ЗООГЕОГРАФИЯ
(махсус қисм)
С.Б. Бақоев, Ф.Р. Холбоев
Бухоро давлат университети
Маълумки, зоогеография фани ҳайвонларнинг ўтмишда ва ҳозирги
шароитда
биосферада географик тақсимланиши қонуниятларини ўрганувчи фан сифатида
биология, география фанларитизимида ўзига хос мавқега эга. Бу фан ҳозирги
даврда
олий таълимнинг университет даражасидаги биология,
экология ва табиатдан
фойдаланиш, география йўналишларида танлама фан ўрнида ёхуд “Билгеография
биология асосмлари билан” (география йўналишида) фанининг маълум муҳим қисми
сифатида ўқитилмоқда. Бу фан ҳозир таълимнинг магистратура босқичида зоология-
5А420102 мутахассислигининг янг7и ўқув режасида ҳам “Зоогеография муаммолари”
номи билан иккинчи блокга киритилган. Уни ўқитиш учун 90 соат (маъруза-24 соат,
амалий машғулотлар-26 соат, лаборатория ишлари-10 соат, мустақил таълим учун-30
соат) ажратилган.
Тегишли йўналишлар мутахассисликлар бўйича бакалавр, магистрларни тайёрлаш
тизимида зоогеографиянинг аҳамияти салмоқлидир. Ўқитувчининг дунёқаришини
шакллантиришда,
уни кенг, чуқур, ишончли бўлишини таъминлашда планетамиздаги
ҳайвонот оламини ҳисобга олиш, унинг хилма-хил заҳираларини ўрганиш ва
улардан
тўғри фойдаланишни ташкил этишда, нодир ҳайвон турларини асраб қолиш
билан
боғлиқ чора-тадбирларни белгилаш, уни мониторингини таъмин этиш, амалга оширишда
зоогеографиянинг бой далиллари, қонуниятлари муҳим манба хизматини ўтайди.
Бухоро давлат университетида бу фан биология, экология ва табиатан фойдаланиш
таълими йўналишларида 3-курсда, зоология мутахассислиги бўйича магистратуранинг 2-
босқичида ўқитилмоқда.
Аммо таъкидлаш жоизки, ҳозиргача ўзбек тилида бу фандан бирорта дарслик ёки
ўқув қўлланма тайёрланмаган. Бундай ўқув адабиётлари ҳатто рус тилида ҳам тақчил.
Шу ҳолатни эътиборга олиб, тўпланган тажрибаларимизга таянган ҳолда бизлар мазкур
ўқув-услубий қўлланмани тайёрладик. Режадаги ўқув-услубий қўлланма 2 қисмдан
иборат. Унинг биринчи қисмида зоогеография фанининг умумий масалаларига
бағишланган мавзулар-фан мазмунига кириш, ҳайвонлар биосферанинг таркибий қисми,
фауна ва ареал ҳақидаги таълимотларнинг асослари ёритилган. Бундан ташқари Бухоро
вилоятининг чўл
зонасида жойлашганлигини, чўлнинг Ўзбекистон умумий ҳудудида
тутган салмоғини эътиборга олиб алоҳида мавзу-“Чўл минтақасининг фаунаси ва унинг
зоогеографик хусусиятлари” ҳам тавсифланди.
Ўқув-услубий қўлланмада келтирилган, тасвирлар ишончли манбалардан олинган
ва мавзуларни талабалар томонидан чуқурроқ, кенгроқ самарали ўзлаштиришларини
таъминлайди деган умиддамиз.