Bu bosqichning asosiy natijalari: Yer yuzining turli qismlari ilmiy o‘rganildi; fanda yangi nazariya va gipotezalar yaratildi; kartografik proyeksiyalar va relyefni tasvirlashning yangi usullari ixtiro qilindi; yirik asarlar va kitoblar yaratildi, geografiya fanining tarkibida bir qancha mustaqil fanlar rivojlandi.
XIX asr va XX asrning 1-yarmida geografiyaning rivojlanishi. Bu bosqichga kelib milliy geografiya jamiyatlari tashkil etilishi boshlandi. Jumladan, Fransiya (1821), Germaniya (1828), Buyuk Britaniya (1830), Rossiya (1845), Turkistonda esa 1897-yilda tuzilgan. Ko‘pgina davlatlar tomonidan yirik ilmiy tadqiqot ekspeditsiyalari uyushtirildi. 1821-yil F.F.Bellinsgauzen va M.P.Lazarev tomonidan Antarktida kashf etildi. 1823–1825-yillarda O.E.Kotsebu Dunyo okeani bo‘ylab ekspeditsiyada marjon orollarining kelib chiqishini o‘rgandi, fizik E.Lens esa chuqurlikni o‘lchash uchun birinchi bor batometrni qo‘lladi. D.Livingston Afrikaning ichki qismlarini o‘rgandi. P.P.Semyonov-Tyanshanskiy boshchiligida O‘rta Osiyoning ichki hududlari o‘rganildi. R.Piri 1909-yilda Shimoliy qutbni, R.Amundsen esa 1911-yilda Janubiy qutbni zabt etdi.
A.Gumboldt Yevropa, Amerika, Osiyoga ekspeditsiya uyushtirib, juda ko‘p ma’lumotlar to‘pladi. O‘simliklarning kenglik zonalligi va balandlik mintaqalanishi qonuniyatini aniqladi. Mazkur ma’lumotlarni umumlashtirgan bir necha jildlik "Tabiat manzarasi”, "Kosmos” kabi yirik asarlarini yozdi. Gumboldt tabiatni bir butun, qat’iy qonuniyatli va uzluksiz rivojlanadigan tizim sifatida qarab yangi geografiyani yaratdi. Bu geografiyaning vazifasi tabiatni rivojlanishda va bir butun, yaxlit hosila sifatida o‘rganish, tabiatdagi qonuniyatlarni aniqlash, jism va hodisalar orasidagi aloqadorliklarni, o‘zaro ta’sir va bog‘liqliklarni ochish va boshqalardir.
Ch.Layel tomonidan yer po‘stining rivojlanish nazariyasi ishlab chiqildi. V.V.Dokuchayev tomonidan tabiat zonalligi ta’limoti, A.A.Grigorev tomonidan geografik qobiq ta’limoti, V.A.Vernadskiy tomonidan biosfera ta’limoti yaratildi.
Bu bosqichning asosiy natijalari: geografiya jamiyatlari tuzildi. Shimoliy va Janubiy qutblar zabt etildi va dunyo xaritasida noma’lum bo‘lgan hududlar qolmadi. Ilmiy geografiya vujudga keldi. Okeanograf ya fani shakllandi. Meteorologik va gidrologik stansiyalar bunyod etildi. Atmosfera va okeandagi harakatlarning mohiyati ochib berildi. Yer po‘stining rivojlanish nazariyasi ishlab chiqildi. Bir necha ta’limotlar: tabiat zonalligi, geografik qobiq, biosfera ta’limotlari yaratildi.
Hozirgi zamon bosqichi. Geografiya fan-texnika inqilobi ta’sirida jadal rivojlanmoqda. Bu bosqichda geografiya fanining rivojlanishidagi asosiy xususiyatlar quyidagilardan iborat: geografik tadqiqotlarda modellashtirish va tajriba usullari, geografik axborot tizimlari, kompyuter texnologiyalari, kosmik usullar keng qo‘llanilmoqda. Kosmik usullar yordamida aylanasimon tuzilmalar, atmosfera harakatlari, okean suvi aylanma harakati va chuqurdagi suvlarning ko‘tarilish jarayonlari aniqlandi. Insonning tabiatga ta’siri kuchayib, hatto geografik qobiq doirasidan tashqariga chiqib ketdi. Shu munosabat bilan tadqiqotlar lokal (mahalliy) muammolar bilan bir paytda global muammolarga ham o‘z diqqatini qaratmoqda.
Fanda tabaqalanish, ya’ni geografik fanlar ichida yangi yo‘nalishlar paydo bo‘lmoqda. Masalan, landshaftshunoslikning ichida amaliy landshaftshunoslik, antropogen landshaftshunoslik kabi bo‘linishlar yuzaga keldi. Shuningdek, turdosh fanlar bilan "oraliqda” yangi yo‘nalish va fan tarmoqlari paydo bo‘lmoqda. Masalan, geografiya bilan tibbiyot oralig‘ida tibbiyot geografiyasi, geografiya bilan tarix, filologiya oralig‘ida joy nomlarini o‘rganuvchi toponimika fani vujudga keldi.
6 Баъзи бир қадимий манбаларда Ўрта Осиё ҳудудида яшаб ижод қилган бир қанча олим ва уламоларни «араб географияси» вакиллари деб келинган. Проф. Ҳ.Ҳасанов ва Г.Ю.Крачковскийлар бу талқин нотўғри эканлигини исботлаб беришган. Бу тўғрида Ҳ.Ҳасанов «Ўрта осиёлик географ ва сайёҳлар» номли китобида «Ўрта Осиё олимлари дейилганда, шу ўлкадан етишиб чиққан ва ўз илмий фаолиятини шу ерда ёки бошқа мамлакатларда ўтказган олимлар гуруҳи тушунилиши керак» деб ёзади. Ўрта осиёлик Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад ал Фарғоний, Жайхоний, Балхий, Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Ҳафизу Абру, Бобур, Ҳайдар Мирзо каби ажойиб олим ва географ сайёҳлар география ва картографиянинг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшганлар. Туркистон заминида Хоразмнинг Шарқ фани тарихидаги ўрни жуда муҳимдир. Хоразмда аниқ фанларматематика, астрономия, картография, кимё, минералогия, география IХ асрларда юксак даражада тараққий этган. Илк Хоразм воҳасининг кўзга кўринган машҳур олимларидан Муҳаммал ибн Мусо ал Хоразмий (қисқача Муҳаммад Хоразмий) Хоразмда туғилиб Бағдодда вафот этган. Баъзи маълумотларга кўра у 780 йилда туғилган ва 847 йилда вафот этган деб тахмин қилинади. IХ асрнинг бошларида подшо Маъмун ҳукимронлик қилган даврда (813-833 йиллар) Бағдодда «Олимлар академияси» – «Байт ул-хикма» (Донишмандлар уйи) ташкил қилиниб, унда жуда кўп ўрта осиёлик олимлар ижод қилган. Шу вақтда Муҳаммад Хоразмий Бағдод расадхонасининг Ер юзи айланасининг узунлигини ўлчаш учун 10 ёй узунлигини аниқлаш бўйича экспедициясига (Месопотомияда) раҳбарлик қилган. Проф. Ҳ.Ҳасановнинг ёзишича, халифа Маъмун топшириғи билан «Жаҳон карталари» тузишга киришилади ва бу ишга М.Хоразмий раҳбарлик қилади. Бу асарни «Дунё атласи» деса ҳам бўлади. Бунда 70 тача олим шуғулланган. Карталарни тузиш 840 йилларда тугалланган. Хоразмийнинг мазкур карталар яратиш муносабати билан ёзилган «Сурат ал-арз» китоби «Хоразмий географияси» номи билан машҳурдир. Китоб бир неча ўнлаб карталар ва уларга берилган изоҳномалардан иборат бўлган. Бу китобни «Ернинг сурати» деб ҳам юритганлар. Ҳозирги вақтда атласдан 4 та карта сақланиб қолган. Улар ҳозир Страсбург шаҳрида (Францияда) сақланмоқда. Карталарга изоҳлар асосан зиж тарзда берилиб, 537 та энг муҳим жойларнинг номи ва координаталари кўрсатилган. Атласдаги карталардан бирида Нил дарёси ҳавзаси тасвирланса, иккинчисида Азов ва Қора денгизлар тасвирланган. Муҳаммад Хоразмий Ўрта Осиёнинг буюк географ олимигина эмас, балки Шарқ географиясининг ва картографиясининг асосчиси, узоқ Испаниядан то Қашқаргача бўлган барча табиатшунос, географ ва сайёҳ олимларга илҳом берган, намуна бўлган раҳнамоси ҳамдир. Беруний ҳам ўзидан II аср олдин ўтган ватандошини катта эҳтиром билан тилга олган. Италия шарқшуноси К.Наллино Хоразмийга юксак баҳо бериб, «Европадаги ҳеч бир халқ Хоразмий эришган ютуққа эришишга ва бундай асар яратишга қобил эмас эди»- деб ёзади. Муҳаммад Хоразмийнинг замондоши Бағдод расадхонасининг ходимларидан бири Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний асли фарғоналикдир. Унинг геодезия соҳасида қилган ишларидан «Ал-Комил фил устурлоб» («Устурлоб тўғрисида мукаммал маълумот») ва «Устурлоб санъати тўғрисида» номли асарлари геодезик ва астрономик ўлчаш ишларни бажаришда ўша вақтдаги асосий манбалардан бири ҳисобланган. Ал Фарғоний Европада улуғ Альфраганус номи билан машҳур бўлган. Фарғонийнинг хизматларидан яна бири шуки, 861 йилда у ал-Мутаваккилнинг буйруғи билан Нил дарёси сув сатҳини ўлчайдиган асбоб яратиб уни ўрнатиш учун Қохирага борган ва бу ишни қойилмақом қилиб бажарган. Х асрда яшаб ижод қилган яна бир хоразмлик олим Абу Абдулла Хоразмийдир. Унинг картография тарихига қўшган хиссаси шундан иборатки, у ўзининг географияга тегишли асарларида Хўжанд-Шифуркон (Шибирғон) шаҳарларидан ўтган меридианни Бош меридиан деб қабул қилган. Натижада бу меридиан Хўжанд меридиани номини олган. Шарқ картографиясини ривож топишида Араб ва Ўрта Осиё картографиясини асоси бўлган «Ислом атласи» нинг ўзига хос ўрни бор. Ислом атласининг муаллифи номаълум, лекин айрим тадқиқотчилар уни Балхий тузган деб тахмин қиладилар. Бу атласда 21 та карта бўлиб, жумладан, дунёнинг доиравий картаси берилган. Ундан ташқари Арабистон ярим ороли, Форс денгизи, 21 Миср, Шом мамлакатлари ва Рум денгизи карталари ҳамда, мусулмон дунёсининг марказий ва шарқий қисмларини 14 та картаси берилган, унда Жазоир, Ироқ, Форс, Кирмон, Синд, Арманистон, Ҳазар денгизи, Форс чўли, Хуросон, Мовароуннаҳр ҳудуддлари ўз аксини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |