7. Таклиф эгри чизиғи нимани англатади? А) Товар нархи ва таклиф ўртасидаги тўғри боғлиқликни англатади;
Б) Ишлаб чиқарувчиларнинг турли нархлар даражасида сотиб олиши мумкин бўлган ресурслар миқдорини англатади;
В) Таклифга турли омилларнинг таъсирини кўрсатади;
Г) Товар нархи ва таклиф ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни англатади.
8. Қайси омилнинг ўзгариши талаб эгри чизиғининг силжишига олиб келмайди? А) Мода ва дидларнинг ўзгариши.
Б) Истеъмолчилар даромаднинг ўзгариши;
В) Маҳсулотнинг нархи ўзгариши;
Г) Истеъмолчиларнинг сони ошиши.
9. Қайси ибора истеъмолчиларнинг бирор-бир товарни сотиб олиш учун имконияти ва хоҳиши борлигини англатади: А) Эҳтиёж;
Б) Талаб;
В) Зарурият;
Г) Таклиф.
10. Товарга бўлган талаб ва таклиф бир хил нисбатда ошса: А) Нарх кўтарилади;
Б) Товарнинг умумий ҳажми ошади;
В) Нарх ўзгармай қолади;
Г) Жамиятнинг фаровонлиги ошади.
Саволлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Тўғри жавоб
А
А
А
А
А
А
А
А
А
А
Б
Б
Б
Б
Б
Б
Б
Б
Б
Б
В
В
В
В
В
В
В
В
В
В
Г
Г
Г
Г
Г
Г
Г
Г
Г
Г
II. Қуйидаги фикрларга қўшиласизми? Муайян товар нархининг пасайиши унга ўринбосар бўлган товарга талабнинг пасайишига олиб келади.
2. Бошқа омиллар ўзгармас деб қабул қилинганда буғдой ҳосилининг пасайиши нон нархининг ошишига олиб келади.
3.Таклиф эгри чизиғи пастга қараб йўналган бўлиб, манфий қияликка ва манфий ишорага эга.
4. Сотувчининг даромади эластиклик коэффиценти бирдан катта бўлганда максималлашади.
5. Нархнинг тақсимот вазифаси унинг товарлар ортиқчалиги ва тақчилликни бартараф эта олишида кўринади.
6. Талабнинг ошиши таклифни ҳам ошириб, мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига сабаб бўлади, аммо бунда мувонатли нарх даражаси ўзгармай қолади.
7. Узоқ вақт оралиғида қондирилмай қоладиган зарурий эҳтиёжлар ҳам мавжуд.
8. Қарши чўлидаги ерларни 1980-йилларда ўзлаштирилмаганига қадар ресурс деб аташ мумкин эмасди.
9. Бошқа омиллар ўзгармас деб қабул қилинганда, истеъмолчилар даромадининг пасайиши натижасида товарга бўлган талаб ҳам пасайса у олий категорияли товарлар тоифасига киритилади.
10. Таклиф эгри чизиғининг ўнгга сурилиши ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар бир нархлар даражасида кўпроқ маҳсулот таклиф этишини кўрсатади.
Саволлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Тўғри жавоб
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
Т
Н
III. Масалани ечинг: 1. Шаҳар автобуси чиптасининг мувозанат нархи 600 сўм. Бир кундаги пассажирлар сони 900 000 кишини ташкил қилади. Қисқа муддатли оралиқда чипталарга талаб эластиклиги –0,3 га тенг. Таклиф эластиклиги 1,25 га тенг.
а) чипталарга бўлган талаб ва таклиф функциялари аниқлансин;
б) Бензин нархи ошиб, аҳолининг шахсий автомобилдан фойдаланиши камайди. Натижада автобус чипталарига талаб 10 фоизга ортди. Чиптанинг янги мувозанат нархи аниқлансин;
в) Шаҳар маъмурияти чипталар нархини оширишни ман қилди. Ушбу қарор натижасида талаб ва таклиф ҳажми нечага тенг бўлади, қондирилмаган талаб ҳажми нимага тенг?
2. Шакарнинг нархи 3000 сўм бўлганда оила бир йилда 60 кг шакар истеъмол қилган. Шакар нархи 4500 сўмга кўтарилди. Шакарнинг нархга кўра эластиклиги 0,4 га тенг. Оила кейинги йилда неча килограмм шакар истеъмол қилиши мумкин? Масалани ёйсимон эластиклик формуласи орқали ҳисобланг.
18-ВАРИАНТ I. Вариантлардан тўғри жавобни белгиланг: 1. Талаб эгри чизиғи нимани англатади: А) Товар нархи ва таклиф ўртасидаги боғлиқликни англатади;
Б) Истеъмолчиларнинг турли нархлар даражасида сотиб олиши мумкин бўлган товарлар миқдорини англатади;
В) Турли нархлар даражасида бозорда сотишга чиқарилган товарлар миқдорини англатади;
Г) Талабга турли омилларнинг таъсирини кўрсатади.