«Брейнсторминг – ақлий хужум, ёки мияга хужум усули» Брейнсторминг – ақлий хужум, ёки мияга хужум усули хисобланади. Уни фикрларни жамлаш, йиғиш усули десак мақсадга мувофиқ бўлади.
У сулнинг мохияти – маъруза, амалий машғулот ёки Амалий машғулот қатнашчиларига ҳамкорликда бирор бир қийин ечимли муаммо (ёки мавзу)ниҳал қилиш учун бирорта савол берилади.
Ақлий хужум усулини ўтказиш техникаси 5 та этапдан иборат:
Мақсадни аниқлаш.
Ўқитувчи томонидан мавзуни аниқлаш, мақсадни шакллантириш. Қайси муаммо ёки саволни талабаларга беришни аниқлаш.
Режалаштириш.
Маъруза ёки амалий машғулот давомида 3-4 маротаба бу усулни қўллашни режалаштириш мумкин. Масалан: Янги мавзуни эълон қилгач – бу мавзу ҳақида талабалардаги асосий билимларни аниқлаш учун – 1 та савол. 15-20 дақиқадан кейин – мавзунинг асосий қисмида 1 ёки 2 та савол, мавзуни тушунтириш нихоясида, хулоса қилишдан олдин – талабалар янги мавзуни қандай ўзлаштирганликларини аниқлаш мақсадида 1-2 та савол.
Усулни амалга ошириш.
Талабаларга савол берилгач, ҳар бир талабага ўз фикрини айтишга имкон берилади. Бу жавоблар берилган саволнинг асосий ёки тўлдирувчи компонентларидан иборат бўлиши мумкин. Бирорта ҳам жавоб ўқитувчи томонидан рад этилмайди ва уларга баҳо қўйилмайди. Жавоблар ичида нотўғри ёки мавзуга алоқадор бўлмаган жавоблар ҳам бўлиши мумкин. Бирорта ҳам жавобни ўқитувчи муҳокама қилмай қабул қилиб олаверади.
Муҳокама.
Ўқитувчи талабалар билан биргаликда берилган жавобларни муҳокама қилиб, савол ёки муаммонинг ечимини, тўғри жавобни аниқлайди. Энг оптимал ва рационал жавоблардан муаммонинг асосий ечимини шакллантиради ва аниқлайди.
Хулоса ва баҳолаш.
Агар ақлий хужум маърузада ўтказилса баҳо қўйилмайди. Лекин аниқ жавоб берган талабанинг хиссаси таъкидланиб ўтилади. Яъни талабанинг кейинги сафар фаоллигини намоён қилиши учун тақдирланади.
А малий машғулотда олинган турли жавоблардан фақат тўғри жавоблар учун баҳо қўйилади. Нотўғри жавоб берган талабаларга тўғри жавобни аниқлашда йўл қўйган ҳатолари тушунтирилади.
Бу усулни маърузада ишлатиш учун ҳаммаси бўлиб 4-5 мин вақт сарфлашни режалаштириш керак. Амалий машғулот (Амалий машғулот) давомида брейнсторминг усули 5-10 мин вақт ичида ўтказилади. Бу усулни маърузада қўллаш кўпроқ самара бериши аниқланган. Чунки у талабаларда тиришқоқликни, фаолликни шакллантирса, маърузачига мавзу қандай ўзлаштирилгаётганлиги ҳақида ахборот олиш имконини яратади ва иккиёқлама алоқа кучаяди. Ақлий хужум усули маърузанинг жонли мулоқот тарзида, талабаларнинг фаол иштирокида ва қизиқарли ўтишини таъминлайди деб ҳисоблаймиз.