(86-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Сув хўжалиги объектлари ва улардаги иншоотларни назорат қилиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш улар қарашли бўлган ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Сувни муҳофаза қилиш зоналарида жорий қилинган режимга риоя қилишда жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10-боб. Якунловчи қоида
87. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |