O’quv ishlari bo’yicha direktor o’rinbosari: ______________ T.Bo`ronov
Sana: 18.09.2018 y.
3.1. Ҳарбий хизматни ўташ.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонун билан, ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланади.
Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси:
контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) учун — қирқ беш ёш;
кичик офицерлар учун — қирқ уч ёш;
катта офицерлар учун — қирқ беш ёш, полковниклар (биринчи даражадаги капитанлар) учун — эллик ёш;
генерал-майор, генерал-лейтенант ҳарбий унвонидаги офицерлар учун — эллик беш ёш; генерал-полковник ҳарбий унвонидаги офицерлар учун — олтмиш ёш этиб белгиланади;
илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек, юксак касбий тайёр-гарлиги, эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибаси бўлган, саломатлигига кўра, ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, Давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб:
ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун — ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;
контракт бўйича ҳарбий хизматга кирганлар учун ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;
ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек, вазирликлар, Давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассаса-ларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун — тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ҳарбий хизматдан резервга бўшатилиши ёки истеъфога чиқарилиши муносабати билан ҳарбий қисм таркиб рўйхатидан чиқарилган кун ҳарбий хизматчи учун ҳарбий хизматда бўлишининг тугаши ҳисобланади.
Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно, агар ҳарбий хизматчи:
стационар даволанишда бўлса;
ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (ҳарбий хизматчи аёллар) ёки болани парваришлаш таътилида бўлса;
асирда бўлса, гаровда ушлаб турилган бўлса;
бедарак йўқолган бўлса, қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган, деб топилгунига ёки вафот этган, деб эълон қилингунига қадар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган бошқа ҳолларда.
Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
1) ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматда бўлиши белгиланган ёш чегарасига етганида;
2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда;
3) контракт муддати тугаганда;
4) штатлар қисқарганда ёки бошқа ташкилий-штат чора-тадбирлари муносабати билан ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда;
5) саломатлигига кўра, уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз, деб топганлиги муносабати билан;
6) қонун ҳужжатларига мувофиқ, тарафлардан бирининг ташаббусига кўра, контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;
7) ҳарбий таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилганлиги муносабати билан;
8) хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганда;
9) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиши муносабати билан;
10) ҳарбий хизматчи ҳарбий унвонидан маҳрум этилиши муносабати билан;
11) суд ҳукми қонуний кучга кирганда.
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга бўшатилади, ҳарбий хизматдан бўшатилиши пайтида резервда бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки ҳарбий хизматга яроқсиз, деб топилган ҳарбий хизматчилар эса, истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |