10-Мавзу: Психологиянинг мустақил фан сифатида ривожланиши.(2соат) Режа


XIX АСР ПСИХОЛОГИЯСИДА МЕХАНИСТИК (ВУЛЬГАР)



Download 33,22 Kb.
bet3/6
Sana25.06.2022
Hajmi33,22 Kb.
#702321
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10- ma'ruza (2)

XIX АСР ПСИХОЛОГИЯСИДА МЕХАНИСТИК (ВУЛЬГАР) МАТЕРИАЛИЗМ
XVIII аср француз материализмига ўхшаган материалистик таълимот XIX асрда ҳам бир группа немис табиатшунослари –Бюхнер (1824–1899 й.), Фогт (1817–1895 й.) ва Молешотт (1822–1893 й.)лар томонидан давом эттирилди. Буларнинг ҳаммаси психикани айнан физиологик процесс деб таърифладилар, фикрни материя ҳаракатининг алоҳида тури деб ҳисобладилар. Масалан, Молешотт тафаккурга таъриф бериб шундай дейди: «Фикр ҳаракатдир, мия моддаларининг ўрин алмашишидир. Тафаккур масофа эгалловчи процессдир, тафаккур қанчалик мураккаб бўлса, даражалар унинг бу хусусиятини шунчалик орттиради».
Фогт психика ҳақида ва психиканинг келиб чиқиши ҳақида ўзининг фикрини «Физиологик мактублар»да қуйидаги формула билан ифодалайди: «Мен ўйлайманки, лоақал озгина бўлса ҳам мантиқий равишда мулоҳаза юритадиган ҳар бир табиатшунос албатта ўт жигарга нисбатан, сийдик буйракка нисбатан қандай муносабатда бўлса, фикр ҳам бош мияга нисбатан худди шундай муносабатдадир, деган эътиқодга келади». Фогтнинг бу қоидасида Кабаниснинг қарашлари қайтадан такрорланган. Бу формула Фогт, Молешотт ва Бюхнерларнинг ягона фронтида жон-жаҳди билан ҳимоя қилинди ва улар дунёқарашининг асосий қисмини ташкил қилди. Бюх­нер шу позицияни ҳимоя қилиб, ўзининг «Куч ва материя» деган машҳур китобида шундай деб ёзади: «Жигарсиз ўт, буйраксиз сийдик бўлмагани сингари, субстанциясиз фикр ҳам бўлмайди, психик фаолият мия субстаициясининг функцияси ёки бажарадиган табиий вазифасидир».
Бюхнер, Фогт ва Молешотт ҳамма психик жараёнларни материя ҳаракатининг барча бошқа формалари қаторидаги фақат жисмий, моддий жараёндир деб тасвирладилар. Улар психик жараёнларни физиологик жараёнларга айнан тенглаштириб қўйдилар.
Улар мураккаб психик ҳаётни ҳаддан ташқари соддалаштириб юбориб, унга механик тус бердилар, шунинг учун ҳам уларнинг таълимоти вульгар материализм деб ном олди.
Аслида, XVIII аср француз материалистлари сингари ХIХ аср вульгар материалистлари ҳам психология томонидан текшириладиган масалалар (овқат ҳазм қилиш, қон айланиш ва нафас олиш масалалари қаторида) физиология таркибига киради, шунинг учун ҳам психологиянинг илмий фан сифатида мавжуд бўлиши ортиқчадир, деб ҳисобладилар.
Бироқ, психиканинг келиб чиқиши ва моҳиятини соддалаштириб механик тушунтириш физиология фани аниқлаган маълумот ва исботларга мутлақо зид эди.
Бу материалистларнинг фикрлари кенг тарқалганлигига қарамасдан, фақат философ-идеалистлар ва психологлар (В.Джемс) томонидангииа эмас, балки физиологлар (масалан Вебер, Фехнер) томонидан ҳам қаттиқ танқид қилинди.

Download 33,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish