10-синф
Қурол-яроглар — душманнинг жонли кучларини, техникасини сафдан чиқариш ва иншоотларини вайрон қилиш учун моʻлжалланган қурилма ва воситаларнинг умумий номи. Ибтидоий жамоа даврида ов ва мудо-фаа эҳтиёжлари учун дастлабки қуроллар: соʻйил (ёʻгʻон таёқ), чоʻқмор тош, оʻткир учли ёгʻоч найза (кейинчалик темир уч қадалган), сопқон ва найза улоқтириш мосламаси пайдо боʻлди. Мезолит даврида камон; неолит даврида тошболта, тоʻқмоқ, ханжар ясай бошланди. Темир ишлатиш расм боʻлгач (милоддан аввалги 1-минг йиллик боши) тигʻли қуроллар — қилич ва найзалар тай-ёрлана бошлади. Қад. шарқдавлатлари қоʻшинларида залвор тош ва гʻоʻлаларни иргʻитувчи мослама (ката-пулта, манжаниқ ва бошқалар) кенг қоʻлланган. Порох кашф этилгач, оʻтсочар қуроллар ясалди (мас, илк оʻтсочар қурол — модфани 12-асрда араблар яратишган). Кейинчалик (14-, 15-ва 16-асрларда) пилта милтиқ, тоʻппон-ча, артиллерия замбараклари пайдо боʻлди. 19-аср оʻрталаридан оʻйиқ стволли артиллерия, карабин милтиқлар, миналар, торпедалар яратилди. 19-аср охирлари ва 20-аср бошларида автомат қуроллар (пулемёт ва бошқалар) пайдо боʻлди. 20-аср 10-йилларида авиатсия бомбалари яра-тидси, кимёвий қурол ва олов пурковчи (огнемёт)лар расм боʻлди. 20-аср 30- йил лари охиридан реактив снарядлар яра-тилди. 1945 йил август ойида АҚШ қуролли кучлари Японияга қарши ядро қуроли қоʻллади. Қ.-я. кейинги пайтларда сифат жиҳатидан такомиллаштириб борилди.
Қ.-я. вазифаси, тузилиши, қоʻлланиш коʻлами ва бошқа аломатлари боʻйича фарқланади. Вазифасига коʻра, индивидуал (якка тартибдаги) ва ялпи қиргʻин қуролларига; тузилишига коʻра, оддий (механик) ва автоматик қуролларга; қоʻлланиш коʻла-м и г а коʻра, стратегик, оператив-тактик ва тактик қуролларга боʻлинади ва ҳ.к. Ҳозирги Қ.-я.нинг турлари: тигʻли ва оʻтсочар қуроллар (қарангАртиллерия), ракета қуроли, реактив қурол, миналар, торпедалар, ядро қуроли, кимёвий қурол, бактериологик қурол. Тигʻли қуроллар—пичоқ, қилич, ханжар, милтиқ штиги, найза; оʻточар қуроллар — тоʻппонча, милтиқ, пулемёт, тоʻп, реактив артиллерия (мас, "Катюша"). Вайронлик келтириш коʻламига коʻра, ядро, кимёвий ва бактериологик Қ.-я. оммавий (ялпи) қиргʻин қуроллари ҳисобланади, бошқа Қ.-я.ларнинг барчаси оддий қуроллар жумласига киради. Қ.-я.нинг қоʻзгʻалмас асосга оʻрнатилган муқим (баʼзи ракета комплекслари тури, қиргʻоқ ва каземат артериллерия тоʻплари ва бошқалар); ҳаракатланувчи асосга оʻрнатилган муқим (авиатсия, танк Қ.-я.лари), оʻзиюрар (тоʻплар, ракета комп-лекслари ва бошқалар); шатакка олиб юриладиган (артиллерия тоʻплари, минометлар), транспортга ортиладиган, инди-видуал ва гуруҳ учун моʻлжалланган хиллари бор. Артиллерия оʻқлари, сна-рядлар, ракета ва торпедаларнинг жан-говар қисмлари, авиатсия ва сув ости бомбалари, гранаталар, миналар, фу-гаслар, ядро қуроллари ва бошқа оʻқ-дорилар деб аталади. Қ.-я. ишлатишда авиатсия, танк, жанговар кемалар, элтувчи ракеталардан фойдаланилади. келгусида шу мақсадда ернинг сунʼий ёʻлдошларидан фойдаланиш лойиҳаси ҳам мавжуд.
Милтиқ — оʻқ отиш қуроли. Ов ва ҳарбий ишда қоʻлланилади. Дастлабки М. 12-асрда арабларда пайдо боʻлган. М. ёгʻоч дастага маҳкамланган ствол (қувур)дан тузилган. Қадимги М.лар пилта билан оʻт олдирилган (шунинг учун оʻзбеклар орасида "пилта милтиқ" деб аталган). 14-асрда Европада силлиқ стволли М. ишлаб чиқарилган. 16-аср биринчи ярмида Испанияда мушкет деб аталувчи бирмунча тез оʻқланадиган М. ишлаб чиқарилди. 17—18-асрларга келиб оʻйиқ стволли М. яратилган. 19-асрда тепки, пистон ва металл патроннинг ихтиро қилиниши М.ни оʻқлаш тезлигини бирмунча оширди. 1868 йилдан бошлаб Россияда патрон гилзасини механик равишда чикариб ташлайдиган затворли М. қоʻлланилди (қаранг Берданка). 19-асрнинг 2-ярмида магазин ихтиро қилингач, М.ни оʻқпаш тезлиги анча ошди. 1891 йил рус қуролсози С. И. Мосин яратган М. на-мунаси Биринчи жаҳон уруши, Россияда фукаролар уруши даврида кенг қоʻлланилди. 1930 йил мазкур М. баʼзи оʻзгаришлар билан қайта ишлаб чиқарилди ва 7,62 мм ли М. деган ном олди. Бу М. магазинига 5 патрон жойлангани учун у оʻзбеклар орасида "бешотар" деб аталган. Унинг отиш тезлиги минутига 10—12 марта, моʻлжалга олиш ва отиш масофаси 2000 м; аниқ отиш масофаси 400 м гача; огʻирлиги 4 кг (найзаси билан 4,5 кг). Оптик притсел оʻрнатилганда 800 м гача масофадаги нишонни бехато уриши мумкин. Ҳозир М.лардан, асосан, ов қилишда фойдаланилади (яна қ. Карабин, Пистолет-пулемёт).[1]
Милтиқ — о'қ отиш қуроли. Ов ва ҳарбий ишда қо'лланилади. Дастлабки милтиқ 12 асрда арабларда пайдо бо'лган. Милтиқ ёг'оч дастага маҳкамланган ствол (қувур)дан тузилган. Қадимги милтиқлар пилта билан о'т олдирилган (шунинг учун оʻзбеклар орасида «пилта милтиқ» деб аталади). 14 асрда Европада силлиқ стволли милтиқ ишлаб чиқарилган. 16 аср биринчи ярмида Испанияда мушкет деб номланган бирмунча тез о'қланадиган милтиқ ишлаб чиқарилди. 17-18 асрларга келиб о'йиқ стволли милтиқ яратилган. 19-асрда тепки, пистон ва металл патроннинг ихтиро қилиниши милтиқни о'қлаш тезлигини бирмунча оширди. 1868-йилдан бошлаб Россияда патрон гилзасини механик равишда чиқариб ташлайдиган затворли милтиқ ишлаб чиқарила бошланган. Ҳозир милтиқлардан, асосан, ов қилишда фойдаланилади
11-синф
Do'stlaringiz bilan baham: |