10-МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТДА МОТИВЛАШТИРИШ
10.1. Мотивлаштириш тушунчаси мазмуни ва моҳияти
10.2. Мотивлаштириш моделлари ва стратегияси
10.3. Мотивлаштириш назариялари
Таянч сўз ва иборалар: мотив, эҳтиёж, малака, мотивлаштириш моделлари, адолатлилик назарияси, жазо стратегияси.
10.1. Мотивлаштириш тушунчаси мазмуни ва моҳияти
Русча - ўзбекча луғатда мотивация тушунчаси бирор иш ёки ҳаракатнинг юзага келишига сабабчи бўлган мотивлар, далиллар, исботлар, баҳоналар, важлар ёки сабаблар мажмуи маъносида талқин етилади. Бу тушунча бевосита инсон омили билан чамбарчас боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан:
Мотивлаштириш - бу руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва ҳар хил турли еҳтимолларидир. У ходимларни жонли меҳнат фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир
|
Бошқача қилиб айтганда мотивлаштириш - бу кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир. У муайян эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ. Эҳтиёж эса сабабларда намоён бўлади.
Инсоннинг моддий эҳтиёжлари билан бирга ижтимоий эҳтиёжлари ҳам борки, бўларга билим олиш, маданий савияни ошириш, малака, маҳоратга эга бўлиш ва соғлом ҳаёт кечириб, узоқ умр кўриш киради, айтилган эҳтиёжлар моддий шаклга эга бўлмаган ҳар хил хизматлар кўрсатиш орқали қондирилади.
Умуман:
Эҳтиёж одамларни ҳаракатга интилтирувчи, қўзғатувчи мотивдир
|
Энг муҳими хилма-хил эҳтиёжни қондириш учун хилма-хил фаолият ва уни мувофиқлаштирувчи бошқарув талаб қилинади. Эҳтиёж орқали кишиларни мотивлаштириш жараёнини қуйидаги чизмада ифодалаш мумкин (8-чизма):
Агар у муайян нарсадан қониқиш ҳосил қилса, у ҳолда кейинги мотив уни бошқа юқорироқ эҳтиёжга рағбатлантиради. Жаҳон амалиётида мотивация воситасида унумли меҳнатга чорлашнинг турли назариялари мавжуд. Бўлар жумласига:
"Х" (икс) ва "У" (игрек) назарияси;
кутиш назарияси;
боисий (гигиеник) тозаланиш назарияси;
адолатлилик (ҳаққонийлик) назарияси;
эҳтиёжлар устунлиги назарияси.
Эҳтиёжлар устунлиги назарияси негизида кишилар эҳтиёжлари ва қизиқишлари орқали уларнинг меҳнатларини мотивлаштириш ғояси ётади. Буни қуйидаги чизмадан кўриш мумкин (9-чизма):
Бу ерда: 1 - раҳбар бўйсинувчиларга эҳтиёж ва қизиқишларни четлаб таъсир кўрсатади (бу ерда қарорларнинг бажарилиши ҳеч кимни қизиқтирмайди);
2 - қўл остидагиларга фақат раҳбарнинг эҳтиёжи ва қизиқишини инобатга олинган ҳолда таъсир ўтказилади (бу ерда қарорларнинг бажарилиши фақат раҳбарнинг манфаатини кўзлайди);
3 4
1 2
Қарши 1 2 ҳаракат Ўзаро таъсир
3 - бошқариш ўзаро таъсир остида амалга оширилади. Бу ерда қарорнинг бажарилишига ҳар иккила томон манфаатдор;
4 - таъсир қилиш фақат бўйсинувчиларнинг эҳтиёжи ва қизиқишига асосланади.
1, 2 ва 4 ёндошувлар билан ходимлар ўртасида қарши ҳаракатга олиб келади.
Эҳтиёжлар устунлиги назарияси ҳам раҳбарлардан бошқаришни фақат эҳтиёж ва қизиқишлар воситасида, яъни 3-ёндошув орқали амалга оширишни талаб қилади. Чунки бошқа (1, 2 ва 4) ёндошувлар қарши ҳаракат бўлиб, ходимлар ва жамоа билан раҳбарият ўртасида ихтилофларга олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |