1-variant boshqaruv hisobining paydo bo’lishi va unga bo’lgan zaruriyat



Download 1,35 Mb.
bet33/42
Sana01.04.2022
Hajmi1,35 Mb.
#523351
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42
Bog'liq
2 5346045406507701097

27-вариант 1-Савол
Материалларни ҳисобга олишнинг узлуксиз ва даврий тизимини фарқлаш:
Маҳсулот ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг характери ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда материаллар ҳисоби қуйидаги: узлуксиз (доимий) ёки даврий ҳисобга олиш тизимларидан бири бўйича амалга оширилиши мумкин.
Товар-моддий захираларнинг узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланилганда материалларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши бўйича операциялар батафсил акс эттириб борилади. Материалларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимида бутун ҳисобот даври мобайнида материалларнинг қолдиғи суммалари ва сотилган (чиқиб кетган) захираларнинг таннархи тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин. Сарфланган материалларнинг таннархи, сарфланишига қараб тайёр маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олиш счётларида акс эттирилади.
Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида ҳисобот даври мобайнида материалларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетишининг батафсил ҳисоби юритилмайди. Материалларнинг ҳақиқатдаги мавжудлиги уларни инвентарлаш натижалари бўйича аниқланади. Сарфланган (чиқиб кетган) материалларнинг таннархи уларни инвентарлаш якунланишига қадар аниқланиши мумкин эмас. Сарфланган (чиқиб кетган) материалларнинг таннархи давр бошидаги қолдиқ суммаси ва давр мобайнида киримларни қўшиш ҳамда давр охиридаги қолдиқ суммасини айириш йўли билан аниқланади.
Материалларни ҳисобга олишнинг қўлланадиган тизими ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
2-Савол Трансферт баҳони белгилаш усуллари:
Корхона ички бўлинмалари ўртасида трансферт баҳоларни шакллантиришда уни белгилаш усулларига алоҳида этибор қаратиш зарур: Трансферт баҳоларни белгилашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
- бозор баҳоси;
- тўлиқ таннарх плюс фойда (тўлиқ таннархдан % сифатида);
- ўзгарувчан харажатлар плюс фойда (ўзгарувчан харажатлардан %сифатида);
- томонларнинг ўзаро келишуви асосидаги шартномавий баҳо;
- толиқ ёки қисқартирилган таннарх.
Корхона бошқарувчилари, бўлинма-сотувчилар ва бўлинма-харидорларнинг талабларига бирдек жавоб берадиган ягона трансферт баҳо мавжуд эмас. Амалиётда корхоналарнинг бир қисми шартномавий бозор баҳосидан трансферт баҳо сифатида фойдаланади, бошқа бир қисми эса "тўлиқ таннарх плюс фойда" усулидан фойдаланишни афзал кўради.
Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг шартномавий бозор баҳоси ҳажми қулай трансферт баҳо ҳисобланади, чунки бу баҳо ҳар бир марказнинг фойдасини мустақил хўжалик бирлиги сифатида таҳлил қилиб чиқиш имкониятини яратади.
Агар ташқи бозорда баҳо аниқ бўлса (масалан, янги маҳсулот турига муқобил товарлар бозори бўлмаганда ва баҳо олдиндан белгиланмаган бўлса), унда "тўлиқ таннарх плюс фойда", яни, тўлиқ таннархдан фоиз сифатида олинган баҳони қўллаш лозим бўлади, чунки бундай баҳо бозор баҳосига яқин ҳисобланади ва бўлинмалар фаолияти камчиликларини аниқлашга имкон туғдиради.
Баҳога устама белгилаш вақтида бутун корхонани фойдалилик коеффисентини эмас, балки мазкур бўлинманинг харажатлари хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Амалиётда фойда кўпинча молиявий қўйилмалардан олинган даромад ҳисобланади ҳамда белгиланган режа кўрсаткичи билан солиштирилиб борилади. Агар трансферт баҳо сифатида "ўзгарувчан харажатлар плюс фойда" усулидан фойдаланилса хомашё, материаллар, хизматлар ва иш ҳақи каби харажатларни ўзгаришига тузатишлар киритадиган қоидага амал қилинади.
Трансферт баҳо ҳақиқий таннарх плюс қўшимча фойда тарзида белгиланиши ҳам мумкин. Мазкур усулдан менежерлар ўз бўлинмаларида маблағлар сарфи учун жавобгар бўлган ҳолларда фойдаланади. Бироқ бу усул маблағларни тежаш имкониятини пасайтиради, яни, ҳақиқий таннарх қанча юқори бўлса, бўлинма сотувчи сотиш баҳосини шунча юқори белгилайди. Шуни назарда тутиш зарурки, таннарх асосида трансферт баҳоларни белгилаш вақтида корхона таркибига кирувчи бўлинмаларни фойда ёки инвестисия марказлари сифатида эмас, балки харажатлар марказлари сифатида қараб чиқиш лозим. Бундай шароитда ўзгарувчан харажатлар асосида белгиланган трансферт баҳолар самарали ҳисобланади. Бу усулда қуйидаги иккита шартга амал қилинади:
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлигига сарфланган активлар қиймати бир хил;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан харажатлар даражаси қолган харажатларга нисбатан деярли ўзгармас. Ўзгарувчан харажатлар асосида корхона ичидаги топширувлар пайтидаги баҳо усули тўлиқ таннарх асосидаги усулдан корхона заҳираларидан янада самаралироқ фойдаланишни таминлашга қаратилганлиги билан ажралиб туради.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish