10-мавзу. Агробизнесда ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги



Download 441,05 Kb.
bet2/3
Sana11.02.2023
Hajmi441,05 Kb.
#910237
1   2   3
Bog'liq
10 мавзу Агробизнесда ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги (2) (1)

Ресурслар ва иқтисодий самарадорлик ўртасида маълум бир алоқа мавжуд. Харажатлар икки хил бўлиши мумкин: жонли ва буюмлашган. Жонли меҳнат, асосий ва моддий айланма воситаларнинг абсалют миқдори ресурслар (харажатлар) сифатида, улар миқдорининг камайиши ва уларни тежаш – иқтисодий самара шаклида кўринади.


Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги иқтисодий самаранинг (натижанинг) ресурсларга (харажатларга) нисбати ёки аксинча усул билан аниқланади:
С(н) Р(х)
С = ------; ------
Р(х) С(н)
  • ЯМ (ЯД, СД, Ф)
  • С = -----------------------
  • ИХ+е*АФ
  • бу ерда: С- самарадорлик;
  • ЯМ- ялпи маҳсулот;
  • ИХ-ишлаб чиқариш харажатлари;
  • е-0,15 асосий фондлар иқтисодий самарадорлигининг меъёрий коеффициенти;
  • АФ-асосий фондлар.

Самарадорликни энг муҳим қиймат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:

Фойда – бу фақат ишлаб чиқариш жараёнида ташкил топган натижа ҳисобланиб қолмасдан, балки маҳсулотларни сотиш жараёнида эришилган охирги иқтисодий кўрсаткичдир. Энг аввало унда жонли меҳнат харажатлари ифодаланади, чунки унинг асосида ялпи даромад ётади, ходимларнинг жонли меҳнати билан янги маҳсулот яратилади. Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, янгидан яратилган қийматдаги иш ҳақи салмоғи шунча оз бўлади, унинг бир қисми фойдани ташкил қилишга кетади. Фойдада, шунингдек буюмлашган меҳнат харажатларининг самарадорлиги акс этади. Маҳсулот бирлиги ҳисобига тўғри келган моддий харажатлар ва иш ҳақи харажатларининг камайиши, баҳо ўзгармаганда фойдани кўпайтиради ва ниҳоят бу кўрсаткичда маҳсулот сифати намоён бўлади.


Рентабелликда мутлоқ кўрсаткич – бу фойдадир. Фойда - бу реализация қилиш натижасида олинган соф даромаднинг қисми бўлиб, у маҳсулот сотишдан келадиган маблағдан - сотилган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларни ёки тўла таннарх қийматини чиқариб ташланган қисмига тенг бўлади:
Ф = ПТ-ТТ
Фойда бир қатор муҳим иқтисодий вазифаларни бажаради:
1. Ўлчаш вазифаси - фойдадан ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткичи сифатида фойдаланилади.
2. Тақсимлаш вазифаси - қўшимча маҳсулотни тақсимлаш воситаси сифатида.
3. Рағбатлантириш вазифаси - иқтисодий рағбатлантириш фондини шакллантириш манбаи сифатида.
Рентабеллик даражасининг ҳар бир фоизи сарфланган бир сўмлик ишлаб чиқариш харажати ҳисобига олинган фойдани билдиради, яъни агарда хўжаликнинг рентабеллик даражаси 73 фоизни ташкил қилса, бу ҳар бир сўмлик моддий ва меҳнат харажати ҳисобига, уларни қоплагандан сўнг 73 сўм фойда кўрганини билдиради.
  • СД – соф даромад;
  • Ф – фойда;
  • Ас. и/ч. Фонд – асосий ишлаб чиқариш фондлари;
  • Ай. фонд. ўрт. қ. – айланма ишлаб чиқариш фондлари.

Фойда меъёри - бу ҳар бир сўмлик асосий ва айланма воситалар қиймати йиғиндисига тўғри келадиган фойда, соф даромаднинг фоиздаги ифодаси кўрсаткичи хисобланади.

Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish