Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида»ги ПФ-3105-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ПФ-3159-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ПФ-3170-сон Фармони.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5303-сон Фармонининг 10-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5582-сон Фармонининг 9-банди ҳамда унга 3-илованинг 5-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга,шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июлдаги «Республикага истеъмол товарлари ноқонуний олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 257-сон қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 446-сон қарорига 1-илованинг 7 ва 11-бандлари ҳамда 2-илованинг 10-банди.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 сентябрдаги «Божхона органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 263-сон қарори.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 253-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 122-сон қарорига 1-илованинг 114-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)