1. Ўзгариш, ҳаракат, тараққиёт ва ўзаро алоқадорлик тушунчалари. Тараққиёт тўғрисида турлича назария, усул ва



Download 87,5 Kb.
bet2/8
Sana16.03.2022
Hajmi87,5 Kb.
#495971
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 4909019444618985960

Ривожланиш ғояси инсон онгида узоқ асрлар даво-мида шаклланиб боради. Дастлаб кишилар ривожла­ниш тўғрисида ҳеч бир тасаввурга эга бўлмаган. Лекин кейинчалик улар дунёдаги нарса ва ҳодисаларда юз берадиган турли хил ўзгаришларни англай бориб, дунё­нинг узлуксиз ҳаракатда, ўзгариш ва ривожланишда эканлигини тушуна бошлаганлар. Улар, шу билан бир­га, табиат ва жамият воқеа-ҳодисаларида жуда кўп дав-рий, такрорланувчи ҳодисаларни ҳам била борганлар. Масалан, йил фасллари, кун билан туннинг ўрин ал-машиши ва шулар каби. Лекин дастлабки даврларда мутафаккирлар ривожланишни бутунлай янги нарса-нинг, янги босқичнинг пайдо бўлиши, деб тушуниш даражасига кўтарила олмаганлар.
Ривожланишни бутунлай янги сифат ўзгариши, эскига нисбатан жиддий янгининг пайдо бўлиши, деб тушунишда уйғониш даври Шарқ ва Ўрта Осиё мутафаккирлари, кейинчалик эса ўрта аср христиан, диний ва тарих фалсафаси мутафаккирлари бир қадар олдинга кетадилар. Уларнинг қарашларида ривожланиш ғоясини инсоният жамияти тарихига татбиқ этишга уринишларни учратамиз.
Ривожланиш ғоясини бир бутун дунё ривожланиши билан боғлаб тушунишда муҳим қадамни биринчи бўлиб француз файласуфи Рене Декарт қўяди. У, дунёни худо яратаётиб, унга дастлабки тўрткини киритган ва уни ҳаракатга келтирган, дейди. XVIII аср француз маърифатпарварлари Волтер ва Руссо инкилобий қайта қуришни ўз ичига олган тарихий ривожланиш ғоясини илгари суришади. Уларнинг издоши Кондорсе эса ўзи­нинг жамиятнинг илгарилама ҳаракати, узлуксиз та-раққиёт тўғрисидаги таълимотини яратади. Бу мутафаккирлар ўз қарашларида ғоявий омиллар (масалан: аҳлоқ, дин, ҳуқуқ ва шу кабилар) жамиятни ҳаракатга келтирувчи, ривожлантирувчи асосий кучлардир, деган ғояни илгари сурадилар.
Ниҳоят, ривожтаниш тўғрисидаги ҳар хил қарашларнинг синтези сифатида бир бутун тараққиёт назарияси фақат немис классик фалсафасидагина пайдо бўлди. Бу фалсафанинг асосчиларидан бири И. Кант ривожланиш ғоясини қуёш системаси ва барча юлдузлар дунёсини изоҳлашга тадбиқ этиб, уни ҳатто инсоннинг ижтимоий ривожланишига, хусусан, инсоннинг аҳлоқий ривожланишига ҳам жорий этишга уринади. Кантнинг шогирди Гердер эса ривожланиш бутун халқларнинг тарихи тараққиётига ва инсоният маданияти тараққиётига биринчи бўлиб тадбиқ этади. Бу даврга келганда, диалектика тушунчаси энди ривожданиш ғоясини ифодалай бошлайди. . Диалектикани ривожланиш ҳақидаги ҳар тарафлама, мазмун жиҳатдан бой ва чуқур таълимот сифатида биринчи марта немис классик фалсафасининг буюк вакили Хегель ишлаб чиққан. Хегелнинг улур хизмати шу бўлдики, у биринчи бўлиб, бутун табиий, тарихий ва маънавий дунёни бир жараён шаклида, яъни узлуксиз ҳаракат қилиб , ўзгариб, қайтадан тузилиб, тараққий қилиб турадиган ҳолда кўрсатди ва бу ҳаракат билан тараққиётнинг ички боғланишини очиб беришга уринди. Натижада, инсоният тарихи инсониятнинг ўзининг тараққиёт жараёни сифатида майдонга чиққан ва эндиликда тафаккуррнинг вазифаси бу жараённинг барча янглишиб юришлари ичида унинг изчил босқичларини кузатиб бориш ва зоҳирий тасодифлар орасида бу жараённинг ички қонуниятларини исбот этишдан иборат бўлиб қолди.
Хегелнинг тараққиёт тўғрисидаги бу қараши диа­лектика ҳақидаги фалсафий таълимотни янада бойитди. Хегель биринчи бўлиб диалектиканинг барча категориялари ва қонунларини таърифлаб берган эди. Лекин диалектика Хегелда мистиклаштирилган, бир томонлама, боши билан турган диалектика эди. Чунки Хегелнинг фикрича, диалектика «фикрнинг ҳар қандай илмий кенгайтирилишининг ҳаракатлантирувчи жондир ва у шундай бир принципдан иборатдирки, бу принцип ёлғиз ўзи фаннинг мазмунига имманент алоқа ва зарурият киритади».
Кейинги даврларда фан ва амалиёт ривожи натижасида диатектика табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг, улардаги алоқадорлик ва боғланишларнинг энг умумий қонунлари ҳақидаги фан; воқеликдаги нарса ва ҳодисалар, уларнинг фикрий инъикослари ўртасидаги муносабатларни ифодаловчи принциплар, уларни доимо ўзгариш ва ривожланишда, ички зиддиятлар тақозоси билан юз берадиган «ўз ҳаракати»да, деб қарайдиган билиш назарияси; ҳар томонлама бой, зиддиятларга тўда тарихий тараққиёт ҳақидаги таъли­мот сифатида майдонга чиқади.
Бу диалектика бир бутун борлиқнинг энг умумий алоқадорлиги, ўзгариши ва тараққиёти тўғрисидаги таълимот сифатида ҳам моддий дунёга, ҳам унинг инъикоси бўлган инсон билишига хос таълимотдир. Шунга қўра бу диалектика ўз ичига объектив ва субъектив диалектикани олади. Бунда моддий дунёнинг, ундаги нарса ва ҳодисаларнинг алоқадорлик ва боғланишлари, уларнинг ҳаракати, ўзгариш ва ривожланишлари объектив диалектикани ташкил этади. Моддий дунёнинг инсон миясидаги инъикосига хос бўлган билиш жараёнининг диалектикаси субъектив диалектика — объектив диалектиканинг кишилар мия­сидаги инъикосидир, Демак объектив диалектика — бу нарсалар, буюмлар диалектикасидир; субъектив диа­лектика эса, объектив диалектиканинг инсон онгидаги инъикоси — яъни, тафаккур диалектикасидир.

Download 87,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish