II. Қуйидаги фикрларга қўшиласизми? 1. Битта зарурий эҳтиёжни қондиришга фақатгина иккинчи бошқасини қондириш орқалигина эришиш мумкин.
2. Баъзи иқтисодий ресурслар табиатда чекланмаган миқдорда мавжуд.
3. Талаб эгри чизиғи нарх ўзгарганда талаб ҳажми ҳам ўзгаришини кўрсатади.
4. Талабнинг ўзгариши талаб эгри чизиғи бўйлаб нарх ўзгаришига мос келувчи талаб миқдори ўзгаришини кўрсатади.
5. Агар ҳукумат нархлар ўсишининг юқори чегарасини ўрнатса, муайян товарга бўлган талаб ва таклиф ҳажми ҳар доим тенг бўлади.
6. Агар қандайдир товарнинг нархи барқарор бўлса, демак у талаб ва таклиф эгри чизиқлари кесишган нуқтада ўрнатилган.
7. Товар нархининг ўзгариши сотувчи даромадини ўзгартирмаса товарга бўлган талаб эластик ҳисобланади.
8. Эластиклик коэффиценти бирга тенг бўлганда, солиқ юки ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида тенг тақсимланади.
9. Бефариқлик эгри чизиқлари ҳеч қачон кесишмайди.
10. Бюджет чизиғининг ётиқлиги иккита товарлар нархининг нисбатига боғлиқ.
Саволлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Тўғри жавоб
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
III. Масалани ечинг: Фараз қилайлик талаб ва таклиф функциялари берилган:
ва
Давлат ҳар бир сотиладиган товар учун 10 сўм солиқ белгилади. Аниқлансин:
а) Мувозанат нарх ва мувозанат маҳсулот миқдори қандай ўзгаради?
б) Ушбу солиқ ставкаси давлатга қанча даромад келтиради?
в) Истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар қанчадан солиқ тўлайди?.
I. ВАРИАНТЛАРДАН ТЎҒРИ ЖАВОБНИ БЕЛГИЛАНГ: 1. Ҳамма иқтисодий тизимлар учун фундаментал муаммо бўлиб ҳисобланади, бу: А) Марказий режалаштириш;
Б) Натурал хўжалик;
В) Ички истеъмол;
Г) Ноёблик ва тақчиллик.
2. Ҳар қандай иқтисодий тизимларда “нимани”, “қандай қилиб” ва “ким учун” ишлаб чиқариш деган фундаментал саволлар микро ва макро даражада ҳал этилади. Қуйидаги саволлардан қайси бири микроиқтисодиёт даражада ҳал этилади: А) Тўлиқ бандлик даражасига эришиш;
Б) Нимани, қанча ва ким учун ишлаб чиқариш;
В) Инфляцияни пасайтириш;
Г) Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.
3. “Камайиб борувчи чекли нафлилик”: А) Кам наф келтирувчи товарлар мавжудлигини кўрсатади;
Б) Товарларнинг қўшимча бирлигини истеъмол қилишдан олинадиган қониқишнинг ортиб боришини англатади;
В) Товарларнинг қўшимча бирлигини истеъмол қилишдан олинадиган қониқишнинг камайиб боришини англатади;
Г) Ҳамма товарлар бир хил наф келтиришини англатади.
4. Қайси ибора истеъмолчиларнинг бирор-бир товарни сотиб олиш учун имконияти ва хоҳиши борлигини англатади: А) Эҳтиёж;
Б) Талаб;
В) Зарурият;
5. Товарга бўлган талаб ва таклиф бир хил нисбатда кўпайса: А) Баҳо кўтарилади;
Б) Товарнинг умумий ҳажми ошади;
В) Баҳо ўзгармай қолади;
Г) Жамиятнинг фаровонлиги ошади.
6. Агар товар баҳоси талаб ва таклиф эгри чизиқларининг кесишиш нуқтасидан юқорида бўлса: А) Товар ортиқчалиги пайдо бўлади;
Б) Тақчиллик юзага келади;
В) Ишсизлик кўпаяди;
Г) Мувозанат ҳолат таъминланади.