10-мавзу. Иродавий хусусиятларни ўрганиш методлари. Режа


-расм.Шахс мотивациясига қараб ирода кучи тақсимланади



Download 73,41 Kb.
bet2/3
Sana26.04.2022
Hajmi73,41 Kb.
#582875
1   2   3
Bog'liq
2 5404572298785069391

1-расм.Шахс мотивациясига қараб ирода кучи тақсимланади.
1.Бажарувчи ҳаракат.
2.Билиш жараёнлари.
3.Ҳиссиёт.
4.Мотивация
5.Шахснинг даражаси
6.Индивиднинг табиий(туғма) ва ижтимоий даражалари
7.Ихтиёрий бошқарув.
8.Ихтиёрсиз бошқарув.
-Ирода-шахснинг ўз қадриятларини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган, зарур бўлганда, организм ва табиий фаолият субъекти эҳтиёжларига, шунингдек, ижтимоий фойда ва фойдалилик эҳтиёжларига қарши ҳаракат қиладиган механизми (воситаси). Иродавий тартибга солиш механизмларидан бири-алоҳида қарорларни амалга оширишда қисқа муддатли ёрдам сифатида ҳаракатлар маъносини қасддан ўзгартиришдир. Яна бир механизм-шахсий эҳтиёжларнинг ривожланган соҳаси бўлиб, у ўзини ижобий шахсий сифатлар, бурч, шаън, жавобгарлик мотивлари ва бошқалар сифатида намоён бўлади. Ирода баъзан яхши хулқ-атворда мужассамлашган ёки шахснинг салбий хислатлари сифатида инсоннинг ёмон хулқ-атворида мужассамлашган ҳам.
Барча ижтимоий эҳтиёжлар, шу жумладан, шахс эҳтиёжлари инсон ҳаёти давомида шаклланади ва ҳаёт шароити ва ўз позицияси таъсирида таркиб топиши ўзгариши мумкин. Инсон муайян ёшга эга бўлган шахс сифатида ўзини ўзи яратади ва ихтиёрий тартибга солишнинг асоси бўлган қадриятлар тизимини ўзгартира олади.
Психологияда етарли даражада қатъий фикр қарор топганким, ирода-бу инсоннинг қўйилган мақсадларига эришишга йўналтирилган онгли фаоллигидир. Ирода тушунчаси мошиятига инсон томонидан мақсад қўя олиш қобилияти, ўз эмосиясини бошқариш, шахсий гавдасини ва хулқини идора қилиш киритилади. В. И. Селиванов иродани тадқиқ этиш негизидан келиб чиққан ҳолда айрим хулосалар чиқаради:
а) ирода- бу шахснинг ўз фаолиятини ва ташқи оламдаги ўзини ўзи бошқарилиш шаклларини англашнинг тавсифидир;
б) ирода-инсоннинг яхлит онгининг бир томони ҳисобланиб, у онгнинг барча шакл ва босқичларига тааллуқлидир;
в) ирода-бу амалий онг, ўзгарувчи ва қайта қурилувчи олам, шахснинг ўзини онгли идора қилишликдир;
г) ирода-бу шахснинг хиссиёти ва ақл-заковати билан боғлиқ бўлган хусусиятидир, аммо қайсидир ҳаракатнинг мотиви (турткиси) ҳисобланмайди.
10.2.Ироданинг сифат ва даражасини ўрганиш муоммолари.
В.И.Селиванов ироданинг психологик жабҳаларини ёритаётиб, у шундай ғояни илгари суради, инсонинг онгини жараёнлар, ҳолатлар, хислатларни ўзида мужассамлаштирувчи яхлит тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин. Шахснинг у ёки бу онгли ҳаракати ўзининг тузилишига кўра, у бир даврнинг ўзида ҳам ақлий, ҳам ҳиссий, ҳам иродавий ҳисобланади. Тадқиқотчи В.А.Иванников эса иродани мотивациянинг ихтиёрий шакли сифатида тушунади, шунингдек, ҳаракат маъносининг ўзгариши ҳисобига уни тормозловчи ёки қўшимча туртки яратувчи имконият, янги реал мотивларни ҳаракат билан бирлаштирувчи ёинки вазиятнинг тасаввур мотиви тариқасида талқин қилади. Иродавий бошқарилув эса ҳаракатни "ихтиёрий бошқарилув кўринишларининг биттаси сифатида" тушунилади, бунда бошқарилув мотивасиянинг ихтиёрий ўзгариш орқали амалга оширилиши таъкидланилади.
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, психология фанида иродани тушуниш, таърифлаш бўйича бир хил муносабат яратилмаганидай, иродавий сифатларнинг маъновий асосини таҳлил қилиш юзасидан ҳам умумийлик, умумий қарашлар мажмуаси мавжуд эмас. Жумладан, В.АКрутеский ўз асарида иродавий сифатлар таркибига собитқадамлик, мустақиллик, қатъиятлилик, сабр-тоқатлилик, интизомлилик, дадиллик, жасоратлилик ва тиришқоқликни киритади.
П.М.Якобсон бўлса, ироданинг муҳим сифатларини мустақиллик, қатъиятлилик, тиришқоқлик, ўзини уддалашга ажратади. Инсонда намоён бўладиган иродавий сифатлар сарасига А. И. Шчербаков мана буларни киритади: собитқадамлик ва ташаббускорлик, ташкиллашганлик ва интизомлилик, уринчоқлик ва тиришқоқлик, дадиллик ва қатъиятлилик, чидамлилик ва ўзини уддалашлик, ботирлик ва жасоратлик.
Лекин аксарият илмий психологик адабиётларда иродавий сифатлар қаторида "ишонч" атамаси санаб ўтилмайди. Шунга қарамасдан, ишонч ирода сифати тариқасида тадқиқ этилишига шақлидир. Бунинг учун А.И.Шчербаков тадқиқотидан намуна келтиришнинг ўзи етарлидир. Тадқиқотчининг таъкидлашича, бир талабага институтни қисқа вақт ( фурсат) ичида тугатиш таклиф қилинган, лекин синалувчи бу ишни уддасидан чиқа олмасликни ошкора билдирган. Шундан сўнг экспериментатор талабада ўз кучига ишонч уйғотишга мақсад қилиб қўйган ва унда иродавий зўр бериш, қийинчиликларни енгиш воситаларини шакллантирган. Бунинг натижасида талаба ўз мақсадига эриҳишга муҳарраф бўлган. Бунга ўхшаш тажрибалар бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳам ўтказилганлиги илмий адабиётларда учрайди. Шунинг учун ҳам ўз кучига ишонч психологик ҳодиса сифатида ўрганилиши кўпчиликни қизиқтиради, чунки кучли иродавий зўр бериш қандай омиллар билан ҳартланганлигини кашф қилиш муҳим илмий муаммо ҳисобланади.
Худди шу боис Ҳозирги замон психологиясининг иродага оид назарияси заифлиги туфайли иродавий сифатларни таснифлашнинг асосий тамойили (принсипи) ишлаб чиқилмагандир. Ушбу психологик муаммони шал қилиш мақсадида В. К. Калин иродавий сифатларни таснифлашга (классификасиялашга) қарор қилади. Унинг нуқтаи назарича, базал иродавий сифатлар иродавий жараёнлар асосида вужудга келади, аммо бунда унинг интеллектуал ва ахлоқий жабҳалари иштирок этмайди. У базал сифатларни аниқлаш учун онгнинг қуйидагича намоён бўлишини танлайди:
А) фаоллик даражасининг ортиши;
Б) зарур бўлган фаоллик даражасини қувватлаш;
В) фаоллик даражасининг пасайиши.
10.3.Иродавий хусусиятларни таҳлилига йўналтирилган методлар.
Ижтимоий-руҳий эҳтиёжга асосланган ҳолда мамлакатимиз ёшларини комил инсон қилиб камол топтириш учун уларни ўзини ўзи уддалашга ўргатишдан иш бошламоқ зарур. Шахснинг ўз фаолиятини ва хулқ-атворини шахсий хоҳиш иродасига бўйсундириш, рўёбга чиқариш мустақил фикрлашни барқарорлаштиради, кўзланган мақсадни амалга оширишга пухта замин шозирлайди, ҳар хил хусусиятли қийинчиликлар олдида матонат, сабр-тоқат туйғуларини намойиш этишга чорлайди. Бунинг натижасида мусташкам иродали, принсипал, қатъиятли, узоқни кўзловчи, теран фикрловчи, ақл-заковатли, ватан туйғуси билан ёнувчи шақиқий миллий ватанпарвар ёшларни ижтимоий ҳаётида, таълим-тарбия жараёнида шакллантиради.
Инсонга туғилишдан бериладиган табиий майллардан, ақлий ва ахлоқий имкониятлардан унумли фойдаланмасдан туриб, юксак маънавиятли, фаросатли, ижодий изланувчан шахсларни вояга етказиб бўлмайди. Худди шу боисдан, инсоннинг болалигидан тортиб то ижтимоийлашувига қадар давр оралиғида ўзини ўзи бошқариш усуллари, воситалари билан таништириш қатъиятлиликни вужудга келтиради.
Одатда ирода инсон томонидан ўз хулқи ва фаолиятини онгли равишда бошқариш сифатида баҳоланади, мақсадга йўналтирилган хатти-ҳаракат ва хулқ-атворнинг амалга оҳишида ташқи, ички қийинчиликларни енгиб ўтиш тариқасида таърифланади.
Ёшларнинг иродаси, энг аввало шахснинг ижтимоий фаоллигида, меҳнат фаолиятида, ижтимоий тажрибасида ва таълим жараёнида намоён бўлади.
Мазкур фаолликдан унинг мазмунини ва шаклан тузилишини фарқлаш мутлақо зарур. Шахс фаоллигининг мазмундор томони- унинг ижтимоий хислатларида ўз ифодасини топади, чунки бунда ижтимоий кўрсатма (аттитюд), эътиқодлар, маънавий ҳис-туйғулар, қизиқишлар доминантлик хусусиятини касб этади. Шахс фаоллигининг шакли фаолиятни амалга оширишда иштирок этувчи руҳий жараёнлар, ички, ташқи ва англашилган иродавий хатти-ҳаракат, интилиш намоён бўлиши орқали аниқланади. Шахс учун қийин ҳароитларда ўзини ўзи онгли равишда бошқара олиш имконияти иродавий зўр беришнинг ёрдами билан юзага келади ва белгиланган муайян аниқ мақсад, режа ҳамда уни рўёбга чиқарувчи хатти-ҳаракатлар уларнинг ижросига йўналтирилади.
10.5.Ўзаро баҳолаш методи. Лаборатория эксперименти.

Download 73,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish