10-маъруза. Мавзу: Турғунлик тушунчалари ва аниқлаш усуллари



Download 100,48 Kb.
bet5/5
Sana21.02.2022
Hajmi100,48 Kb.
#50585
1   2   3   4   5
Bog'liq
MARUZA 10

Q(P) – ноль илдизга эга бўлмаган полином.
Астатик системаларнинг АФХ (15) ифодага кўра ω=0 бўлганда ∞ бўлади. Шунинг учун критик (-1:j0) нуқтани “контур ичида” ёки “контур ташқарисида” эканлигини аниқлаш қийинлашади, яъни W(jω) характеристикаси (-1:j0) критик нуқтани ўз ичига оладими ёки йўқми эканлигини айтиш мумкин бўлмай қолади. Ўз навбатида берк системанинг турғунлик масалаларини ечиш қийинлашади.
Система таркибидаги идеал интеграллагич звенолар частота 0<ω<∞ ўзгарганда –νπ/2 бурчак ўзгаришини беради. Бунда ν- кетма – кет уланган идеал интеграллагич звенолар сони.
Шунинг учун ∆argA(jω) ни ҳисоблаш учун W(jω) годографи катта радиусга эга бўлган айлананинг ёйи билан мусбат ҳақиқий ярим ўққа қадар тўлдирилади (1=0 ёки жуфт сон бўлганда). Унда Найквист турғунлик мезони қуйидагича таърифлаш мумкин. Агар очиқ системанинг “∞” радиусга эга бўлган айлананинг ёйи билан тўлдирилган W(jω) характеристикаси частота 0<ω<∞ ўзгарганда критик (-1:j0) нуқтани I12 марта ўз ичига олса, берк астатик система турғун бўлади.
Бунда 1 – очиқ система характеристик тенгламасининг ўнг илдизлар сони.
10 – расмда очиқ система турғун бўлган (1=0) ҳолда берк системанинг турғунлигини аниқлашга мисоллар келтирилган.
а) ν=1 берк система нотурғун; б) ν=1 берк система турғун; в) ν=2 берк система турғун; г) ν=2 берк система нотурғун
10 – расмда келтирилган годографлардан кўриниб турибдики, агар система турғун бўлса, у ҳолда критик (-1:j0) нуқта “∞” радиусга эга бўлган айлананинг ёйи билан тўлдирилган очиқ система АФХ нинг ташқарисида ётади. Агар бу нуқта шу характеристиканинг ичида бўлса, унда система нотурғун бўлади. Агар очиқ система турғун бўлса (1=0), унда АФХ манфий ҳақиқий ярим ўқни [-∞;-1] кесмада кесиб ўтмайди ёки бу кесмани жуфт кесиб ўтади. Агар [-∞;-1] кесмани кесиб ўтишлар сони тоқ бўлса, унда берк система нотурғун бўлади. Очиқ системанинг ёки унинг таркибидаги бирорта звенонинг тенгламаси номаълум бўлсаю, лекин очиқ системанинг W(jω) АФХ си тажриба йўли билан олинган бўлса, унда бундай системанинг турғунлигини текшириш учун фақатгина Найквист мезонини қўллаш мумкин. Бу эса Найквист турғунлик мезонининг бошқа турғунлик мезонларидан афзаллигини кўрсатади. Бундан ташқари кечикувчи системаларнинг турғунлигини текширишда фақатгина Найквист мезонини қўллаш мумкин.




Ўзлаштириш саволлари:



  1. Системанинг ҳаракат тенгламасининг умумий кўриниши қандай?

  2. Характеристик тенглама кўриниши қандай?

  3. Характеристик тенглама ечилиш кўриниши қандай?

  4. Турғунликнинг Гурвиц мезони нимага асосланган?

  5. Турғунликнинг Михайлов мезони нимага асосланган?

  6. Турғунликнинг Найквист мезони нимага асосланган?

  7. Гурвиц аниқловчиси қандай тузилади?

  8. Михайлов годографига кўра система турғунлигини қандай аниқланади?

  9. Берк система учун Найквист мезони қандай таърифланади?

  10. астатик системалар учун Найквист мезони қандай қўлланади?

Download 100,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish