7. Қишлоқ хўжалиги субъектларининг қайси брига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас?
А) Фермер хўжаликлари ери
Б) Деҳқон хўжаликлари ери
В) Давлат ва жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйилган ерлар
Г) Заҳира фондидаги ерлар
8. Деҳқон хўжалиги аъзолари кимлар бўлиши мумкин?
А) Фақат деҳқон хўжалиги бошлиғи.
Б) Деҳқон хўжалиги бошлиғи ва ёлланма меҳнат асосида ишловчи шаҳслар.
В) Деҳқон хўжалиги оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлар.
Г) Исталган шаҳс
9. Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида бирлашиши, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ….……….. ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш бўйича уюшмалар ҳамда бошқа бирлашмаларга кириши мумкин.
А) Фермерлар уюшмасига
Б) “Экоҳаракат”га
В) Ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги бирлашмаларга
Г) Партияларга.
10. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қандай асослар мавжуд?
А) Ер банитети паст бўлган ерларда.
Б) Ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда.
В) Ер участкасининг кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиш ва ер участкасининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлганда.
Г) Устав фонди тўлиқ ташкил этилмаганда.
11. Сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришга методик ва амалий ёрдам кўрсатиш қайси қишлоқ хўжалиги субъектининг функсияаларидан бири бўлиб ҳисобланади?
А) Ўзбекистон Республикаси Взирлар Маҳкамаси.
Б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
В) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.
Г) Маҳаллий давлат ҳокимяти органлари.
12. Пахтачилик, ғаллачилик, сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда уларни комплекс қайта ишлаш, чорвачилик, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммолари бўйича Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш қайси қишлоқ хўжалиги субъектининг функсияаларидан бири бўлиб ҳисобланади?
А) Ўзбекистон Республикаси Взирлар Маҳкамаси.
Б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
В) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.
Г) Маҳаллий давлат ҳокимяти органлари.
13. Ер участкаларининг умумий майдонини ҳисобга олиш асосан геодезия усуллари билан, юқори аниқликни талаб этмайдиган ҳолларда эса ........................... усуллар билан бажарилади.
А) Ўлчаш усули билан
Б) Картометрик
В) Пифагор теограммаси асосида
Г) Фоиз чиқариш асосида
14. Фермер хўжаликларига ўз фаолиятини юритишлари учун ер участкалари бериш тартиби “Фермер хўжаликлари” тўғрисидаги қонуннинг қайси нормаси асосида тартибга солинади?
А) 10 модда
Б) 11 модда
В) 12 модда
Г) Бундай норма мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |