113
қутиларининг мавжудлиги.
Қурилиш жараѐнида сув сарфи ҳақида тушунча.
Қурилиш соҳасида
сувлар асосан гидротехника иншоотлари мажмуалари, сув йўллари, каналлар
орқали амалга оширилади.
Қурилишда сув сарфи
деб, қурилиш жараѐни даврида сув йўлидан ўтиб
турадиган сув сарфи тушунилади. Қурилиш сув сарфини ўтказиш чораларини
белгилашга бир қанча омиллар таъсир этади. Жумладан, жойнинг
гидрогеологик, геологик, литологик шароитлар, дарѐ сувидан комплекс
фойдаланиш,
иншоот
материали,
қурилиш
муддати,
иншоотлар
жойлаштирилиши, иншоот турлари ва уларнинг жойлашиш сатҳлари, сув
босими.
Қурилишда сув сарфини ўтказиш услубларига қуйидагилар киради:
1. Дарѐлар ўзанидан ташқарида жойлашган ташлама иншоотлар –
новлар, доимий ѐки муваққат каналлар ва тунеллар ҳамда қувурлар
орқали ўтказиш;
2. Асосий иншоотлар ва тўсиқлар – тош ташлама ва ҳар хил сув
ташлаш тешиклари орқали ўтказиш;
3. Иншоотни тасдиқлаб қуришда дарѐ ўзанининг бир қисми орқали
ўтказиш.
Қурилишда сув сарфини ўтказиш услубларига таъриф қуйидагича:
1. Сув сарфини ўтказиш катта бўлмаган ўрта ва кичик дарѐлар учун
қўлланилади. Уларни қурилишнинг қулайлиги бир мартада қуриб
битказиш имконининг мавжудлигидир;
2. Новлар орқали қурилиш сув сарфини ўтказиш дарѐ ўзанини
торайтириш имконияти кам ва мақсадга мувофиқ бўлмаган, сув сарфини кўп
бўлмаган (30 м3/сек) ва тор ўзанли жойларда қўлланилади;
3. Сув ўтказиш каналлари топографик ва геологик шароити қулай бўлган
жойларда қурилиш сув сарфини ўтказиш учун қўлланилади. Улардан
фойдаланиш сув сарфи 2000 м3/сек бўлган дарѐларда синаб кўрилган.
Қурилишда тўсиқлар.
Қурилиш майдони аввал ташқи муҳитдан тахта
тўсиқлар ѐрдамида ажратилади. Тўсиқларнинг баландлиги 1,6 метрдан паст
бўлмаслиги, кириб-чиқиш учун дарвоза ўрнатилиши лозим. Чунки қурилиш
жараѐни ташқи муҳитга зиѐн етказмаслиги керак.
Қурилиш объектида инсонлар ўтадиган жойлардаги пойдевор ѐтқизиш
учун қазилган чуқур ва чуқурликлар бирор бир кишининг тушиб кетмаслиги
учун тўсиқлар билан ўралади. Кўприк ѐн томонларидаги тўсиқларнинг
баландлиги 1 метрдан паст бўлмаслиги лозим.
Омборлар.
Қурилиш майдонида қурилишга келадиган материал – техник
ресурсларни қабул қилиш, уларни сақлаш, тақсимлаш ва ишлаб чиқаришга
бериш мақсадида омбор хўжалиги ташкил этилади. Омбор бажарадиган
вазифаси ва сақланадиган ресурсларнинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда
марказий (базис) объект махсус ва оралиқ турларга бўлинади. Базис омборлари
бутун қурилиш объекти учун хизмат қилади. Унда сақланадиган нарсалар кўп
Do'stlaringiz bilan baham: |