10-мавзу. Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури


Кооператив аъзоларнинг масъулияти



Download 51,96 Kb.
bet8/11
Sana20.06.2022
Hajmi51,96 Kb.
#679330
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10 мавзу

Кооператив аъзоларнинг масъулияти
1. Ишлаб чиқариш кооперативларининг ва аралаш шаклдаги кооперативларнинг аъзолари тугатилган кооперативнинг қарзлари юзасидан кооперативнинг мол-мулки билан жавобгар бўладилар, бу мол-мулк етмай қолган тақдирда қарз суммаси суд томонидан кооператив ҳар бир аъзосининг йиллик даромади суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.
2. Матлубот кооперативининг фаолиятида фақат пай бадаллари қўшиб иштирок этаётган кооператив аъзоси, шунингдек ўз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кооператив аъзоси бўлмиш фуқаро ўзи қўшган пай бадали доирасида кооперативнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади.
3. Матлубот, ишлаб чиқариш кооперативининг жамоа аъзоси хўжалик мустақиллигини сақлаб қолади ва ўз фаолиятида ўзининг уставига (низомига) амал қилади. У мустақил мулкий жавобгар бўлади. Матлубот ва ишлаб чиқариш кооперативи (жамияти) ўз таркибидаги жамоа аъзоларининг мажбуриятлари учун жавобгар бўлмайди, жамоа аъзолари эса кооперативнинг (жамиятнинг) мажбуриятлари бўйича унинг уставида кўзда тутилган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўладилар.
4. Кооперация тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун айбдор бўлган мансабдор шахслар, кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмалари (шу жумладан, матлубот жамиятлари иттифоқи) аъзолари қонунда белгиланган тартибда мулкий, маъмурий, жиноий ва ўзгача тарзда жавобгар бўладилар.
Кооперативни бошқариш
1. Кооперативнинг олий бошқарув идораси умумий йиғилиш, конференция, съезд бўлиб, улар кооператив раисини (бошқарувини), тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларга кооперативни бошқариш бўйича ўз ваколатларини топширади.
Кооперативнинг ҳар бир аъзоси, шу жумладан унинг ҳар бир жамоа аъзоси, қўшган мулкий ҳиссасининг миқдоридан қатъи назар, бир овозга эга бўлади.
Кооперативда меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлаётган фуқаролар умумий йиғилишда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.
2. Умумий йиғилиш:
кооперативнинг уставини қабул қилади, унга белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади;
кооператив раисини, кооператив бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлайди (ёллайди) ва озод этади, уларнинг фаолиятларига доир ҳисоботларини эшитади;
кооператив аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш масалаларини, шунингдек, кооперативдан чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
кооперативнинг ички тартиб қоидалари, кооператив мулкига етказилган зарар учун моддий жавобгарлик тўғрисидаги, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳақ тўғрисидаги қоидаларни ҳамда кооперативнинг бошқа ички ҳужжатларини қабул қилади ва уларни ўзгартиради;
кооперативга кириш, пай бадалларининг ва бошқа бадалларнинг миқдорини белгилайди ;
кооператив фаолиятнинг режаларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни тасдиқлайди;
фойдани (даромадни) тақсимлаш тартибини, кооператив фондлари ва резервларининг турлари, миқдори ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди:
кооперативни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш, унинг хўжалик уюшмаларига кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал қилади.
Мазкур масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш кооператив умумий йиғилишининг мутлақ ихтиёрида бўлади. Кооператив уставига ёки умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кооператив фаолиятининг бошқа ташкилий, хўжалик ва ижтимоий масалалари ҳам кооперативнинг мутлақ ихтиёрига берилиши мумкин.
Зарур ҳолларда кооперативларда умумий йиғилиш ихтиёридаги масалаларни ҳал этиш учун вакиллар йиғилишлари чақирилиши мумкин.
Кооператив бошқаруви (раиси)нинг статуси кооператив устави билан белгиланади.
3. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) кооперативнинг (бошқарув нинг) молиявий ва хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий йиғилиш олдида ҳисобдордир.
Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши кооперативнинг (бошқарувнинг) молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудиторни ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақлидир.

Download 51,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish