Молиявий фаолият - бу фаолият натижасида ташкилотнинг хусусий капиталининг ва қарзларининг ҳажмида ва тузилишида ўзгаришлар содир бўлади.
Инвестиция ва молиявий фаолият билан боғлиқ пулсиз муомалалар
Фақат асосий воситаларга, узоқ муддатли кредитларга ёки акциядорлик капиталига тегишли бўлган инвестиция ва молиявий тавсифдаги пулсиз муомалаларга узоқ муддатли кредитлар ҳисобига асосий воситаларни сотиб олиш, оддий акцияларни облигацияларга конвертациялаш ва бошқалар киради. Улар пул ҳаракати тўғрисидаги Ҳисоботда акс эттирилмаслиги ҳам мумкин эди, чунки компаниянинг пул маблағларига ўз таъсирини кўрсатмайди. Аммо, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг максадларидан бири - инвестиция ва молиявий фаолиятни акс эттириш бўлганлиги учун ва шу каби муомалалар компаниянинг пул маблағларининг ҳолатига келгусида таъсир кўрсатгани учун, бу муомалалар пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши керак, бунинг учун ҳисоботга «Инвестиция ва молиявий тавсифдаги пулсиз муомалаларнинг руйхати» деб номланган махсус бўлими киритилган.
Операцион фаолият. Операцион фаолиятидан пул оқимларининг ҳажми корхонанинг ссудаларни тўлаш учун етарли пул маблағларини йиғиш, ишлаб чиқариш даражасини сақлаш, дивидендларни тўлаш ва ташқи молиялаштириш манбаларни жалб қилмай янги капитал қўйилмаларни амалга ошириш бўйича ишларни бажаришга қобилияти мавжудлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткич ҳисобланади. Операцион фаолият жараёнида содир бўлган пул маблағларининг ҳаракатларига мисол бўлиб, қуйидагилар хизмат қилиши мумкин:
Пул маблағларининг оқиб келиши
|
Пул маблағларининг оқиб кетиши
|
Маҳсулот, товар ва хизматни сотишдан
|
Товар ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўловлар
|
Роялтилардан (патент, авторлик ҳуқуқидан фойдаланганлик учун тўловлар ва бошқ.), турли тавсифдаги тақдирлашлар, фоиз даромадидан, комиссион йиғимлардан ва бошқа даромадлардан
|
Корхона ходимларига пуллик тўловлар, операцион харажатлар
|
Товар-моддий заҳираларнинг камайиши
|
Товар-моддий заҳираларнинг кўпайиши
|
Савдо ва воситачилик максадларида тузиладиган битимлар бўйича пулларнинг келиб тушиши
|
Тўланган фоизлар
|
Жорий мажбуриятларининг кўпайиши, жумладан инвестиция ва молиявий фаолиятга кирмайдиган даромад солиғи бўйича
|
Жорий мажбуриятларининг камайиши, жумладан инвестиция ва молиявий фаолиятга кирмайдиган даромадга солиқ бўйича
|
Пулсиз харажатлар:
а) асосий воситаларнинг ва номоддий активларнинг амортизацияси, табиий ресурсларининг камайиши
б) қарзларга оид қимматли коғозлар бўйича чегирмаларининг амортизацияси
|
Пулсиз муомалалари:
а) қарзларга оид қимматли қоғозлар бўйича устаманинг амортизацияси
|
Операцион фаолиятидан пул оқимлари биринчи навбатда, асосий фаолиятдан даромад олишнинг натижаси бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |