техник хизмат кўрсатиш ва ростлаш
Кундалик техник хизмат кўрсатиш (КТХК) да гидросистеманинг барча агрегатлари ифлосликлардан тозаланади, трубопроводларнинг билаштирувчи қотириш жойлари текширилади ва зарурият туғилса қотирилади, ишчи суюқликни оқиши бартараф этилади.
ТХК-1 да КТХК нинг барча операциялари бажарилиб, ундан ташқари гидросистема бакидаги ишчи суюқликни сатҳи текширилади ва зарурият туғилса қўшимча ишчи суюқлик қуйилади.
ТХК-2 да ТХК-1 нинг барча операциялари бажарилади, ҳамда бакнинг тўкиш филтри назоратдан ўтказилади ва ювилади. Филтирни ювиш учун қопқоқни бўғизга қотириш , қопқоқни (резинали рукавани деформацияси ҳисобига) бирор томонга суриб қотириш болтлари бўшатилади ва филтр корпуси чиқариб олинади. Корпусдан филтрловчи элементлар чиқариб олинади ва улар тоза дизел ёнилғисида ювилади, сўнг эса сиқилган ҳаво билан пуркалади. Ундан сўнг филтрнинг трубаси бураб чиқариб олинади ва сақлагич клапанининг деталлари ювилади.
Мавсумий ТХК да гидросистеманинг ишчи суюқлиги (мойи) алмаштирилади, бир пайтнинг ўзида тўкиш филтирининг элементлари ювилади.
Янги мой қуйилгандан сўнг, бакдаги суюқликнинг сатҳи текширилади, сўнг гидросистеманинг насоси юргизилиб, дизел юргизиб юборилади. Дизел тирсакли валнинг кичик айланишлар частотасида тақсимлагичнинг ричаги нейтрал ҳолатида 2-3 мин ишлайди. Ундан сўнг тирсакли валнинг айланишлар частотаси кўпайтирилади ва дизелни ишлаш муддати 5 мин га кўпайтирилади, бунда трубопроводларнинг барча бирлаштириладиган жойлари текширилади.
Асосий цилиндр билан осилган машинани икки-уч кўтариш амалга оширилади, яна бирикмалардан мой оқиши, бакдаги мойнинг сатҳи текширилади.
Бирикмалардан кўпик чиқиши аниқланса гидросистемага ҳавони сўриши мумкин бўлган жойлари аниқланади ва бирикма қотириб қўйилади. Гидросистеманинг ишлатишдаги носозликлари тракторнинг ишлаш жараёнида аниқланади. Одатда, орқадан осгич гидросистемасининг ишлаши номинал босим, ишчи суюқликни узатиш, энг катта юк кўтариш қобиляти, номинал юкни пастги ҳолатдан энг юқорги ҳолатгача кўтариш вақти билан характерланади.
Золотникларни қайтариш автоматларининг ростланганлигини бузилиши осилган машинанинг муддатидан аввал тўхташига ёки золотник дастасини қўлда ушлаб турмасдан уни кўтариш мумкин эмаслиги; машинани секин кўтарилиши, кўратилиш жараёнида уни силкиниш, гидросистемадаги мойнинг исиб кетиши.
Осилган ускунани секин кўтарилишига насоснинг ёки тақсимлагичнинг носозлигидан ташқари қуйидаги ишлатиш сабаблари таъсир кўрсатиши мумкин:
мой навининг тавсия этилганига мос келмаслиги;
температура пасайганда мойнинг юқори қовушқоқлиги;
бакдаги мойнинг миқдорини етарли эмаслиги;
тақсимлагичнинг қайта ўтказиш клапанидан катта миқдордаги мойни сизиб оқиши;
Тақсимлагичнинг сақлагич клапанидан шарик сирти ва унинг уясини ейилиши натижасида кўп миқдаги мойнинг сизиб оқиши;
тақсимлагич золотникларидан мойнинг сизиб оқиши;
гидросистемада кўпик ҳосил бўлиши.
Бакда кўпикни пайдо бўлиши сўриш магистрали трубопроводларининг нозичлиги орқали ҳавонинг сўрилишидан ёки насос валининг зичловчиларини шикастланганлигидан дарак беради.Бу ҳолда трубопроводларнинг барча бирикмалари қотирилади, бун ҳам кўпик ҳосил бўлиши тўхтамаса, насос трактордан ечиб олинади ва вални зичловчи манжеталари алмаштирилади.
Тақсимлагичнинг золотникларини бошқариш сферик ричагларида мойнинг пайдо бўлиши, гидросистеманинг асосий филтри босимнинг кўтарилиши тўкиш бўлинмасини ифлосланиши ёки унинг сақлагич клапанини носозлиги натижаси ҳисобланади.
Осилган машина кўтарилган ҳолатда бўлганда уни сезиларли даражада чўкиши куч цилиндрининг поршени зичлагичларини ейилганлигини ёки бузилганлигини, тақсимлагич корпуси - золотник бирлашган деталларининг ейилганлигини кўрсатади.
Гидросистема агрегатларининг техник ҳолатини аниқлашдан аввал бирикмаларнинг умумий ҳолати текширилади. Мойнинг оқиши, ҳаво сўриш ва бошқа носозликлар бартараф этилади, уларнинг барчаси гидросистеманинг ҳолатига таъсир кўрсатиш мумкин. Тракторда осгич гидросистемаси агрегатларининг техник ҳолати КИ-5473 комплекти ёрдамида аниқланади, унинг таркибига ўлчав асбоблари: дросссел сарф ўлчагич, улаш арматуралари комплекти ва рукавалар киради.
Юқори босим насосининг техник ҳолати унинг иш унуми бўйича аниқланади, бунда насосдан чиқишдаги қарама-қарши босим 10 МПа ни ташкил қилиши керак. Дроссел сарф ўлчагичнинг сўриш (киритиш) рукаваси, юқори босимли гидронасоснинг сўриш штуцерига уланади, тўкиш рукаваси гидросистеманинг бакига туширилади.
Дизел юргизилиб, унинг тирсакли вали номинал айланишлар частотасига ўрнатилади, уни асбоблар шчитидаги тахоспидометр ёрдамида ёки ҚОВ нинг айланишлар частотаси бўйича аниқлаш мумкин.
Дросселнинг маховикчаси билан мойнинг чиқишига қарама-қарши босим ҳосил қилиниб, лимба шкаласи бўйича дросселдан оқувчи мойнинг миқдори ()гидронасоснинг иш унуми) ҳисобланилади.
Агар узатиш рухсат этилган қийматлардан паст бўлса, насос трактордан ечиб олинади ва янгисига ёки таъмирланганига алмаштирилади. Тақсимлагичнинг дастлабки техник ҳолатини уни трактордан ечиб олмасдан аниқлаш мумкин. Бу ҳолатда ҳам КИ-5473 комплектидан ва унинг асбобидан (дроссел сарф ўлчагич) фойдаланиш мумкин.
Дроссел ёрдамида золотникларни ейилиши. қайта ўтказиш ва сақлагич клапанларининг ногерметиклигини, мойнинг сизиб оқишини аниқлаш золотникнинг сақлагич клапанини автоматик қайтаргичини ишлаб кетиш босими аниқланади. Асбобнинг сўриш (киритиш) рукаваси кўтариш бўлинмасига, тўкиш рукаваси эса тушириш бўлинмасига уланади.
Амалиётга дроссел сарф ўлчагич тақсимлагичдан кўратувчи цилиндрга борувчи чиқариш трубопроводларига уланади. Асбоб тақсимлагичининг киртувчиси сўриш, чиқарувчиси эса тўкиш трубопроводларига уланади. Агар ушбу схемада исталган тақсимлагич золотниги дастасини «Подъём» ҳолатига ўрнатилса, насос томонидан узатиладиган барча мой (тақсимлагич ичидаги сизиб оққан мойдан ташқари), дастлаб асбоб орқали ўтади, ундан сўнг гидросистема бакига тушади.
Золотник-корпус бирикмаси катта ейилишга эга бўлганда ёки қайта ўтказиш ва сақлагич клапанларининг герметиклиги бузилганда, мойнинг бир қисми ушбу нозичликлар орқали асбобни четлаб гидросистема бакига келиб тушади. Тақсимлагич соз бўлса у орқали ўтадиган мой миқдори (золотниклардан бирортаси «Подъём» ҳолатида бўлса), аввал ўлчанган насоснинг унимига мос келиши керак.
Тақсимлагич орқали оқувчи мойнинг миқдорини ўлчаш учун ва унинг бирикмаларидан сизиб оқишини аниқлаш учун дизел юргизилади ва тирсакли вал номинал айланишлар частотасига ўрнатилади. Ундан сўнг асбобнинг маховикчасини айлантириб манометр бўйича қарама-қарши босим ҳосил қилинади, лимба шкаласи ва кўрсатгич бўйича эса асбоб орқали оқувчи мойнинг миқдори ҳисобланади.
Тақсимлагичдаги мойнинг сизиб оқишини асбобнинг кўрсатишларидаги фарқи бўйича, яъни бу фарқ тақсимлагич синалаётганда насос ва унинг кўрсатишидан аниқланади. Р75 тақсимлагичлари учун мойнинг рухсат этилган сизиб оқиши 5 л/мин дан, Р150, Р180 тақсимлагичлари учун эса 10л/мин дан катта бўлмаслиги лозим.
Агар тақсимлагичдаги мойнинг сизиб оқиши меъёр чегарасида бўлса, унда тақсимлагични текшириш давом эттирилади.
Унда асбоб ўчирилмасдан. золотникларнинг автоматларини ишлаб кетиш босими аниқланади, бунинг учун дизел юргизилиб, тирсакли вал ўрта айланишлар частотасига ўрнатилади.
Асбобнинг маховикчаси «Открыто», текшириладиган золотник эса «Подъём» ҳолатга ўрнатилади. Асбобнинг маховикчасини соат стрелкаси бўйича айлантириб, тўкиш магистралида босим ҳосил қилинади ва асбобнинг манометрини кўрсатиши назоратдан ўтказиб турилади. Босим маълум қийматга етганда золотник дастаси нейтрал ҳолатга қайтарилиши лозим. Золотник дастаси нейтрал ҳолатга қайтиш пайтида манометр бўйича аниқланган энг катта босим автоматнинг ишлаб кетиш босими сифатида қабул қилинади. Тақсимлагичнинг бошқа золотникларининг автоматларини ишлаб кетиш босими асбобнинг рукавасини қайта уламасдан текшириш мумкин. Бунинг учун каналларига асбоб уланган золотник, «Подъём» ҳолатини эгаллайди текширилаётган золотникнинг дастасини эса қўлда енгил тутиб ушбу ҳолатга уланади.
Золотник автоматлари қониқарли ҳолатда бўлса, тақсимлагичнинг техник ҳолатини текширинг охирги операцияси бўлиб, сақлагич клапанини ишлаб кетиш босимини текшириш ҳисобланади.
Агар босим меъёр даражасидан паст бўлса, осилган (клапан орқали мойнинг йўқотилиши натижасида) машина секин кўтарилади ва у трактор агрегатининг унумдорлигига таъсир кўрсатади, мой оқимини клапан орқали дросселланиши натижасида мойнинг қизиши ҳам содир бўлади.
Ундан ташқари, клапани ишлаб кетиш босимини кўтарилиши, насосни ва трубопроводларни, айниқса осилган ускунанинг кўтарилишини тўхтатиш даврида катта юклама билан ишлашига олиб келади.
Клапанни ишлаб кетиши текширилганда дизел тирсакли вали максимал айланишлар частотасига ўрнатилади, кўтариб турувчи цилиндрнинг дастаси «Подъём» ҳолатига ўтказилади, уни қўлда тутиб, асбоб орқали оқувчи мой оқимини силлиқ бекитилади. Мой оқими тўлиқ бекитилганда манометрнинг ҳолати белгилаб қўйилади. ушбу босим сақлагич клапанини ишлаб кетиш босимининг ҳақиқий қиймати ҳисобланади Мой оқими тўлиқ бекитилганлигидаги манометрнинг кўрсатиши, сақлагич клапанини ишлаб кетиш босимининг ҳақиқий қиймати ҳисобланади.
Агар тақсимлагичнинг техник ҳолатини аниқлашда қайта ўтказиш ва сақлагич клапанларидан мойни сизиб оқиши натижасида сезиларли даражада йўқотиш бўлса, золотник - корпус бирикмаси орқали, ҳамда сақлагич клапани ростланишга мойил бўлмаса ёки золотникларнинг автоматларида носозликлар мавжуд бўлса, тақсимлагич трактордан чиқариб олинади ва синаш стендида назорат-ростлаш операцияларини бажариш учун таъмирлашга юборилади.
Куч цилиндрининг зичловчиларини техник ҳолатини текширишда осилган машина штокнинг ¾ йўлига кўтарилади ва кўтариш бўлинмаси билан боғлиқ бўлган магистрални бекитиш қурилмаси узилади.
Цилиндр штокининг каллагидан унинг қопқоғигача бўлган масофа ўлчанади ва секундомер юргизилади. Тракторга осилган машина (ёки юк) нинг массаси 700 кг бўлганда штокнинг 30 минут давомидаги чўкиши 35 мм дан катта бўлмаслиги лозим. Штокда чўкиш ундан катта бўлса цилиндр поршенининг зичловчиси алмаштирилади.
Уланган ва узилган магистралда куч цилиндрининг чўкишидаги фарқ, 25 мм дан ортиқ бўлса тақсимлагичнинг золотникли жуфтлигини ейилганлигидан дарак беради. Ушбу ҳолда тақсимлагич трактордан ечилади ва янгисиги алмаштирилади.
Золотникларни бошқариш ричагларининг сферик сиртларидан мойнинг оқиши содир бўлса, гидросистеманинг асосий филтрини тўкиш магистралидаги ҳолатини текшириш амалга оширилади. Бунинг учун тақсимлагичнинг тўкиш магистрали билан туташувчи кўтариш цилиндрларнинг бирининг трубопроводларига мўлжалланган КИ-5472 асбобига уланади. Золотник бўлинмасига асбоб уланган бўлиб, у золотникни «сузиш» ҳолатига ўрнатади.
3. Гидроцилиндрни таъмирлаш режимларини асослаш
Ишлов беришнинг асосий турларига механиковий ишлов бериш киради. Механиковий ишлов беришда кесиш режимлари ҳисобланади.
Кесиш тезлиги. Кескич тиғининг таъмирланадиган деталга нисбатан асосий ҳаракат йўналишида вақт бирлиги ичида босган йўли кесиш тезлиги дейилади. Вертикал йўниш дастгоҳларида кесиш тезлиги:
.
Бунда D -таъмирланадиган цилиндрнинг диаметри D=100 мм; n – таъмирланадиган цилиндрнинг айланишлар частотаси n =50 айл/мин.
Сурилиш тезлиги таъмирланадиган детал тўла бир айланганда кескичнинг босган йўли. Цилиндр бир айланганда кескичнинг сурилиши S=1,25 мм/ айл тенг.
Цилиндрни кесиш чуқурлиги
Гидроцилиндр резбали бирикмаларини қотириш кучи
Бунда - қотириш коэффициенти узгармас юкламада =1,5, номинал котириш кучи = 50 Н.
Гидроцилиндр резбали бирикмасини қотириш моменти
Бунда - резбанинг ташки диаметри =0,012 м.
Do'stlaringiz bilan baham: |