1-вазифа. Қуйидаги маълумотлар асосида хўжалик маблағлари манбаларини гурухларга ажратинг



Download 25,7 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi25,7 Kb.
#107281
Bog'liq
1-жорий назорат иши


1-вазифа. Қуйидаги маълумотлар асосида хўжалик маблағлари манбаларини гурухларга ажратинг



Устав капитали

Мехнат хақи бўйича ходимлар олдидаги қарздорлик

Таъмирлаш харажатлари учун резерв

Фойда солиғи бўйича қарздорлик

Бепул олинган мулк

Тақсимланмаган фойда

Мол етказиб берувчилар олдидаги қарздорлик

Ер солиғи бўйича хақдорлик

Хисобдор шахслардан қарзлар

Узоқ муддатли банк кредитлари

Резерв капитали

Бошқа хар хил кредиторлик қарзлар

Қўшилган капитал

Қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлик

Махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар

Қисқа муддатли банк кредитлари



Ечими

Активлар













Мажбуриятлар

























ХК






















2-топшириқ. Берилган маълумотлар асосида корхонанинг ой бошига балансини тузинг



АКТИВ

ПАССИВ

Счёт рақами

номи

сумма

Счёт рақами

номи

сумма

0100

Асосий воситалар

10000

8300

Устав капитали

25000

1000

Материаллар

7000

6700

Иш хақи

5500

4000

Дебиторлар

7500

6400

Бюджетдан қарз

2200

5000

Касса

600

8700

Тақсимланмаган фойда

1200

2000

Асосий ишлаб чиқариш

2800










5100

Хисоб-рақам

6000




























Жами актив

33900

Жами пассив

33900

Узоқ муддатли активлар –
Жорий активлар -
Мажбуриятлар -
Ўз маблағлари манбалари -

Қуйида берилган маълумотлар асосида ой охирига баланс тузинг.


Бюджетдан қарз ўтказиб берилди-1 млн
Ишлаб чиқаришга материал берилди-0,5 млн
Мол етказиб берувчилардан материал олиб келинди-3,5 млн
Кассага пул олиб келинди-3,5 млн
Иш хақи берилди-2,5 млн
Дебиторларни қарзи келиб тушди-5,5 млн.
Тақсимланмаган фойданинг бир қисми устав капиталига ўтказилди-0,5 млн
Ўз маблағлари манбалари - 26200



АКТИВ

ПАССИВ

Счёт рақами

номи

сумма

Счёт рақами

номи

сумма





















































































































































































Жами актив




Жами пассив




Узоқ муддатли активлар –


Жорий активлар -
Мажбуриятлар -
Ўз маблағлари манбалари -


3-вазифа. Мосликни топинг. Берилган атамалар тўғрисига шу атамага мос бўлган таърифни келтиринг (атамалар устуни алфавит бўйича кетиши лозим.)



Атамалар

Таърифлар



БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ

муайян даврда бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган суммасидир

КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ




Пассив счет (П)




БЮДЖЕТ ТРАНСФЕРТИ

1.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ




БУХГАЛТЕРИЯ




БУХГАЛТЕР




ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

2.

АКТИВ




БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЕТЛАР




Доимий счётлар




ВАЛЮТА СЧЕТЛАРИ




БАҲО

5

ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ




БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР

6.

БРУТТО




Транзит счётлар (Т)




КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР




БЛАНКА

7.

ДАЪВО




БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЕТЛАРИ




Контр-пассив счёт (КП)




БОШ ПУДРАТЧИ ТАШКИЛОТ

8.

Бухгалтерия счёти




ВАСИҚА




Актив счет (А)




ТЕЗКОР ҲИСОБ




ДЕБИТОРЛАР




ВЕДОМОСТ




КАЛЬКУЛЯЦИЯ




Контр-актив счёт (КА)




ДЕБЕТ




Балансдан ташқари счётлар (З)




1.- бу бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағларидир.
2.- бу давлат пул маблаьларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамьармалари маблаьларининг) марказлаштирилган фонди бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблаьлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади .
3.- бухгалтерия балансининг бир қисми бўлиб, маълум бир муддатга субъект маблағларининг таркиби ва жойланиқини пул кўринишида акс эттиради. Бундан ташқари баланснинг пассив қисми ҳам мавжуд бўлиб, актив ва пассив томонлар бўлим ва моддалардан иборат. Актив томонининг жами суммаси пассив томони суммаси билан тенг бўлиши лозим. Буни шундай тушунтириш мумкин, яъни актив томонидаги маблағларнинг манбалари баланснинг пассив томонида жойлашган.
4.- шундай счетларки, уларнинг қолдиқлари бухгалтерия балансида акс эттирилмайди. Бу счетлар бошқа кор-хоналарга тегишли ва корхонада мавжуд бўлган товар-моддий бойликларни вақтинча ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Балансдан ташқари счетларда ҳисоб оддий, яъни икки ёқлама ёзувсиз амалга оширилади. Бу счетлар ўзаро, ҳамда баланс счетлари билан ҳам корреспонденцияга киришмайди.
5.товар қийматининг пул кўринишида ифодаланиши. Товарнинг баҳосини белгилаш учун асос ушбу товарнинг ишлаб чиқариш таннархи ҳисобланади. Товарнинг баҳоси қийматдан фарқ қилиши мумкин. Бозор иқтисодиёти шароитида баҳо товар учун талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгиланади.
6. - бухгалтерия ҳужжатлари бўлиб, хўжалик жараёни содир бўлган вақтда тузилади ва уларнинг содир этилганлиги ҳақида бирламчи гувоҳнома ҳисобланади.
Тўлдирилган бирламчи ҳужжатлар хўжалик жараёнларининг ҳисобда акс эттиришнинг бошланишидир. Бирламчи ҳужжатларга кассанинг кирим ва чиқим ордерлари, юк хатлари, қабул қилиш ва топшириш далолатномалари, нарядлар, патталар ва бошқалар мисол бўлади.
7.- зарурий белгилари мавжуд бўлган босма кўринишидаги ҳужжат шакли. Бланкалардан бухгалтерия ҳужжатларини тўлдиришда фойдаланилади. Бунда босма кўринишидаги намунада ёки қўл ёзувида ҳужжатлар тўлдирилади. Бланкалардан фойдаланиш ҳужжатларни тўлдиришни осонлаштиради ва тезлаштиради, уларни ягона кўринишига олиб келади. Маълум бир бланкалар исроф қилинишининг олдини олиш мақсадида қатъий ҳисобга олинади ва ҳар бирига тартиб рақамлари қўйиб чиқилади. Масалан, касса китоби, бош китоб шундай бланкалардан ҳисобланади.
8.– бу буюртмачи билан қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни олиб бориш бўйича асосий шартномани тузган ҳамда унинг бажарилишини тўлиқ ўз зиммасига олган қурилиш ташкилоти.
- товарларнинг идиши ёки ўрови билан биргаликдаги оғирлиги. Товарларнинг бундай оғирлиги баъзи ҳолларда зарур бўлсада, лекин товарнинг соф оғирлиги ҳақида аниқ маълумот беролмайди. Бунинг учун товарнинг соф оғирлиги (нетто)ни аниқлаш лозим.
- бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассис, «бухгалтер» сўзи биринчи марта XV асрда пайдо бўлган. Бухгалтер мутахассислигига биринчи марта «Инсбруг» ҳисоб палатаси иш юритувчиси Кристофор Штехер эга бўлган. Умуман, бухгалтер маълум бир ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган ходим ҳисобланади. Бухгалтер аниқ бир иш ва маълум хўжалик фаолиятининг ҳисоби ва назоратини олиб боради. Лавозими ва бажараётган ишига кўра, бухгалтер катта ва бош бухгалтер бўлиши мумкин. Катта бухгалтер бухгалтериянинг бир бўлимини бошқарса, бош бухгалтер хўжалик юритувчи субъектнинг бухгал-терияси фаолиятини бошқаради.
- бухгалтерия ҳисобини ташкил этадиган ва олиб борувчи аппарат. Бухгалтерия мустақил бўлим бўлиб, корхонанинг бошқа бўлимлари таркибига кирмайди. Бухгалтерияни бош бухгалтер, агар бош бухгалтер лавозими белгиланмаган бўлса, катта бухгалтер бошқаради.
Бухгалтерия бўлими бухгалтерия ҳисобини ташкил этиши ва олиб бориши лозим, хўжалик жараёнларининг қонунийлиги ва мақсадлилигини назорат қилиш, ҳисобот тузиш, молиявий қонунларга бўйсунишини таъминлаши ва бошқа вазифаларни бажариши лозим.
- хўжалик ҳисобининг ҳисоб турларидан биридир. Бухгалтерия корхона, ташкилот, муассаса ва бирлашмалар хўжалик фаолиятини тўлиқ, ҳамма жараёнларини узлуксиз ҳужжатлаштириш ва назорат қилишдир. Бухгалтерия ҳисоби корхона, ташкилот, муассаса, вазирлик ва бошқармаларнинг фаолият кўрсатиш вақтидан тугатилиш вақтигача бўлган фаолиятини ҳужжатларда акс эттириб боради. Бухгалтерия ҳисоби ёзувлари ҳар томондан текширилган ҳужжатлар асосида олиб борилади, бу бухгалтерия ҳисобининг назорат аҳамиятини, маълумотлар тўғрилигини, ҳисоб кўрсаткичлари аниқлигини таъминлайди.
- хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг алоҳида моддалари бўйича кўрсаткичларни олиш усули. Хўжалик жараёни натижасида маблағлар ва уларни ташкил топиш манбаларида ўзгаришлар рўй беради. Бу ўзгаришларни ўрганиш, ҳисобда акс эттириш учун бухгалтерия ҳисобининг счетларидан фойдаланилади. Счетлар сони ва номланиши бухгалтерия счетларининг режасида белгиланади. Бухгалтерия ҳисоби қандай ташкил этилганлиги, қайси усулдан фойдаланилаётганлиги ва объектнинг турига қараб, счетнинг тузилиши ва ташқи кўриниши турлича бўлади.
- жумҳурият ҳудудида ва чет эл валюталарининг ҳолати ва уларнинг ҳаракати учун мўлжалланган. Валюта ҳисоби бўйича жара-ёнларни амалга ошириш ва ҳужжатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг низомлари асосида олиб борилади.
- қатъий белгиланган шаклдаги ёзма қарз мажбурияти бўлиб, мажбурият муддати тугаганида қарздордан васиқада кўрсатилган суммани тор-тишувларсиз талаб этиш ҳуқуқини беради. Васиқа қатъий расмий ҳужжат бўлиб, қонунчиликда белгиланган мажбурий реквизитлардан бирининг бўлмаслиги, васиқа кучини йўқотишига олиб келади. Шакл нуқтаи назаридан васиқалар оддий ва ўтказувчан бўлади.
- бирламчи ҳужжат ёки ҳисоб регистри. Ведомост йиғма ҳужжат бўлиши ҳам мумкин. Ведомостдан бухгалтерия ҳисобининг ҳамма шаклларида ҳам фойдаланилади.
Хўжалик жараёни содир бўлган вақтда тузилган ведомост бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Йиғма ведомост эса, бир нечта бирламчи ҳужжатлар асосида тузилади. Унда бирламчи ҳужжатларнинг маълумотлари йиғилади ва ҳисоб регистрларида кейинги ёзувларни амалга оширишни енгиллаштиради. Йиғма ведомостларни ҳисоблаш машиналари ёрдамида тузиш самаралидир. Бухгалтерия ҳисобида жамғарма ведомостлари, тўлов қайдномаси, ҳисоб-тўлов ведомостлари, қолиштирма ведомостлардан фойдаланилади.
- даъво қўзғатувчининг талаби. Корхоналар уларга қарздорларга (дебиторларга) ўз вақтида тўланмаган қарзлик суммалар учун даъво қўзғатишлари лозим. Даъво моддий зарар келтирганларга нисбатан асосли равишда қўзға-тилиши зарур.
- бухгалтерия ҳисобининг бир қисми. Актив счетларнинг дебетига суммаларнинг кўпайиши ёзилса, пассив счетларда эса, сумманинг камайиши ёзилади. Ҳисоблашиш счетларининг дебетида эса, бошқа корхона ва шахсларнинг шу корхонага қарзлари акс эттирилади ва дебеторлик қарзлари дейилади. Дебет қолдиқлари эса, актив ва актив-пассив счетларда бўлади.
- ушбу субъектга қарздор бўлган бошқа корхона, ташкилот, муассаса ёки шахслар бўлиб, улар дебеторлик қарз-ларини тўлашлари лозим.
- корхонага тегишли бўлган барча асосий воситалар, инвентарлар, маблағлар ва бошқа моддий бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотларини солиштириш ва текшириш усули. Инвентаризация ўтказилишидан асосий мақсад бухгалтерия ҳисоби кўрсаткич-ларининг хаққонийлигини ва мулкнинг сақланишини таъминлашдир. Инвентаризация объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади.
- бажарилган иш, тайёрланган маҳсулот, қабул қилинган моддий бойликлар қийматини аниқлаш, харажатларини гуруҳлаш усули. Калькуляция ёрдамида режаланган ва ҳақиқий қиймат солиштирилади, унинг натижасида иқтисодий тежамкорлик ишлари мақсадли амалга оширилади. Калькуляция ўтказилиши ва мақсадлигига қараб (режали, меъёрий) ва ҳисобот турларига бўлинади. Режали калькуляция - режа даврининг бошидаги харажатлар меъёри ва бошқа режали кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда тузилади. Бу калькуляциянинг вазифаси қиймат бўйича режа топшириқларини белгилаш ҳисобланади.
- маълум бир корхонанинг бошқа бир корхона (ташкилот, муассаса)га ва алоҳида жисмоний шахсларга бўлган қарз суммалари. Бу корхона ва шахслар кредиторлар ҳисобланади. Кредиторлик қарзларининг вужуда келиши сабаби, харидор ва мол етказиб берувчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар усулига (харидор томонидан тўлов товарлар келиб тушгандан сўнг амалга оширилганда) ёки корхона томонидан тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаслигидир. Корхонада бир вақтнинг ўзида ҳам кредиторлик, ҳам дебеторлик қарзлари учунга келиши мумкин. Бироқ кредиторлик қарзлари дебиторлик қарзларидан ошиб кетмаслиги лозим.
- хўжалик ҳисоби усулларидан бири. Тезкор ҳисоб маълум бир хўжалик жараёнини бевосита содир бўлаётган жойда ва вақтда рўйхатга олиш тизимидир. Тезкор ҳисоб маълум бир бўлим, цех, хўжалик фаолиятида режанинг бажарилиши ҳақида маълумотга эга бўлиши мақсадида ўтказилади.
- бу хўжаликнинг такрор ишлаб чиқаришини кенгайтириш ҳамда унинг сифатини яхшилашга йўналтирилган харажатлар мажмуидир. Капитал қўйилмалар хажми корхоналарни қуриш, кенгайтириш, техник қайта жихозлаш ва унинг ишлаб чиқариш қувватларини сақлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш мақсадларидаги асбоб-ускуна, транспорт воситалари ва бошқа асосий фондларни харид қилишнинг барча молиялаштириш манбалари ҳисобига қилинган харажатларнинг умумий суммасига нисбатан белгиланади.
- корхоналар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар.
- бу ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар, сармоялар счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади.
- бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг колдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади.
- бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиш счётининг кредити бўйича, камайиш эса дебет бўйича акс эттирилади.
- бу у билан боғлик бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
- бу у билан боғлик бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегараладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
- бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир.
- бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларни бори ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва корхонанинг ҳисоботида акс эттирилмайди.
Download 25,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish