А.А.ЗАВАРЗИН ФУНКЦИОНАЛ ПРИНЦИПГА АСОСЛАНГАН КЛАССИФИКАЦИЯ ТУЗДИ: - Чегараловчи тўқима-эпителий тўқимаси назарда тутилади, яъни химоя вазифасини бажарувчи тўқима.
- Ички муҳит тўқималари- таянч ва механик вазифаларни бажарадиган тўқималар.
- Мускул тўқимаси- организмнинг ички ва ташқи органлари ҳаракатини таъминловчи тўқима.
- Нерв тўқимаси-ташки ва ички таъсиротга жавоб бериш (реакция кўрсатиш) хусусиятига эга тўқима.
Ҳозирги вақтда эса кўпроқ Морфо- функционал классификациядан фойдаланилади. - Ҳозирги вақтда эса кўпроқ Морфо- функционал классификациядан фойдаланилади.
- а) эпителий тўқимаси;
- б) қон ва лимфа;
- в) бириктирувчи тўқима;
- г) мускул тўқимаси;
- д) нерв тўқимаси.
- Эпителий (epithelium) – термини илк бор 1701 йил Рюиш томонидан кулланилган. Маъноси: epi –устидан қопловчи, thele – сўрғич.
- Эпителий тўқимаси чегараловчи тўқима бўлиб, тана юзасини, ҳазм қилиш найининг, нафас ва сийдик чиқариш йўлларининг ички юзасини қоплаб туради. Жигар, ошқозон ости бези ва шунингдек организмдаги бошқа кўпгина безларнинг таркибига киради. Сероз пардалар ҳам эпителий билан қопланган.
- Эпителий тўқимаси ҳимоя, секретор, сўриш ва экскретор функцияларни бажаришга мослашган
- Эпителий тўқимаси ҳомила тараққиётида ҳар учала варақларидан (экто, эндо ва мезодермалардан) ҳосил бўлади. Илк ҳосил бўлган эпителий ҳужайралари ҳомиланинг ривожланиши учун шароит яратиб беради. У орқали ҳомила ва она организми ўртасида модда алмашиниши таъминланади.
- ЭПИТЕЛИЙ ТЎҚИМАСИ – TEXTUS EPITHELIALIS
ЭПИТЕЛИЙ ҲУЖАЙРАЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ - ЭПИТЕЛИЙ ҲУЖАЙРАЛАРИНИНГ ЦИТОПЛАЗМАСИДА, ШАКЛИ ВА ҚАЙСИ ОРГАНДА ЖОЙЛАШГАНЛИГИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР, УМУМИЙ ВА МАХСУС ОРГАНЕЛЛАЛАР БЎЛАДИ. ҲУЖАЙРА ЯДРОСИНИНГ ШАКЛИ ҲУЖАЙРАНИНГ ШАКЛИГА БОҒЛИҚ БЎЛИБ, КЎПИНЧА ДУМАЛОҚ, ОВАЛ ВА ЯССИ БЎЛАДИ.
- ЭПИТЕЛИЙ ҲУЖАЙРАЛАРИ БАЗАЛ МЕМБРАНАДА ЖОЙЛАШГАНЛИГИ САБАБЛИ, УЛАРДА ИККИТА ҚУТБ ТАФОВУТ ҚИЛИНАДИ: АПИКАЛ ВА БАЗАЛ ҚУТБЛАР. БУ ИККАЛА ҚУТБЛАР ТУЗИЛИШИ ЖИҲАТИДАН БИР-БИРИДАН ФАРҚ ҚИЛАДИ. АПИКАЛ ҚИСМИ ТУРЛИ МАХСУС ТУЗИЛМАЛАР БЎЛГАНЛИГИ (МИКРОВОРСИНКАЛАР, КИПРИКЧАЛАР) ВА ТУРЛИ СЕКРЕТОР КИРИТМАЛАРНИНГ МАВЖУДЛИГИ БИЛАН БАЗАЛ ҚИСМДАН ФАРҚЛАНИБ ТУРАДИ.
- ЭПИТЕЛИЙ ТЎҚИМАСИНИНГ ҲУЖАЙРАЛАРИ ЎЗАРО ДЕСМАСОМАЛАР, ВА ЦЕМЕНТЛОВЧИ МОДДАЛАР ЁРДАМИДА БОҒЛАНАДИ
- 2. Эпителий тукимасининг морфофункционал классификацияси
- Бир қаватли бир қаторли эпителий:
| | | - Ҳужайраларнинг шаклига қараб:
| | | | | | - Мезотелий сероз пардалар – плевра ва қорин пардасининг париетал ва висцерал варақларини, юрак олди халтачаси деворларини қоплаб туради.
| - Буйрак каналчаларида, безларнинг чиқарув найларида, кичик бронхларда учрайди. Кубсимон ҳужайраларнинг ядроси думалоқ шаклда бўлиб, унинг марказий қисмида жойлашади.
| - Ҳазм қилиш, сийдик ажратиш ва таносил органларида учрайди. Ошқозон, ичак, ўт пуфагининг ички юзаси, жигар ва ошқозон ости безининг чиқарув найларини, буйрак каналчаларини, бачадон ва бачадон найини қоплайди.
| - Бир қаватли кўп қаторли эпителий.
- Бу эпителий нафас йўлларининг деворини ва жинсий системанинг айрим қисмларини қоплайди. Бу эпителийда ҳар бир хужайра базал мембранада ётади, хужайраларнинг шакли турлича ва шу сабабли ядролари хар хил текисликда ётади. Кекирдак эпителийсида киприкли цилиндрсимон, қадаҳсимон, йирик ва кичик қўшимча ҳужайралар ҳамда эндокрин ҳужайралар тафовут қилинади. Қўшимча ҳужайралар ўзининг кенг юзаси билан базал мембранага тегиб туради. Киприкли ҳужайралар базал мембранага ўзининг ингичка қисми билан тегиб туради, кенг юзаси эса кекирдак тешигига қараган бўлади.
- Кўп қаватли ясси мугузланувчи эпителий. Бу эпителий терининг эпидермис қаватини ташкил қилади. У бир неча қават жойлашган хужайралардан тузилган. Морфофункционал хусусиятига қараб 5 та қават тафовут қилинади: базал қават, тиканаксимон ҳужайралар қавати, донадор, ялтироқ ва мугуз қаватлар.
- Мугуз қават ясси мугуз тангачалардан иборат. Ҳужайраларнинг мугуз тангачаларига айланиши уларнинг нобуд бўлиши билан боради. Ясси мугуз тангачалар доимо тушиб, унинг ўрнига пастки қаватдаги ҳужайралар силжиб келади. Бунинг ҳисобига эпителий доимо тикланиб туради.
- Кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий. Бу эпителий оғиз бўшлиғининг ички юзасини, қизилўнгачнинг шиллиқ қаватини ва кўз мугуз пардасини қоплайди. Базал мембрана устида цилинрсимон шаклдаги базал қават ҳужайралари ётади. Унинг устида бир неча қават жойлашган кўп қиррали хужайраларни кўрамиз. Бу қават тиканаксимон ҳужайралар қавати деб юритилади. Тиканаксимон ҳужайралар орасида ҳужайралараро кўприкчалар мавжуд. Электрон микроскоп орқали текширилганда бу кўприкчалар цитоплазматик ўсимталардан ташкил топганлигини аниқланган. Бу ўсимталар бир-бирига зич тегиб туради ва бу ерда десмосомалар учрайди.Десмосомалар хужайраларни ўсимталар орқали ўзаро боғлаб туради. Эпителийнинг энг юза қаватида яссилашган ҳужайралар жойлашган. Бу ҳужайралар ўзининг ҳаёт циклини тугатиб мугузланмай тушиб кетади, шунинг учун ҳам бу мугузланмайдиган эпителий дейилади.
- Ўзгарувчан эпителий.
- Ўзгарувчан эпителий сийдик йўлларининг, буйрак косачаси ва жоми, сийдик пуфагининг ички юзасини қоплаб туради. Аъзоларнинг сийдик билан тўлган ёки тўлмаганлигига қараб, эпителий қавати ўз шаклини ўзгартириб туради. Ўзгарувчан эпителийда 3 қаватни фарқ қилиш мумкин: базал, оралиқ ва ёпқич қаватлар. Аъзо сийдикка тўлиб, девори таранглашганда эпителий юпқалашади, орган қисқарганда эса эпителий ҳужайраларининг бир – бирининг устига чиқиши натижасида у қалинлашади ва кўп қаватли кўринишга эга бўлиб қолади. Юқорига кўтарилган ҳужайралар базал мембрана билан алоқани сақлаб қолади. Аъзо девори қайта таранглашганда эпителий хужайралари ўз жойига тушади ва яссиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |