100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Рентабеллик ва уни ошириш йўллари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

14.4. Рентабеллик ва уни ошириш йўллари 
Саноат корхоналарининг муҳим молиявий кўрсаткичларидан 
бири рентабелликдир. Ишлаб чиқариш рентабеллиги корхона (фирма) 
иши самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткичлардан биридир. У 
корхонанинг даромад олиш даражисини ифодалайди. 
Рентабеллик назариясида унинг бир қанча турлари мавжуд 
бўлиб, уларга жумласига қуйидагилар киради: 

сотиш рентабеллиги; 

асосий фаолият рентабеллиги; 

хусусий капитал рентабеллиги; 

асосий капитал (фондлар) рентабеллиги; 

перманент капитал рентабеллиги; 

айланма капитал рентабеллиги; 

қарзга олинган капитал рентабеллиги; 

реал асосий капитал рентабеллиги; 

инвестирлашган капитал самарадорлиги. 
1. 
Сотиш рентабеллиги деганда ҳар бир сотилган маҳсулот 
суммасига қанча харажат қилинганлик даражаси тушунилади. Демак, 
бу кўрсаткич сотилган маҳсулот қиймати билан ана шу маҳсулотни 
ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларни таққослаш асосида юзага 
келади. Бундай коэффициент баҳолаш сиѐсатидаги ўзгаришларни ва 
сотилган маҳсулот таннархини назорат қилиш бўйича корхонанинг 
қобилиятини тавсифлайди. 
Сотиш рентабеллигини қуйидаги формула орқали ифодалаш 
мумкин: 
Р
с
=
сотилган маҳсулот таннархи
ҳақиқий сотилган маҳсулот
2. 
Асосий фаолият рентабеллиги – бу ишлаб чиқаришнинг 
фойдалилиги, натижалилигидир. Бу кўрсаткич ишлаб чиқариш 
самарадорлигини тавсифлайди ва қуйидагича ифодаланади: 
Р
а
=
маҳсулотни сотишдан олинган фойда
маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари (ишлаб чиқариш таннархи)
3. 
Хусусий капиталнинг рентабеллиги – бу корхона (фирма), 
тармоқ хусусий капиталининг фойдалилиги ва натижалилиги. У 
қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади: 


231 
Рхк =
соф фойда
хусусий харажатларнинг ўртача қиймати
Бундай коэффициент хусусий капиталдан фойдаланиш 
даражасини, яъни корхона томонидан хусусий капиталнинг ўртача 
қийматига қанча соф фойда олинганлигини кўрсатади. 
4. 
Асосий капитал (фондлар) рентабеллиги – бу асосий 
фондлар ва бошқа оборотдан ташқари активларнинг фойдалилиги. У 
қуйидагича аниқланади: 
Рак =
соф фойда
кўп муддатли активларнинг қиймати
5. 
Перманент капитал рентабеллиги – бу перманент 
капиталнинг фойдалилиги, натижалилигидир. У қуйидаги формула 
ѐрдамида аниқланади: 
Рп =
соф фойда
перманент капиталнинг ўртача қиймати
6. 
Айланма капиталнинг рентабеллиги – бу айланма 
капиталнинг фойдалилиги, натижалилиги. У ҳар бир сўмли айланма 
капиталдан қанчалик фойда олиш мумкинлигини кўрсатади. Уни 
қуйидаги формула асосида аниқлаш мумкин: 
Ра =
соф фойда
айланма капиталнинг ўртача қиймати
7. 
Қарзга олинган капиталнинг рентабеллиги – бу қарзга олинган 
капиталнинг фойдалилиги, унумлилиги. У қуйидагича аниқланади: 
Рқ =
соф фойда
қарзга олинган капиталнинг ўртача қиймати
Бу коэффициент ҳар бир сўмли қарзга олинган капитал қанча 
фойда келтирганлигини ифодалайди. 
8. 
Реал асосий капиталнинг рентабеллиги унинг фойдалилигини 
ифодалайди ва ҳар бир сўмли реал асосий капитал қанча сўм фойда 
келтирганлигини кўрсатади. У қуйидаги формула асосида аниқланади: 
Ррк =
соф фойда
реал асосий капитал
9. 
Инвестирланган капитал рентабеллиги – бу инвестиция 
маблағларининг 
натижалилиги, 
фойдалилиги. 
Бу 
кўрсаткич 
инвестиция туфайли олинган маблағларнинг қанчалик самара 
беришини ифодалайди ва қуйидаги формула орқали аниқланади: 


232 
Рик =
солиқларсиз фойда + тўланган фоизлар суммаси
хусусий капитал + узоқ муддатли қарзли капитал
Рентабеллик даражаси кўрсаткичининг юқори бўлиши корхона 
(фирма) ихтиѐридаги асосий ва айланма фондлардан оқилона 
фойдаланилаѐтганини ва корхона (фирма)нинг маълум миқдорда 
фойда (даромад) олаѐтганлигини кўрсатади. 
Рентабеллик даражасини кўтариш учун саноатнинг барча 
тармоқлари ва корхоналари сотилган маҳсулот ҳажмини оширишга, 
уни ишлаб чиқариш учун сарфланаѐтган харажатларни камайтиришга, 
ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини оширишга қаратилган 
тадбирларни амалга оширишлари зарур. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish