1. Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]


-боб. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини келишиш ва тасдиқлаш тартиби



Download 393,52 Kb.
bet11/13
Sana04.06.2022
Hajmi393,52 Kb.
#633967
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
981 11.12.2019

9-боб. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини келишиш ва тасдиқлаш тартиби
72. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
73. Буюртмачи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
лойиҳани ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда техник топшириқ тайёрлайди, уни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиология хизмати (санитария-муҳофаза зонаси бўйича), қурилиш ва «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси (объект шаҳарлар, туманлар марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтганда) органлари билан келишади ва уни тасдиқлайди;
(73-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти билан лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда шартномани расмийлаштиради.
74. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти:
сув хўжалиги, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, улардан фойдаланиш бўйича амалдаги нормативларга, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда ер тузишнинг ҳудудий схемалари ва комплекс дастурларига, тегишли жойнинг шаҳарсозлик бош режаси, шунингдек, мазкур низомга амал қилади;
сув иншоотлари жойлашган ерларнинг ҳамда ер ости сувлари сатҳи тушган ва кўтарилган зона доирасидаги туташиб кетган ҳудуднинг зоогеографик, ов қилиш хўжалиги, сув хўжалиги, геоботаник, тупроқ, ўрмон хўжалиги, гидрогеологик хусусиятини ўрганади;
хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаи акваториясининг ихтиологик, балиқ хўжалиги, гидрогеологик, гидробиологик, гидрокимёвий хусусиятини ўрганади (сув олиш иншооти створидан 2 километр юқори ва 2 километр қуйи зона ҳажмида);
санитария-эпидемиологик вазият, шунингдек, флора ва фаунанинг алоҳида муҳофаза этиладиган турлари, сув иншоотлари таъсири зонасида жойлашган табиат ёдгорликлари, қўриқхоналар тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва ўрганади;
сувнинг ифлосланиши ва булғанишининг олдини олиш, унумдор ер майдонларини ва ҳудуднинг мавжуд тузилишини энг кўп даражада сақлаб қолиш, емирилиш жараёнларини, ернинг ботқоқланишини ва бошқа зарарли таъсирларни тўхтатиш ҳисобга олинган ҳолда, сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ҳамда амалдаги норма ҳамда қоидаларни қўллаш имкониятларини ўрганади ва текширади;
сувнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи иншоотлар рўйхатини аниқлайди;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари, шунингдек, соҳил бўйи ва санитария-ҳимоя минтақаларининг чегараларини режали-картография асосга туширади ҳамда участка ва ер-сувнинг тартиби ҳисобга олинган ҳолда умумий майдонни аниқлайди. Режали-картография асосида сувни муҳофаза қилиш зонаси ва унга туташиб кетган участка чегарасида олдин турли эҳтиёжлар учун ажратилган барча участкалар чегараси кўрсатилади;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг ўлчамларини асословчи, иншоотнинг атроф-муҳитига таъсири даражаси тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа техник-иқтисодий кўрсаткичлар тайёрлайди;
иншоотларни қуриш, сувнинг ҳолатига, ҳудуднинг ободончилигига ва бошқаларга салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар, бинолар ва иншоотларни ёпиш ёки бузиб ташлаш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
75. Буюртмачи:
ишлаб чиқилган лойиҳани лойиҳа ташкилоти билан биргаликда белгиланган тартибда тегишли ташкилотлардан экспертизадан ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича тегишли таклифларни ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар, санитария-эпидемиология хизмати органлари (санитария-муҳофаза зонаси бўйича), сув хўжалиги (ер усти сувлари бўйича), геология ва минерал ресурслар (ер ости ва минерал сувлар бўйича), қурилиш ва «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси (объект шаҳарлар, туманлар марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтганда) органлари ҳамда сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишади;

Download 393,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish