10-Маъруза (4 соат): Нарх ва нарх сиёсати. Маъруза режаси


Нарх даражасини ҳисоблаш услублари



Download 108 Kb.
bet5/7
Sana25.02.2022
Hajmi108 Kb.
#264953
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Нарх ва нарх сиёсати.

Нарх даражасини ҳисоблаш услублари.

Корхона товарга бўлган талабни, товар ишлаб чиқариш учун сарф бўлган ялпи харажатларни ҳисоблаб чиқиб ва рақобатчилар нархини ўрганиб, ўзининг товарига нарх шаклланиш услубларини белгилайди. Одатда, товарнинг нархи жуда паст ва жуда юқори ҳам бўлмасдан, балки шу икки кўрсаткич оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг сабаби шундаки, паст нарх фойдани таьминламайди, юқори нарх эса талабни шакллантирмайди.


Қуйидаги 23-чизмада корхона раҳбарининг уч мулоҳаза асосида ўз товарига нарх белгилаши келтирилган.



Жуда паст нарх

Бу нархда фойда олиш мумкин эмас






Жуда юқори нарх
Бу нархда талаб шаклланмайди

Мумкин бўлган нарх
Маҳсулот Рақобатчи- Товарнинг
таннархи лар нархи тенги йўқ
хусусиятлари



23-чизма. Нарх белгилашдаги асосий мулоҳазалар

Келтирилган 23-чизма маълумотларида кўрсатилганидек, товарнинг мумкин бўлган минимал нархи маҳсулот таннархи асосида аниқланса, мумкин бўлган максимал нархи эса товарнинг бошқа товарлардан фарқ қилувчи қандайдир тенги йўқ хусусиятлари асосида аниқланади.





24-чизма. Нарх белгилаш услублари
Корхона нарх шаклланиши муаммосини ечар экан, у юқорида келтирилган мулоҳазалардан бирини танлаб иш кўради. Бунда корхона танланган услуб товарнинг аниқ нархини ҳисоблашда тўғри эканлигига ишониб фаолият юритади. Қуйидаги 16-чизмада нарх белгилашнинг 3 хил усули кўрсатилган.
Нарх белгилашнинг харажатларни ҳисоблашга асосланган усули. Бу усул энг оддий ҳисобланиб, маҳсулот таннархига шу маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача етказиб беришгача бўлган жараёнда вужудга келадиган харажатларни ва корхонанинг оладиган фойдасини қўшишга асосланади. Буни мисолларда тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Мисол учун қандайдир бир маҳсулотни ишлаб чиқариш қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
Ўзгарувчан харажатлар – 100 сўм
Доимий харажатлар – 2000000 сўм
Сотиш ҳажми режаси (V) – 2000 дона
Шу кўрсаткичлар асосида маҳсулот таннархини (Т) ҳисоблаймиз.

Доимий харажатлар 2000000


Т = Ўзгарувчан харажатлар + ---------------------------- = 100 + ------------ =
V 2000
= 100 + 1000 = 1100 сўм.
Маҳсулот таннархи 1100 сўмни ташкил этар экан.
Энди, деяйлик ишлаб чиқарувчи улгуржи воситачига сотиладиган маҳсулот ҳажмидан 20 фоиз фойда кўрмоқчи. У ҳолда сотиш нархи (Н) қуйидагича топилади:

Т 1100 1100


Н = ----------------- = ------------ = ----------- = 1375 сўм.
1-устама 1 – 0,2 0,8

Демак, ишлаб чиқарувчининг фойдаси 1375 – 1100 = 275 сўмни ташкил этади.


Улгуржи савдо қилувчи, ўз навбатида, сотилган маҳсулот ҳажмидан 20 фоиз миқдорида фойда кўришни хоҳласа у ҳолда маҳсулотнинг сотилиш нархи қуйидагича топилади:

1375 + 1375 сўмдан 20 фоиз = 1375 + 275 = 1650 сўм.


Ҳар хил товарлар учун савдо устамалари бир-биридан фарқ қилади. Нархни аниқлашга бундай ёндашувда бозор талаби ва рақобатчилар нархи ҳисобга олинмайди. Бундан ташқари, сотиладиган маҳсулотнинг ҳажмини аниқлаш қийин бўлганлиги сабабли, ишлаб чиқариш харажатларининг ҳажмини аниқлашда ҳам қийинчилик туғилади. Шунга қарамасдан, баҳони аниқлашнинг бу усули тез-тез қўлланилади, чунки бу усул оддий ва тушунарлидир. Нарх белгилашнинг харажатларни ҳисоблашга асосланган услубларидан яна бири зарарсизлик ва мақсадли фойдани таъминлашнинг таҳлили асосида олиб бориладиган усул ҳисобланади.


Зарарсизлик ва мақсадли фойдани таъминлашнинг таҳлили асосида нарх белгилаш усули. Маълумки, ҳар бир корхона маълум бир фойдани кўзлаб нарх қўйишга интилади. Нархлаштиришнинг бу усули зарарсизлик графигига асосланади. Зарасизликнинг гипотетик графиги 17-чизмада кўрсатилган.





Ялпи даромад

Download 108 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish