса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта 
ишловчи саноат тармоқларини олиб кириш мақсадга мувофиқ бўлар 
эди; 

саноат объектларининг қурилиш муддатини қисқартириш ва 
улардан фойдаланиш харажатларини кескин камайтириш; 

табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш шароитларини 
яратиш ва ҳ.к. 
Саноат 
объектларини 
жойлаштириш 
самарадорлигини 
аниқлашда капитал қўйилманинг иқтисодий самарадорлигини 
аниқлашнинг расмий усулидан фойдаланиш мумкин. Бу усулга биноан 
саноат корхонасини жойлаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан энг қулай 
лойиҳа-маҳсулот бирлигига сарфланадиган ижтимоий меҳнат 
камайишини таъминловчи вариант танлаб олинади. У қуйидаги 
формула билан ифодаланади: 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish