10-мавзу. Ишлаб чиқариш назарияси (2 соат)
Ишлаб чиқариш омиллари.
Ишлаб чиқариш функциялари ва улардан фойдаланиш.
Изокванта ва ишлаб чиқариш омилларини чекли технологик алмаштириш нормаси.
Изокоста ва ишлаб чиқариш харажатларини минималаштирувчиомиллар сарфини аниқлаш.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
1. Ишлаб чикариш .
Ишлаб чикариш - корхоналарининг асосий фаолияти тури булиб, бу жараён чекланган ресурслардан фойдаланган холда амалга оширилади. Ишлаб чикариладиган махсулот микдори, ушбу товарларни ишлаб чикариш учун сарфланадиган ресурслар хажмидан ва ишлаб чикаришда фойдаланилаётган технологиянинг холати ва даражасига богликдир.
Ишлаб чикариш - бу керакли махсулотларни тайёрлаш учун ишчи кучидан, ускуна ва технологиядан, табиий ресурслардан хамда материаллардан маълум микдордаги комбинацияда фойдаланиш жараёнидир. Масалан, уз устахонасига эга булган шахс стол ишлаб чикариш учун ишчи кучидан, хом ашё сифатида тахта, темир, арра ва бошка ускуналарга сарфланган капиталдан фойдаланади.
Ишлаб чикариш омилларини йириклашган уч уурухга булиб караш мумкин: мехнат, капитал ва материаллар.
Масалан, мехнат ишлаб чикариш омили сифатида малакали мехнатни (пайвандчи, бухгалтер, электр устаси), малакасиз мехнатни (хар хил ишчилар) ва корхона рахбарларининг тадбиркорлик харакатини уз ичига олади. Бу мехнат турларини умумлаштирувчи курсаткичлар мехнат сигими ва мехнат унумдорлигидир.
Материаллар деганда, ишлаб чикариш жараёнида тайёр махсулотга айланадиган хар кандай моддий нарсани карашимиз мумкин: бутловчи кисмлар, ярим фабрикатлар, темир, пулат, шиша, ёкилги, ёгоч, пахта ва бошка хом ашёлар тушунилади.
Моддий капитал сарфи ишчилар томонидан бинодан, ускунадан, инструментдан ва технологик линиялардан фойдаланишни уз ичига олади.
Ишлаб чикариш муносабатлари биринчи навбатда махсулот ишлаб чикаришдаги технологик муносабатлардир.
Технология - бу товарлар ва хизматларни ишлаб чикариш тугрисидаги амалий билимлардир. Маълумки, технологиянинг такомиллашуви фанда ва техникадаги янги ютукларнинг ишлаб чикариш жараёнига жорий килиш оркали боради. Янги технология янги ишлаб чикариш усулларидан фойдаланишни, янги машина ва механизмлардан янада юкори малакага эга булган мехнатдан фойдаланишни такозо килади. Янги технология янги турдаги махсулотларни яратишга ёрдам беради. Янги технология махсулот сифатини оширишга, иш шароитларини яхшилашга, берилган ресурслар микдори узгармаганда ишлаб чикариладиган махсулот микдорини оширишга, харажатларни камайтиришга олиб келади.
2. Ишлаб чикариш функцияси
Do'stlaringiz bilan baham: |