1. Табий географиянинг ўрганиш обектидаги геотизим таркиби қисимларини чегараланг



Download 22,36 Kb.
bet1/2
Sana20.03.2022
Hajmi22,36 Kb.
#503834
  1   2
Bog'liq
Tabiiy geografiyaning vazifa umumiy regeonal


Tabiiy geografiyaning obekti, predmeti va vazifalari. Geotizimlarning uch darajasi: planetar, regional, va topologik darajalari.
1.Табий географиянинг ўрганиш обектидаги геотизим таркиби қисимларини чегараланг.
2.Геотизимларни Планетар,Регеонал,Топологик даражаларга ажратинг ва ўзаро боғлиқлигига таъриф беринг.
Табиий географияга (грекча физис-табиат, гео-ер, графо-ёзаман, тасвирлайман сўзидан олинган) Ер хақидаги фан деб таъриф берилса, бу жуда умумий таъриф бўлади, чунки ерни турли жиҳатдан барча табиий ва табиатшунослик фанлари-геофизика, геология, ботаника, зоология, геохимия ва бошқа фанлар ўрганади. Табиий география предметининг аниқроқ таърифи, биринчидан, табиатнинг география фани ўрганадиган чегараларини аниқлаб олиш, иккинчидан, географиянинг унга яқин бўлган фанлар билан ўзаро муносабатларини белгилаб олишни тақазо этади.
Табиат ғоятда хилма-хилдир. Материянинг баъзи шакллари ернинг қобиқлари учунгина хос бўлиб, улар сайёрамиздан ташқарида, коинотда тамомила бошқачадир.
Ер шари юзасида: ер пўстининг маълум бир чуқурлиги билан атмосферанинг маълум бир баландлигигача бўлган қисмида махсус моддий тизим вужудга келган.
Сайёрамизнинг ушбу устки қобиғи учун моддаларнинг уч ҳолатда: газ, суюқ ва қаттиқ ҳолатда бўлиши ҳамда модда харакатининг хилма-хил шакллари хосдир. Ернинг ички қисмидан чиқадиган модда ва иссиқлик ҳам, коинотдан келадиган модда ва иссиқлик ҳам шу жойда тўпланади. Ернинг ички қисмидаги моддаларнинг табақаланиши натижасида литосфера билан гидросфера таркиб топган. Ер юзаси табиати ривожланишининг маълум бир босқичида ҳаёт пайдо бўлган ва тирик моддалар литосфера, гидросфера ҳамда атмосферанинг тараққиётига фаол таъсир кўрсатадиган омил бўлиб қолган. Тирик модда таъсирида мазкур қобиқлар ҳозирги хусусиятга эга бўлган. Шундай қилиб, Ернинг қулай фазовий шароитида узоқ давом этган ривожланиш жараёнида унинг ўзига хос мураккаб ва бир бутун табиий тизим вужудга келганки, уни географик қобиқ деб аталади.
Географик қобиқнинг ҳозирги босқичидаги энг муҳим хусусияти унда одамзоднинг мавжудлигидир. Географик қобиқни инсон учун яшайдиган муҳит деб аташ қабул қилинган.
Географик қобиқнинг юқориги ва қуйи чегараси ҳаёт тарқалган жойлар чегарасига тўғри келади. Географик қобиқ ўртача баландлиги 11 км бўлган тропосферанинг, ер юзасидаги қалинлиги океанларда 11 км гача борадиган бутун сув қобиғини ҳамда литосферанинг юқориги 2-3 км қатламни ўз ичига олади.
Географик қобиқдан ташқарида ҳамма нарса унга нисбатан ташқи нарсалар ҳисобланади. Буларга атмосферани юқори қатламлари, Ернинг ички қисми ҳам киради. Бинобарин география бутун Ер ҳақидаги фан эмас, балки ернинг муайян ва юпқа қобиғи бўлган географик қобиқни ўрганади. Мазкур қобиқ доирасида хам табиатни қатор фанлар (экология, биология, океанография, гидрология, матеорология ва х.к) ҳам ўрганишади. Мазкур фанларни ҳар бири Ер юзасидаги табиий тизимнинг маълум бир томонини тадқиқ этади. Аммо уни ҳар томонлама, комплекс ўрганмайди. Географик қобиқни эса комплекс ўрганиш жуда катта аҳамиятга эга. Чунки табиат бир бутун ҳосиладир. Географик қобиқни табиатини худди шундай ҳолда, бир бутун ҳолда ўрганиш табиий географиянинг асосий мақсади ҳисобланади. Табиий география географик қобиқни таркиби, тузилиши, ривожланиши ва худудий табақаланиши ҳақидаги фанлар тизимидир. Мазкур фанлар тизими ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади:
-умумий табиий географик фанлар гуруҳи. Мазкур фанларга умумий ер билими, умумий геоморфология, умумий гидрология табиий географик районлаштириш ва бошқа фанлар киради;
-махсус (хусусий) табиий географик фанлар гуруҳига тупроқ географияси, геоботаника, зоогеография, иқлимшунослик ва бошқа фанлар киради;
- регионал табиий географик фанлар гуруҳига материклар ва океанлар табиий географияси, алоҳида давлатлар ва ўлкалар табиий географияси киради.
Табиий географининг ўрганиш объекти географик қобиқдир. Географик қобиқнинг таркибий қисмлари: Тоғ жинслари, сувлар, ҳаво, тирик модда ва бошқалар ҳар хил кўринишда бўлиши мумкин (қаттиқ, суюқ, газ). Ердаги барча кимёвий элементлар географик қобиқда мавжуд. Географик қобиққа Қуёш ва коинотдан келадиган иссиқликдан ташқари Ернинг ички қисмидан ҳам иссиқлик келиб туради.
Географик қобиқнинг таркибий қисмлари орасида доимо модда ва энергия алмашинуви содир бўлиб туради. Ушбу алмашинув ҳаво ва сув харакати, ер ости ва ер усти сувларининг ҳамда музларнинг харакатида намоён булади. Географик қобиқнинг таркибий қисмларини ўзаро таъсири натижасида унинг энг муҳими хусусиятларидан бири бўлган, яхлитлик ва бир бутунликнинг намоён бўлишига олиб келади.
Материклар юзасида литосфера (тоғ жинслари ва рельеф), атмосфера (ҳаво массалари ва ёғинлар), гидросфера (ер ости ва устки сувлари, музлар), биосфера (микроорганизмлар, ўсимлик ва хайвонот дунёси)нинг ўзаро таъсири натижасида турли табиатга эга бўлган худудларнинг муайян турлари, яъни ўрмонлар, ботқоқликлар, даштлар, чўллар, тундра ва бошқалар вужудга келади. Мазкур ҳудудларнинг ландшафтларини ўрганиш географиянинг, айниқса регионал географиянинг вазифаси ҳисобланади.
Рельеф ер юзаси табиий шароитининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Ер юзаси релъефини, унинг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳамда тарқалишини умумий геоморфология фани ўрганади.
География фани Ерни умумий ва регионал тадқиқ қилишдан ташқари табиий географик муҳитнинг айрим таркибларини ҳам алоҳида ўрганади. Табиатнинг айрим таркиблари махсус табиий география фанлари томонидан ўрганилади. Махсус ёки хусусий табиий географик фанлари гуруҳига-тупроқ географияси, геоботаника, зоогеография, гляциология, иқлимшунослик, океанография ва бошқалар киради.
Тупроқ географияси ер юзасида тупроқларни тарқалишини георафик қонуниятларини ўрганади. Геоботаника Ер юзасида ўсимликларни, зоогеогафия ҳайвонларни тарқалишини географик жиҳатларини ўрганади.
Регионал табиий география айрим ҳудудий табиий шароитининг шакилланишини ва ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
Умумий ва регионал табиий география фанлари гуруҳи хусусий (махсус) табиий география фанлари маълумотлари ва хулосалари билан «озиқланади», масалан, дарёларни ўрганувчи гидрология фани дарё сувлари хусусиятларини физик ва химик усуллари ёрдамида ўрганади.
География фанлари тизимининнг иккинчи катта тармоғини Иқтисодий география фанлари гуруҳи ташкил қилади. Иқтисодий география фанлари гуруҳи қуйидаги қисмлардан иборат:
-умумий иқтисодий география фанлари;
-тармоқлар иқтисодий географияси;
-регионал иқтисодий географик фанлар;
Умумий иқтисодий география фанлари гуруҳига иқтисодий географияга кириш, иқтисодий районлаштириш назарияси ва бошқа фанлар киради. Тармоқлар географияси халқ хўжалигининг айрим тармоқларини ривожланишини ва жойланишини ўрганади. Тармоқлар иқтисодий географияси фанлари гуруҳига табиий ресурслар географияси, қишлоқ хўжалик географияси, транспорт географияси ва бошқалар киради. Регионал иқтисодий география фанлари жаҳон, айрим минтақалар, давлатлар ва маъмурий бирликларда хўжаликни шаклланиши, ривожланиши ва жойланиши қонуниятларини ўрганади. Мазкур гуруҳга материклар, минтақалар, давлатлар ва маъмурий бирликлар иқтисодий географияси киради.
Махсус география фанлари тизими география фанида шаклланган алоҳида муаммолар билан шуғулланади. Мазкур фанлар тизимига сиёсий ва ҳарбий география, тиббиий география, рекреация ва туризм географияси, инженерлик географияси, географик башорат, мелиоратив география, хизмат кўрсатиш географияси ва бошқалар киради.
Геодезия ва картография фанлари тизими география фанининг энг қадимги тармоқлари бўлиб ҳисобланади.

Download 22,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish