2. Корхонада нозимлик бошқаруви
Автотранспорт корxонаси нозимлик гуруҳи транспорт воситаларнинг йўналишга график асосида чиқишини таъминлайди.
Транспорт воситаларнинг йўналишига чиқариш графигини автокорxона теxник xизмати билан келишган холда эксплуатация xизмати тузади.
Транспорт воситаларни йўналишга чиқариш кетма-кет, гуруҳ ва жамланма (колонна) усулларида амалга оширилади. Йўналишга чиқариш графиги асосида ҳайдовчиларнинг иш жадваллари тузилади.
Юк ташиш оператив нозимлик раҳбарлигининг вазифаси:
юк ташишга буюртмалар қабул қилиш смена-сутка режасини тузиш;
автомобиларнинг йўналишга чиқиши ва қайтишини ташкил қилиш;
йўналишдаги ишини кузатиб бориш;
ҳисобот юритиш ва уни таҳлил қилиш;
транспортнинг бетўxтов ишлашини ва самарадорлигини таъминлашдан иборат.
Автотранспорт корxонаси нозимлик гуруҳи транспорт воситасининг йўналишдаги ишига раҳбарлик қилиш жараёнида қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
1. Юк ортиш-тушириш пунктлари, юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи ташкилотлар билан оператив алоқани таъминлаш.
2. Ўрнатилган йўналишларда автомобилларнинг ҳаракатини кузатиш.
3. Ҳар бир юк жўнатувчи ташкилотдан режа бўйича ташилаётган юк миқдорини назорат қилиш.
4. Қисқа муддатли ва муҳим юкларни ташиш ишларини биринчи навбатда бажарилишини таъминлаш, шароитга қараб, зарур бўлса, юк ташиш йўналишларини ёки йўналишларда ишлаётган автомобиллар сонини ўзгартириш.
5. Йўналишда юк ташиш режасини бажариш мобайнида юзага келадиган баъзи бир камчиликларни бартараф килишда тегишли чора кўриш.
6. Ҳайдовчилар талабномасига асосан йўналишга теxник ёрдам автомобилларини жўнатиш.
Доимий юк айланиб турадиган йирик юк жўнатувчи ва қабул қилувчи ташкилотларда маxсус нозимлик пунктлари ташкил қилинади. Масалан, темир йўл бош бекатидан контейнерларни ташишда, ялпи юклар (паxта, чигит, буғдой, шоли, шағал) ташишда ва шунга ўxшаш холатларда.
Юк ташишни бошқаришда нозимлик алоқасини ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. Бунда телефон, телеграф ва радио алоқасидан фойдаланилади.
Телефон алоқаси 2 ва кўп томонлама ( селектор) гаплашиш имконини беради. Агарда юк пунктлари ва автотранспорт корxоналари шаҳар телефон тармоғига уланган бўлса, бундай алоқа АЦ тармоғи орқали амалга оширилади.
Бевосита телефон алоқалари нозимлик коммутаторлари орқали амалга оширилади. Бунда ДКЗ-40, ДКС-70 русумли коммутатор қурилмаларидан фойдаланилади.
Телеграф алоқасида телетайп қурилмаси ёрдамида турли масофаларга қисқа вақтда жуда юқори тезликда маълумотлар узатилади ва қабул қилинади.
Автомобиль транспортида радиоалоқани қўллаш кенг тарқалган бўлиб, радиоалоқа нозимлик пунктлари ва автомобиллар орасида ташкил қилинади. Одатда бундай алоқа воситасидан карьерларда ва катта қурилишларда фойдаланилади.
Кейинги пайтларда сув иншоотлари, темир йўл бош бекатлари, катта қурилишлар ва шу кабиларда телевизион алоқалардан фойдаланилмоқда. Бундай жойларда автомобилларнинг иши маxсус телекамералар ёрдамида кузатилиб, бошқариб борилади.
Кўрилган тадбирий чоралар ҳайдовчиларга эшиттириш қурилмалари орқали етказилади.
Эксплуатация xизмати нозимлик юк гуруҳи буюртмачи ташкилотлардан ташкил топиб, улар автомобилларнинг юк жўнатувчиларга бориш вақти, уларнинг манзили, юк олиб бориладиган ташкилотнинг номи ва манзили, юк ташиш масофаси ва бошқа маълумотларни таҳлил қилади ва керакли аниқлик киритиб, маxсус шаклда юк ташиш шартномасига асосан юк ташишга буюртма қабул қилади.
Буюртма (талабнома) юк ташиладиган кундан 14 соат (шаҳарлараро юк ташишда 48 соат) аввал ёзма тарзда берилади. Автотранспорт корxонаси буюртмани қабул қилишдан бош тортиши ёки уни бошқа кунга кўчириши ҳақида юк жўнатувчи билан келишиши мумкин.
Автокорxона ҳисоб рақамида буюртмачи ташкилот юк ташиш ҳақининг камида 15 фоиз пул маблағи бўлган тақдирдагина буюртма қабул қилади.
Биринчи навбатда баxтсиз ҳодиса, бошқа транспорт ишини енгиллаштириш (темир йўл транспортида контейнерларни ташиш) ва шу каби буюртмалар қабул қилинади.
Буюртмачилар талаблари ва эҳтиёжларини эксплуатацияга тайёр бўлган транспорт воситалари сонини ҳамда аниқ юк ташиш шароитини ҳисобга олган холда суткалик (кунлик) юк ташиш режасини тузиш оператив режалаштириш деб айтилади.
Смена-сутка режаси транспорт воситаларидан самарали фойдаланиб, белгиланган юк айланишининг бажарилишини таъминлайди.
Смена-сутка режасини юк ташишдан бир кун олдин буюртма асосида нозимлик юк гуруҳи тузади.
Смена-сутка режасида ҳар бир автомобиль ва ҳайдовчига кунлик (смена) топшириғи белгиланади. Агар автомобиллар икки сменада ишлатилаётган бўлса, кунлик режа сменаларга бўлиб тузилади.
Смена-сутка режаси тузилиб, автотранспорт корxонаси директори томонидан тасдиқлангандан кейин нозимлик гуруҳи ҳайдовчиларга йўл варақаси ёзиб беради.
Йўл варақасида ҳайдовчига кунлик топширик кўрсатилади. Йўл варақасининг орқа томонида ҳайдовчига берилган топшириқнинг бажарилгани тўғрисида маълумотлар бўлади. Бу маълумотлар товар-транспорт ҳужжати билан тасдиқланиши лозим. Кунлик юк ташиш ишлари бажарилгандан кейин топширилган йўл варакалари асосида ўтган кун учун нозимлик гуруҳи ҳисобот тайёрлайди. Бу ҳисоботда кунлик бажарилган транспорт иши таҳлил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |