1 тажриба иши


III. КОМПРЕССОР СО-7А ВА УНДАГИ ҲАВО ЙУЛИНИНГ ЧИЗМА ТАСВИРИ



Download 6,47 Mb.
bet13/15
Sana06.07.2022
Hajmi6,47 Mb.
#745866
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1-5 (2)

III. КОМПРЕССОР СО-7А ВА УНДАГИ ҲАВО ЙУЛИНИНГ ЧИЗМА ТАСВИРИ

Поршень пастга ҳаракатланганда, цилиндрдаги босим атмосфера босимига нисбатан камайиб кетади, натижада атмосфера босимининг кучи туфайли суриш клапини очилиб, цилиндр ҳаво фильтридан (1) ўтган ҳаво билан тўлади. Поршень қайта юқорига қараб ҳаракатланганда, цилиндрдаги ҳаво атмосфера босимига нисбатан катта босим билан сиқилади, натижада суриш клапани ёпилиб, ташқи ҳавонинг цилиндр билан алоқаси узилади (6.2-расм). Поршеннинг юқорига қараб харакатланиши давом этади ва цилиндрда ҳаво ҳайдаш клапанини ва ҳайдаш қувуридаги сиқилган ҳаво қаршилигини енгунига қадар сиқилади. Шу дақиқада ҳайдаш клапани очилиб, сиқилган ҳаво поршень ёрдамида цилиндрдан цилиндр қопқогидаги ҳайдаш камерасига ҳайдаб чиқарилади, ва ҳайдаш қувури (6) оркали ресивер (4) га, сўнгра ундан ёғ намлик тозалагичга (3) келиб тушади. Ҳаво ёғ намлик тозалагичдан иккита тақсимланувчи кран орқали истеъмолчига юборилади. Ёғ намлик тозалагичда босимни кузатиш учун манометр ва сиқилган босимни созлаш учун босим (2) созлагич ўрнатилган. Компрессордаги босим меъёрдан ошиб кетмаслиги учун ресиверга эҳтиёт клапани (5) ўрнатилган.


СО-7А - оддий ҳаракатланувчи, ҳаво билан совутиладиган, икки цилиндрли бир поғонали поршенли компрессор ҳисобланади. Компрессор картери ва цилиндрлар блоки чўяндан қуйилган. Цилиндрларни совутиш учун цилиндрлар блокига ҳалкали қирралар ўрнатилган. Компрессор цилиндрларнинг копкоги аллюминийдан қуйилган бўлиб, совутиш учун унинг ташқи томони қирралар билан жиҳозланган. Қопқоқнинг ички томонидаги бўшлиқ тўсиқ билан икки қисмга, яъни суриш ва ҳайдаш бўшлиқларига ажратилган. Ҳар бир цилиндр пружина лентасидан тайерланган суриш ва ҳайдаш клапанлари билан таъминланган.
Шатунлар - штамплаш усули билан пўлатдан тайёрланган. Қуйи каллачасига баббитли қуйма ўрнатилган бўлиб, юқори каллачасига эса, бронза лентасидан тайерланган втулка сиқиб қўйилган. Поршенлар аллюминий қотишмасидан қуйилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида иккита зичлаш ва иккита ёғ сидириш поршен ҳалкалари бор. Тирсакли вал пўлатдан қолипда тайерланган бўлиб, иккита радиал золдирли подшипникларга таянади.
Ҳаво фильтри - цилиндр шаклида бўлиб, цилиндр каллачаси тагидаги суриш бўшлиғига кираётган ҳавони тозалаш учун,хизмат қилади.
Ёғ-намлик тозалагич - пайвандланган балон шаклида бўлиб, ичида Рашиг халкалари билан тўлдирилган стакан бор. Ёғ-намлик тозалагичнинг вазифаси истеьмолчига юбориладиган сиқилган ҳавони ёғ ва сув заррачаларидан тозалашдир. Ажратиб олинган ёғ ва сув балон тубига оқиб тушади ва тўкиш тешигидан вақти-вақтида тўкиб ташланади.
Босим созлагич - ёрдамида босимни 2 дан 6 кг/см гача созлаш мумкин. Ортиқча сиқилган ҳавони чиқариб юбориш йўли билан керакли босим сақланади.
Винт (6) билан керакли босим созланаётганда, пружина (4) га керакли босимга мос келувчи зўриқиш берилади ва ундан сўнг созлаш винти контгайка билан (5) ёпиб қўйилади.
Эхтиёт клапани - 7 кгс/см2 га мослаб созланган бўлиб, босимни меъёрдан ошиб кетмаслиги учун хизмат килади.
Ресивер – тузилиши жиҳатидан бир-бирига туташтирилган иккита пўлат қувуридан иборат бўлиб, қуйидагиларни амалга ошириш учун хизмат қилади: а) компрессор поршенининг илгарилама қайтар ҳаракати туфайли пайдо бўладиган ҳаво тебранишини бир маромга келтириш учун; б) сиқилган ҳавони текис истеъмол қилинганда ҳаво босими тебранишини йўқотиш учун; в) ҳаво билан бирга ресиверга кириб колган сув ва ёғ заррачаларидан тозалаш учун.
Мой картерга мой улагич ёпадиган тешик орқали қуйилади. Мой сатҳи мой улчагич ёрдамида аниқланади. Мой сатҳи мой ўлчагичдаги юқори ва пастки белгилар оралиғида бўлиши керак. Мойлаш учун компрессор мойи ишлатилади. Электр двигатель подшипникларига вақти-вақти билан тавот ва шунга ўхшаш қуюк мой тиқилади. Компрессор тўсиқ билан ўралган двигатель ёрдамида ишга туширилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish