1. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар


Иккинчиси — Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг



Download 25,07 Kb.
bet2/2
Sana09.07.2022
Hajmi25,07 Kb.
#763787
1   2
Bog'liq
1. Янги Узбекистон стратегияси

Иккинчиси — Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг минтақавий даражадаги аҳамияти. Тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган мақсадларда Марказий Осиё халқлари ўртасида яқин қардошликни қадрлаш, қўшни мамлакатлар билан манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётга эришиш бўйича муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Учинчиси — Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг халқаро (глобал) даражадаги аҳамияти. Тараққиёт стратегиясида БМТ органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятни кучайтириш, хусусан, иқлим, экология, терроризм, коррупция, миграция, камбағаллик каби глобал муаммоларни ҳал этиш борасида халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ҳақида сўз борган.


2017–2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича «Ҳаракатлар стратегияси» доирасида мамлакатимизда изчил амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатиб, эришилган натижалар «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси»га мустаҳкам пойдевор бўлди.
Еттита устувор йўналишдан иборат «Тараққиёт стратегияси» ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида «очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш»га оид бир қатор стратегик мақсадлар ва вазифалар белгиланган.
Хусусан, Тараққиёт стратегиясида:
• Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш;
• Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқиш;
• Анъанавий ҳамкорлар билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқалар географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратиб, иқтисодий дипломатияни кучайтириш;
• БМТ органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятни кучайтириш;
• Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш;
• Жаҳон ҳамжамияти аудиториясида мамлакатимиз имижини оширишга қаратилган ахборотлар етказиш самарадорлигини ошириш;
• Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
• Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистоннинг чет эллардаги фуқароларига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш каби аниқ ва муҳим стратегик мақсадлар ўз аксини топган.
Шунингдек, «Тараққиёт стратегияси»ни жорий «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид «йўл харитаси» лойиҳасининг очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналиши бўйича ҳам қатор долзарб вазифалар белгиланган.
Жумладан, «йўл харитаси»да Марказий Осиё давлатлари, анъанавий ҳамкор ва етакчи мамлакатлар, шунингдек нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан алоқаларни янада ривожлантириш, улар билан мувозанатли ва доимий мулоқот олиб бориш орқали мамлакат миллий манфаатларини фаол илгари суриш назарда тутилган.
Қолаверса, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош устувор йўналиши бўлмиш Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, аҳил қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадида олий даражадаги мулоқот ва икки томонлама ҳамкорликнинг барча форматдаги механизмларидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бу борада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ҳар йили мунтазам ташкил қилишни таъминлаш ва уларда фаол иштирок этиш ҳамда Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар муҳим аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, аниқ чора-тадбирлар қаторида Қозоғистон ва Туркманистон билан чегараолди эркин савдо ҳудудларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўллари лойиҳаларини жадаллаштириш, қўшни давлатларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мухбирлик пунктларини очиш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Афғонистон билан кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш, МДҲ мамлакатлари билан анъанавий стратегик ҳамкорликни жадаллаштириш, шунингдек Осиё, Европа, Америка, Африка ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги стратегик шериклар ва ҳамкорлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, БМТ ва унинг муассасалари билан турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон ташқи сиёсатда иқтисодий дипломатия самарадорлигини ошириш, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорига самарали кириш сингари устувор вазифалар белгиланган.
Ундан ташқари, Ўзбекистоннинг чет эллардаги фуқароларига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг қамровини кенгайтириш, янги дипломатик ваколатхоналарни очиш, жаҳон саҳнасида Ўзбекистон имижини илгари суриш ҳамда мамлакатдаги ислоҳотлар ва демократик янгилаш жараёнлари ҳақида холис ахборот тарқатишни самарали давом эттириш, хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналаримизни кенг оммалаштириш, Алишер Навоий халқаро институтини ташкил этиш ҳамда «Ўзбекистон маданият кунлари» каби тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, «Ҳаракатлар стратегияси» доирасида ташқи сиёсат йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар, айниқса Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари билан аҳил қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда етакчи хорижий давлатлар билан алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатлари, шунингдек минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида миллий манфаатларга асосланган ташаббусларни илгари сурилиши ва уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдонда обрўси ортиши билан бирга, минтақамиз улкан имкониятларга эга ҳамкорлик маконига айланди.
Эътиборлиси, жорий йилда Ўзбекистоннинг учта нуфузли халқаро ташкилот – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотларида раислик қилиши, шунингдек мамлакатимизда мазкур ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида саммитларнинг режалаштирилаётганлиги Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти ва кўп томонлама дипломатиясида янги саҳифа очиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирда жаҳон миқёсида кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси, глобал иқтисодий инқироз, таъсир доираси ва табиий ресурслар учун тобора авж олаётган минтақалардаги геосиёсий рақобат ва мафкуравий кураш шароитида Ўзбекистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда халқаро майдонда ўзаро манфаатли, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни изчил олиб бориш, миллий манфаатларни фаол илгари суриш долзарб аҳамият касб этади. Ўз навбатида, «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси»да белгиланган очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат йўналишидаги устувор вазифаларни самарали амалга ошириш ва стратегик мақсадлар эришиш алоҳида эътиборга моликдир.


***
Download 25,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish