Қурилиш тармоғида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши
(2016 йил, фоизда)
Савдо. Чакана савдо товар айланмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши 2000 йилдаги 74,1 фоиздан 2016 йилда 89,6 фоизга етиб, 15,5 фоиз бирликка ошган (13-расм).
13-расм
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг чакана савдо айланмаси ҳажмидаги улуши
2016 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо айланмаси ҳажми 78867,4 млрд.сўмни ташкил этган (жами чакана савдо айланмаси ҳажмининг 89,6 фоизи). Шу жумладан 17754,0 млрд.сўмлик чакана савдо ҳажми (жами чакана савдо айланмаси ҳажмининг 20,2 фоизи) кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига ҳамда 61113,3 млрд.сўмлик чакана савдо ҳажми (жами чакана савдо айланмаси ҳажмининг 69,4 фоизи) якка тартибдаги тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташқи савдо фаолияти. Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши экспорт ҳажмида кичик бизнеснинг ҳиссасини ошириш имконини бермоқда.
Республикамиз экспортининг умумий ҳажмида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилда 10,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2016 йилда 26,5 фоизга етган, яъни 16,3 фоиз бирликка ошган (14-расм).
14-расм
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг экспортдаги улуши
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг товарлар ва хизматлар импорти ҳажмидаги улуши 2013 йилда 42,4 фоизни ташкил этган бўлса 2016 йилда бу кўрсатгич 46,7 фоизга тенг бўлиб, 4,3 фоиз бирликка ошган (15-расм).
15-расм
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг товарлар ва хизматлар импорти ҳажмидаги улуши
(фоизда)
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида инвестициялар. Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг фаол хўжалик фаолияти юритишининг муҳим индикаторларидан бири бу киритилган инвестициялар ҳажмидир.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги натижасида улар томонидан 2016 йилда иқтисодиётга 19482,8 млрд.сўмлик инвестициялар киритилди ва бу 2015 йилга нисбатан 18,7 фоизга кўпдир.
2016 йилда иқтисодиётга киритилган жами инвестициялар ҳажмида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 39,1 фоизни ташкил этиб, 2000 йилга нисбатан 23,7 фоиз бирликка ошган (16-расм).
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимиз иқтисодиётига киритилаётган жами инвестициялар ҳажмидаги улушининг ошиб бориши уларнинг янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган инвестиция мақсадларида жалб қилинаётган узоқ муддатли кредитлари ҳажмининг ошиши билан боғлиқдир. Шу сабабли кичик бизнес субъектлари томонидан асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари бўйича таркибида ўз маблағлари ва банк кредитларининг улуши энг юқори салмоқни ташкил этади.
16-расм
Do'stlaringiz bilan baham: |