1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Мусиқа таълимида мусиқий фаолиятлар



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/82
Sana28.04.2022
Hajmi1,24 Mb.
#586896
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   82
Bog'liq
6.2-Musiqa-fanini-oqitish-metodikasi

Мусиқа таълимида мусиқий фаолиятлар 
Мусиқа идроки (тинглаш) - болалар мусиқий фаолиятининг етакчи 
тури. 
Болаларнинг мусиқий билимлар тизимида мусиқа тинглашнинг 
аҳамиятини баҳолаш мураккабдир. Мусиқа тингламай маданиятни ўргатиш, 
дунѐ мусиқа санъати дурдоналари билан таништириш, мусиқанинг ифода 
воситаларини ўргатиш, юқори мусиқа санъати асарларига нисбатан муҳаббат 
ўйғотиш мумкин эмас. Бу сифатларни шакллантиришда мусиқа тинглаш 
жараѐнининг жуда катта ўрни бор. 
Мусиқа тинглаш жараѐнида, болалар турли бастакор ва композиторлар 
асарларидан намуналар тинглайдилар. Д. Шостаковичнинг таъбири билан 
айтганда, «Мусиқани севиш учун, аввалам бор уни тинглаш керак...» Ватан, 
дўстлик ҳақидаги, меҳнат ва бошқа жисмоний ҳамда ақлий фаолиятлар 
мавзусидаги асарларни тинглаш, болаларга ижобий таъсир қилади. Бола 
5
Ражабов И. Мақомлар масаласига доир. Т., "Санъат" 2006 й., 18- бет. 


41 
тингланган мусиқа ѐки санъат асари ҳақида бирорта савол бермаса, унда 
бирор ҳиссиѐт вужудга келмаса, шахсий ҳиссиѐт ва муносабат билан 
боғланмаган хабар тарзидаги алоқагина пайдо бўлса, демак вазифа 
бажарилмаган, мақсадга эришилмаган ҳисобланади. 
В.И.Петрушин "Мусиқий психология" асарида мусиқанинг психологик 
хусусиятлари ҳақида тўхталар экан, мусиқа идрокига ҳам тўхталиб ўтади. 
Унинг фикрича, тингловчи бирор бир мусиқий асарни тинглаганда, унинг 
муаллифи ва куйнинг номини аввал эшитган бўлса дарҳол аниқлай олади. 
Ҳар бир мусиқий асар инсоннинг ҳаѐти давомида орттирган таассуротлари, 
кечинмаларини ўйғотади. Лекин тингловчи мусиқий асарни тинглаганда, 
ўзининг эмас, балки композиторнинг кайфияти, ҳис-туйғуларини мусиқанинг 
ифода воситалари орқали англаши керак. В.Петрушиннинг фикрига кўра, 
мусиқий идрокни шакллантириш бу мусиқий эшитиш қобилиятини 
шакллантиришга боғлиқ экан. Лекин у яна шуни таъкидлайдики, кишининг 
тарбия кўрган муҳити, билими, ѐши ҳам уни мусиқий идрокига сезиларли 
таъсир кўрсатар экан. Ҳар бир кишининг мусиқий диди унинг турар жойи, 
яшаш муҳити ва уни ўраб турган ижтимоий муҳит билан чамбарчас боғлиқ, 
деб ҳисоблайди, В.Петрушин. Олим яна "... Мусиқий идрок тафаккурнинг 
бошланғич босқичи..." - дейди.
Демак, олимнинг фикрини таҳлил қилар эканмиз, шундай хулоса 
чиқаришимиз мумкин: 
Н.А.Ветлугина ўзининг "Мусиқани идрок этиш" назариясида 
мусиқанинг ниҳоятда таъсирчанлиги ва уни инсон онги орқали идрок этиш 
малакаларини шакллантиришнинг бошланғич босқичлари ҳақида баѐн этади. 
Аввалам бор, Н.Ветлугина болаларни мусиқий асарларни идрок этиши 
муаммоси билан кўп шуғулланган олимадир. У мусиқа тинглашнинг 
аҳамияти ҳақида гапирар экан, ижро этишдан кўра мусиқа тинглаш кишилар 
руҳиятига кўпроқ таъсир қилишига урғу беради. Шунингдек, Н.Ветлугина 
мусиқа тинглаш жараѐнининг ҳам ўз методикаси бўлиши ҳақида гапиради. 
Мактабда ўқувчиларга ҳар хил мазмундаги қўшиқларни тинглатар эканмиз, 
тинглаш жараѐнини ташкил этиш ва уни самарали усулларини ишлаб чиқиш 
жоиздир. Н.Ветлугинанинг таъбирига кўра, мусиқа кишига ҳар томонлама 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish