10-A, 10-B, 10-d sinflar uchun 12-dars. Mavzu


Командирлар ва бошқа тўғридан тўғри бошлиқларга мурожаат этиш қоидалари



Download 104,5 Kb.
bet6/6
Sana13.07.2022
Hajmi104,5 Kb.
#790936
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-дарс

Командирлар ва бошқа тўғридан тўғри бошлиқларга мурожаат этиш қоидалари
Бўйсунувчи ва кичиклар бошлиқ (катта)ларга мурожаат этиш чоғида, уларнинг ҳарбий унвони олдига «ўртоқ» сўзини қўшиб айтадилар. Масалан, «Ўртоқ майор, мурожаат этишга рухсат беринг». Бошлиқ (катта) олдида турган ҳарбий хизматчига мурожаат этиш учун бошлиқ (катта)дан рухсат сўралади. Масалан, «Ўртоқ катта сержант, оддий аскар Норматовга мурожаат қилишга рухсат беринг». Бошлиқлар ва катталар хизмат тақозоси бўйича бўйсунувчилар (кичиклар)га мурожаат қилганда, уларнинг унвони ва фамилиясини ёки фақат унвони олдига «ўртоқ» сўзини қўшиб айтади. Масалан, «Оддий аскар Тўйчиев», «Ўртоқ оддий аскар».


Ҳарбийча салом бериш
Ҳарбийча саломлашиш ҳарбий хизматчиларнинг биродарларча жипслигининг ифодаси, ўзаро ҳурмат ва муштарак маданиятнинг намоён бўлиши белгиси саналади. Барча ҳарбий хизматчилар бир-бирига дуч келганда (қувиб ўтишда) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф Низоми билан белгиланган қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда бир-бирига салом беришга мажбурдир.
Ҳарбий унвонга кўра, бўйсунувчилар ва кичиклар биринчи бўлиб салом берадилар. Мақомлари тенг бўлган пайтда эса, ким ўзини кўпроқ хушмуомала, тарбия кўрган, деб ҳисобласа, ўша биринчи бўлиб салом беради. Ҳарбий хизматчилар бундан ташқари, номаълум аскар қабрига; Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун жангларда шаҳид бўлган жангчи-ларнинг биродарлик қабристонига; ҳарбий қисмнинг Жанговар Байроғига, шунингдек, ҳарбий кемага келганда ва ундан жўнаб кетаётганда Ҳарбий Денгиз байроғига; ҳарбий бўлинмалар кузатиб бораётган дафн маросимларига салом беришга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси ижро этилаётганда, сафда турган аскарлар буйруқ берилмасдан «Ростлан» ҳолатига ўтадилар. Взвод командири ва ундан юқори бўлганлар бундан ташқари, қўлларини бош кийимларига қадайдилар. Сафдан ташқари бўлган ҳарбий хизматчи Давлат Мадҳияси ижро этилаётган пайтда «Ростлан» ҳолатига киради, агар бош кийими бўлса, қўлини унга қадайди.

Назорат саволлари:





  1. Бўйсунувчи бошлиқ ёки каттанинг берган саволига қандай иборани қўллаган ҳолда тасдиқ жавобини беради?

  2. Бўйсунувчи бошлиқ ёки каттанинг савол кўринишидаги фикрини тасдиқламоқчи бўлмаса қандай иборани қўллайди?

  3. Сафдан ташқари пайтларда бир-бирларига мурожаат этишда, ҳарбий хизматчи қандай ҳаракатларни бажаради?

  4. Жамоат жойларида, шунингдек, трамвайда, троллейбусда, автобусда, метро ва шаҳаролди поездларининг вагонларида ҳарбий хизматчи бошлиққа қай тарзда ҳурмат кўрсатади?

  5. Агар бошлиққа (каттага) дуч келганда, бемалол ўтиб кетиш мумкин бўлмаса, унда бўйсунувчи қандай йўл тутади?

  6. Буйруқ деб нимага айтилади?

  7. Катта бошлиқ, бўйсунувчининг бевосита бошлиғини четлаб ўтган ҳолатда буйруқ ва фармойишлар бериши мумкинми?

  8. Буйруқ ёки фармойиш олган бўйсунувчи қандай ҳаракатларни амалга оширади?

  9. Ҳарбий хизматчи берилган буйруқнинг бажарилганлиги тўғрисида кимларга билдирув бкришга мажбурдир?

  10. Агар буйруқни бажараётган ҳарбий хизматчи хизмат мақомига кўра, бошқа катта бошлиқдан биринчисини бажаришга халақит берадиган янги буйруқ олса қандай ҳаракатни амалга оширади?

  11. Янги буйруқни берган бошлиқ биринчи бўлиб буйруқ берган бошлиқни огоҳлантирадими?

  12. Бўйсунувчи ва кичиклар бошлиқ (катта)ларга қандай мурожаат қиладилар?

  13. Бошлиқлар ва катталар хизмат тақозоси бўйича бўйсунувчиларга қандай мурожаат қилишади?

  14. Ҳарбийча саломлашиш ҳарбий хизматчилар учун қандай ҳурмат белгиси саналади?

  15. Барча ҳарбий хизматчилар бир-бирига дуч келганда ёки қувиб ўтаётганда қандай ҳужжатга асосан саломлашишга мажбур?

  16. Иккита ҳарбий хизматчи бири-бирига дуч келганда қайси бири ҳарбийча салом беради?

  17. Агарда иккита ҳарбий хизматчининг мақомлари ва ҳарбий унвонлари бўйича тенг бўлса, уладан қайси бири биринчи бўлиб салом беради?

  18. Ҳарбий хизматчилар яна қандай ҳолатларда салом беришга мажбурдир?

  19. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси ижро этилаётганда, сафда турган аскарлар қандай ҳолатга ўтадилар?

  20. Взвод командири ва ундан юқори бўлганлар Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси ижро этилаётганда қандай ҳаракатни амалга оширадилар?

  21. Сафдан ташқари бўлган ҳарбий хизматчи Давлат Мадҳияси ижро этилаётган пайтда қандай ҳаракатни амалга оширади?



Download 104,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish