ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат аграр университети - ФАН: «АГРОБИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ»
- МАВЗУ-10: АГРОБИЗНЕСДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ.
- Маърузачи, ТошДАУ “Агробизнес ва инвестицион фаолият” кафедраси доц и.ф.н. З.Т.СИДДИҚОВ
Иқтисодий самарадорлик тушунчаси.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг рентабеллиги ва фойда меъёри.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари.
Режа:
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида маҳсулот етиштириш жараёнида жонли ва буюмлашган меҳнат харажатлари сарфланиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариши иқтисодий самарадорлиги умумий кўринишда ишлаб чиқаришнинг натижаси, жонли ва буюмлашган меҳнат харажатлари ўртасидаги нисбат билан ифодаланади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини оширишнинг объектив зарурлиги мамлакат иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичидаги бир қатор хусусиятлар ва доимий ҳаракатдаги омилларнинг йиғиндисига боғлиқ. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш озиқ-овқат ва хом ашёга бўлган талабнинг ўсиб бориши, маҳсулот сифатига бўлган талабнинг кучайиши, баъзи ишлаб чиқариш ресурсларининг чегараланганлиги, ишлаб чиқариш воситалари қийматининг ўзгариши ва бошқаларни кўрсатиб туради. - Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида маҳсулот етиштириш жараёнида жонли ва буюмлашган меҳнат харажатлари сарфланиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариши иқтисодий самарадорлиги умумий кўринишда ишлаб чиқаришнинг натижаси, жонли ва буюмлашган меҳнат харажатлари ўртасидаги нисбат билан ифодаланади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини оширишнинг объектив зарурлиги мамлакат иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичидаги бир қатор хусусиятлар ва доимий ҳаракатдаги омилларнинг йиғиндисига боғлиқ. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш озиқ-овқат ва хом ашёга бўлган талабнинг ўсиб бориши, маҳсулот сифатига бўлган талабнинг кучайиши, баъзи ишлаб чиқариш ресурсларининг чегараланганлиги, ишлаб чиқариш воситалари қийматининг ўзгариши ва бошқаларни кўрсатиб туради.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини ўрганишда «Самара» ва «Самарадорлик» - тушунчаларини бир-биридан фарқлаш керак.
«Самара» тушунчаси қандайдир жараённинг натижасини билдиради. Умумий кўринишда ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг самараси шаклида унинг вазифаси – ишлаб чиқаришда бирор бир тадбирни қўллаш натижасида ишлаб чиқаришнинг мақсадини амалга оширувчи пировард маҳсулот юзага чиқади. Бир томондан, у ўз таркибига маълум даврдаги ҳаракатдаги ишлаб чиқариш ресурсларининг моддий натижаси йиғиндисини олади, бошқа томондан – ишлаб чиқаришнинг пировард мақсади фақат бевосита ишлаб чиқарилган моддий бойликларнинг ҳажмида мужассамлашган бўлади.
«Самара»- қишлоқ хўжалик маҳсулотлари шаклида (натура ва пулда) ишлаб чиқариш ресурси, харажат, фойда тарзида эса иқтисодий, шунингдек ходимларнинг яшаш ва ишлаш шароитини ҳам акс эттирувчи ижтимоий ўсиш бўлиши мумкин.
Лекин самара қанчалик муҳим бўлса ҳам, ўз-ўзидан кишининг меҳнат фаолиятини тўлиқ характерламайди, қандай ресурс (харажат)лар эвазига олинганлигини кўрсатмайди. Бир хил самара турли усул билан, ресурслардан турлича даражада фойдаланиш орқали олинган бўлиши мумкин ва аксинча, бир хил ресурслар турли самара бериши мумкин. Шунинг учун эришилган самарани шу самарани олишда қатнашган ресурслар билан таққослаш зарурияти келиб чиқади.
Бундан кўринадики, самара (натижа) деб аталган абсолют миқдор билан бир қаторда яна бир абсолют миқдор – қўлланилган ёки истеъмол қилинган ресурсларни (жорий ишлаб чиқариш харажатлари) ҳажмини билиш зарурлигини келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |