ТАДБИРКОРЛИКДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Мухитдинов Х.С.-
Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти “Бизнес ва
инновацион менежмент” кафедраси профессори и.ф.д.
Норқобилова Ф.А.-
Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти АРМ
директори
Аннотация:
Рақамли технологияларни жорий этиш суръатлари
«ИННОВАЦИОННАЯ ЭКОНОМИКА: ПРОБЛЕМЫ, АНАЛИЗ И ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ»
(1-часть)
41
ортиб бораётган энг муҳим соҳалардан бири тадбиркорлик ҳисобланади.
Тадбиркорликни рақамлаштириш жараёнида интернет-технологиялар,
блокировкалаш, катта маълумотлар ва сунъий интеллектни қўллаш орқали
транспарентликни
ошириш
муҳим
аҳамиятга
эга.
Мақолада
тадбиркорликда рақамли трансформация жараёнининг асосий стратегик
йўналишлари ўрганилди.
Калит сўзлар:
транспарентлик, рақамли трансформациялар,
тадбиркорликни рақамлаштириш, блокчейн, IoT, Big data, сунъий
интеллект, булутли ҳисоблаш, GIS
Annotation:
Entrepreneurship is one of the most important areas where
the pace of introduction of digital technologies is growing. In the process of
digitalization of business, it is important to increase transparency through the
use of Internet technologies, blockchain, big data and artificial intelligence. The
article explores the main strategic directions of the digital transformation
process in entrepreneurship.
Keywords:
transparency, digital transformations, business digitization,
blockchain, IoT, Big data, artificial intelligence, cloud computing, GIS
Кириш.
Мамлакат тараққиётининг ҳозирги модернизациялаш
босқичида
иқтисодиётда
рақамлаштириш
ўтказилаётган
бозор
ислоҳотларини янада чуқурлаштириш асосида мулкдорлар синфини
шакллантириш, аҳолининг умумий бандлигини ошириш, тадбиркорликни
янада ривожлантириш миллий иқтисодиётимиз олдида турган энг долзарб
муаммолардан биридир.
Шу сабабли тадбиркорликни трансформация қилиш, модернизация
қилиш, рақамлаштириш ва инновацион ғояларни тадбиркорликка жорий
этиш орқали ривожлантиришнининг асосий устувор йўналишларидан бири
қилиб белгиланган. Яқин истиқболда тадбиркорлик республикамизда
иқтисодиётни узлуксиз ривожлантиришнинг энг муҳим омили, тараққиёт
йўлидан олға етаклайдиган етакчи куч бўлиб қолади.
Трансформация - лотинча сўздан олинган қайта ўзгариш, қайта ҳосил
бўлишдир. Бир ҳолдан бошқа ҳолга ёки бир шаклдан бошқа шаклга ўтиш-
ўтказишдир.
Тор маънода “рақамли трансформация” бу - “қоғозсиз идора”
оммавий коммуникациядир.
Тадбиркорликни трансформациялаш орқали мамлакатимизда қулай
макроиқтисодий муҳит яратилади. Жумладан, хусусий мулк ва
тадбиркорлик
ҳуқуқини
ҳимоя
қилиш
борасидаги
қонунчилик
мустаҳкамланди, бизнесни рўйхатга олиш, айрим фаолият турлари бўйича
лицензия ва рухсатномаларни бериш жараёнлари соддалаштирилди,
давлатнинг бизнес фаолиятига аралашуви чекланди, тадбиркорлик
субъектлари топширадиган ҳисоботларнинг барча шакллари ва муддатлари
кескин қисқаради, солиқ ставкалари унификация қилинди, талаб юқори
бўлган моддий-техник ресурслардан кенг фойдаланишга имкон берадиган
барқарор бозор механизми шаклланди.
«ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ: МУАММО, ТАҲЛИЛ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ» (1-қисм)
Do'stlaringiz bilan baham: |