2 СТАНЦИЯ ( Бош мия жуфт нервлари текшириш усуллари)
Хидлов нервини текшириш усули
ҳид билишни кучсиз хидга эга бўлган (камфора ёги, валериана суюқлиги, тиш пастаси ва б.қ.) моддалар орқали текширилади. Кучли ҳидга эга бўлган моддалардан фойдаланиб бўлмайди, чунки кучли ҳидлар ҳам уч тармоқли нервнинг, ҳидлов рецепторларини таъсирлайди.
Беморнинг ҳар бир бурун тешигига кучсиз хидли моддалар исхатилиб, унинг номи сўралади. Нормал ҳолатда текширилувчи ҳидни сезиб, унинг номини айтади.
Зарарланиш симптомлари: ҳид билишнинг бир томонлама йўқолиши ёки камайиши, ќидлов сугони ёки ҳидлов йўлининг (тракти) зарарланганлигидан далолат беради.
Курув нервини текшириш усули
1. Кўрув ўткирлигини текшириш, уни Сивцев, Крюков ва б.қ. жадваллар ёрдамида текширилади. ҳар бир кўз алоқида-алоқида текширилади нормалда кўрўв ўткирлиги 1,0 Д тенг.
2. Кўрув майдони периметр ёрдамида текширилади. Текширув усули: бемор стулга ўтиргизилади ва периметрнинг ўртасидаги оқ нуқтага қараб туриш сўралади. Текширув чўп учига бириктирилган иккинчи оқ нуқтани периметр ёйининг ташқи томонидан, марказга қараб сурилаётган оқ нуқта кўрина бошлайди. Шу тариқа кўрув майдонининг бир томондаги чети аниқланади. Бошқа чегаралар ҳам худди шу тартибда аниқланади. Оқ ранга нисбатан кўрув майдонининг нормал чегараси: ташқи-90°, ички-60°, пастки-70°, юқори-60°. қизил, яшил ранглар ёрдамида текширилганда бу рақамлар 10-15°га – камаяси.
3. қўл бармоги билан кўрув майдонини текшириш . Буниннг учун бемордан битта кўзни ёпиб, иккинчи кўзи билан текширувчининг бурнига қараб туриш сўралади. Текширувчи қўл бармогини беморнинг бошига ташқаридан, юқоридан ва б.қ. яқинлаштиради. Бунда бемор бармоқнинг ҳаракатини (юқоридан ва пастдан, ташқари ва ичкаридан) кўради ва бармоқ ҳаракатини кўрган жой нисбий градусланади .
Бармоқ ёрдамида текшириш, кўрув майдонининг фақатгина бузилганлигини аниқлаш мумкин
Кузни харакатлантирувчи (3,4,6) нервларни текшириш усуллари
Беморга неврологик болгачага ёки врач бармогига тўгри қараб туриш сўралади. Бунда беморнинг кўз ёригига ва унинг, бир хилдалигига, юқори қовоқнинг тушмаганлигига, кўз олмасининг ташқарига тортилмаганлигига (экзофталм) ёки ичкарига тортилмаганлигига (энофтальм), ҳамда кўз олмасининг ҳолатига ва кўз қорачигининг шаклига ва кенглигига эътибор берилади.
Кўз олмасининг ҳаракати текширилади, бунда бемордан тепага, ичкарига ва пастга қараш сўралади.
қорачиқ реакцияларини текшириш усуллари:
1. қорачиқнинг ёругликка тўгри реакцияси.
Бемор врачга қарама-қарши ўтиради, ҳамда қўли билан беморнинг кўзини беркитади, кейин врач қўлини бирданига олиб кўз қорачигининг кенглигига эътибор беради, нормада қорачиг торайиши керак. Шу усулда бошқа, иккинчи кўз қорачиги текширилади.
2. қорачигининг ёругликка ҳамкор реакцияси.
Бунинг учун беморнинг битта кўзи қўл билан ёпилади. Ёпилган кўздан қўлни бирдан олганда ќар икки кўз қорачигининг торайиши кузатилади.
3. қорачигнинг конвергенцияга реакцияси.
Бирон бир нарсага нигоҳ билан қаралиб, ўша нарса кўзга яқинлаштирилганда (масалан, невропатолог болгачаси) кўз қорачиглари тораяди. Ўша нарса (предмет) олинганда қорачиг кенгаяди. Кўпинча кўз қорачигининг торайиши предметни кўзга 10-15 см яқинлаштирганда кузатилади.
4. қорачигнинг аккомодацияга реакцияси.
Бу реакция битта кўзни юмган ҳолда иккинчи кўзда текширилади. Нормада предметга яқинроқ қаралганда қорачиг тораяди ва узоқлаштирилганда кенгаяди.
Зарарланганда кузатиладиган асосий белгилар:
Птоз ва енгил экзофтальм, кўз олмасининг ташқарига тортилиши узоқлашган гилайлик (strabismus divergens). Булардан ташқари, қорачигнинг кенгайиши (мидриаз), конвергенциянинг, аккомадация ва кўз қорачигининг ёругликка реакцияларининг бузилиши. Кўз олмасининг юқорига, ташкарига ичкарига ва қисман пастга ҳаракат қила олмаслиги ёки чегараланиши. Касал тарафга қаралганда нарсалар иккита бўлиб кўрилади (диплопия).
Do'stlaringiz bilan baham: |