1 СТАНЦИЯ (текшириш усуллари) Мускул кучини текшириш усули
Мушаклар кучи унинг хамма гурухларида умумий актив қаршилик кўрсатилишига қараб аниқланади. Масалан: елка камари мушакларини текшириш учун беморга горизонтал ќолатгача кўтариш буюрилади, текширувчи эса унинг қўлларини пастга туширишга ҳаракат қилади; кейин иккала қўлни горизонтал линиядан баланд кўтариб, қаршилик билан ушлаб туриш буюрилади.
Елка мушаклари кучи: беморга тирсак бўгимда қўлни букиш буюрилади, текширувчи эса уни ёзишга харакат қилади. Абдуктор ва аддукторлар кучи ҳам шундай аниқланади. Билак мушаклари кучи: қаршилик билан пронация, супинация, панжани очиш ва ёпиш ҳаракатларини қилиш буюрилади. Бармоқлар мушаклари кучи: беморга 1-бармоқ ва қолганларини ҳар бири билан узук ясаш буюрилади. Текширувчи эса уларни очишга харакат қилади. Мушак кучи 5-бармоқни 4-бармоқдан узоқлаштириб, мушт тузиб ҳам текширилади
Мускул тонусини текшириш усули
Мушаклар тонусибу- беихтиёрий, харакатланиш эффекти билан кузатилмайдиган мушак таранглашувидир. Мушак тонуси холатини аниқлаш учун тананинг сегментар соҳалари бевосита пайпасланади.
Мушак тонуси пасайганда-гипотонияда мушаклар шалвираган, юмшоқ, мушак тонуси ошганда-гипертонияда эса қаттиқ консистенсияли бўлади.
Пластик тонусни текшириш усули
Тишли ғилдирак симптоми
Дастлаб қаршили сезилмайди ва ортиб боради
Спастик тонусни текшириш усули
Пакки пичоқ симптоми
Дастлаб юқори қаршилик сезилади. Ҳаракат такрорланганда қаршилик камаяди
Миячани текшириш усули
Статик атаксия
1. Тик туришда-
оёқларни кенг тутиш
2. Юриш - маст киши
юриши
3. Ромберг холатида-
туролмаслик
4. Дорбоз белгиси
II. Динамик атаксияни текшириш усуллари
1. Бармок-бурун белгиси
2. Товон-тизза белгиси
3. Адиадохокинез
4. Дисметрия
5. Нутқнинг бузилиши, хар бýғимда урғу, скандирлашган нутқ.
бу -товон (ахилл) пайига болғача билан урилишига жавобан, болдир мушаклари қисқариши ва панжанинг букилиши.
Бицепс рефлексини текшириш усули
тирсак бўғимида шу мушакнинг пайига болгача билан уриб чақирилади. Текширилувчининг шу бўғимида қўли енгил букилади. Зарбага жавобан қўлнинг тирсак бўгимида мушаклар қисқариши хисобига енгил букилиш юзага келади
Триципс рефлексини текшириш усули
тирсак суягининг тирсак ўсиги (olercranon), дан 1-1,5 см юқорига, шу мускул пайига болғача билан уриб чақирилади, мускуллар қисқаради ва қўлнинг тирсак бўғимида ёзилиши кузатилади (ёзувчи-тирсак рефлекси).
Корин рефлексини текшириш усули
қорин рефлекслари: юқори қорин рефлекси - қовурга ёйига параллел ҳолда чизилганда, ўрта-киндик томонга қараб горизонтал ҳолатда чизилса, пастки - чов бурмасига параллел ҳолда чизилганда қорин мушаклари шу томонда қисқаради. Текширувчи оёқларини узатиб чалқанча ётади. Кўп туққан хотинларда, семизликда, ёши катта шахсларда қорин рефлексларини текширганда териси шалвираганлиги учун, тортилиб турилади
Тавон рефлексини текшириш усули
оёқ кафти ташқи қиррасига чизилганда, унинг бармоқлари пастга букилади.
Корнеал рефлексни текшириш усули
Бу рефлексни чақириш учун текширилувчи юқорига ва чеккароққа қарайди. Бу пайтда кўз олмасининг пастки ташқи томонидан киприкларга теккизмай шох пардага қогоз теккизилади. Жавоб реакцияси - қовоқлар юмилиши
Конъюктивал рефлексни текшириш усули
Буни чақириш учун бемор юқорига қараши керак. Текширувчи пастки қовоқни тортади ва қогоз парчаси конъюнктивага теккизилади, жавоб реакцияси: қовоқлар юмилади.
Юткун рефлексни текшириш усули
Ёгоч шпатель, қошиқ ёки қогоз парчаси (най қилиб ўралган) . Юмшоқ танглай ва ҳалқум орқадаги дори шиллиқ қаватига теккизилади. Шиллиқ қаватини таъсирлаш халқум ва хиқилдоқ мушакларини қисқаришини чакиради, қусиш ва йўтал пайдо бўлади.
Шикастланиш симптомлари: корнеал ва конъюктивал рефлекслар сусайиши ёки йўқолиши уч шохли юз нервлари, мия стволи шикастланганда кузатилади. Халқум рефлексининг сусайиши ёки йўқолиши, тил-халқум ва адашган нервлар шикастланишидан далолат беради.
Юзаки сезгини текшириш усули
Тактил сезгиси.Бунда бемордан кўзини юмиб туриш ўралади ва тактил сезгисини текшириш учун текширилувчининг боши, танаси ва ќўл-оёќларининг симметрик ќисмларига пахта ёки юмшоќ соч толаларини сал тегизиб, астагина юргизилади. Шундай ќила туриб, ќар икки томондаги таъсиротни баравар сезаётган ёки сезмаётганлиги сўралади. Зарарланиш симптомлари: бемор зарарланиш соќасида таъсирни сезмайди (анестезия) ёки соѓлом томонга ќараганда кучсиз (гипестезия) ёки кучли (гиперстезия) сезади.
2. Оѓриќ сезгиси.
Терининг оѓриќ сезгиси оддий тўноѓич ёки игна ёрдамида текширилади. Бунинг учун текширилувчидан кўзини юмиб туриш сўралади ва гавданинг симметрик ќисмларига игна санчиб кўрилади. Текширилувчи игнанинг ўткирлигини ёки ўтмаслигини айтиши лозим.
санчиѓини сезмайди (анестезия) ёки соѓлом томонга ќараганда кучсиз (гирпестезия) ёки (кучли гипестезия) сезади.
3. Харорат сезгиси.
Харорат сезгисини текширишда иккита пробиркадан фойдаланилади, битта пробиркага 40 С атрофида иссиќ сув солинади, иккинчисига 18-20 С совуќ сув солиниб, тана ва ќўл-оёќларнинг симметрик ќисмларига теккизилади. Нормада иссиќ ва совуќ сув солинган пробирканинг таъсирини яхши ажрата олади.
Зарарланиш симптомлари: бемор зарарланган сохада иссиќ ва совуќни сезмайди (термоанестезия), ёки айрим сохада харорат сезгисининг камайиши (термогипестезия) ёки айрим холларда харорат сезгисининг ошиши (термогипестезия) кузатилади.
Чукур сезгини текшириш усули
1. Мускул-бўѓим сезгиси.
Буни текшириш учун бемордан кўзини юмиб туриш сўралади ва беморнинг ќўл ва оёќ бармоѓини ушлаб, бармоќнинг бўѓимидан букувчи ва ёзувчи харакатлар ќилинади. Бу харакатлар бемордан сўралади: “Ќайси бармоќни ушлаганлигини ва ќайси томонга харакат ќилинаётганлиги?”. Агар ушбу текширишда мускул-бўѓим сезгиси дистал ќисмда ўзгарганлиги аниќланса, ќўл ёки оёќнинг проксимал ќисмида хам ўзгариш кузатилади. Нормада врачнинг ќар бир харакатини бемор аниќ топиши лозим.
Зарарланиш симптомлари: врач зарарланиш даражасига ќараб, беморнинг ќўл ёки оёќ бармоќларида, тизза ёки билак-панжаларида, елка ёки сон бўѓимларида мускул-бўѓин сезгисининг бузилганлигини аниќлайди. Масалан: агар катта миянинг тепа ќисми зарарланса, зарарланиш ўчоѓининг ќарама-ќарши томондаги ќўл-оёќлардаги бўѓимларда сезги бузилади. Мускул-бўѓим сезгисининг икки томонлама ўзгариши орќа миянинг орќа устуни зарарланганда кузатилади. Бемор Ромберг холатида кўзини юмиб турганида бирдан чайќалиши (орќа устун атаксияси) пайдо бўлади.
2 Босим сезгиси.
Текшириш усуллари: текширилувчи ёки бемор ётган холатда кўзини юмиш сўралади ва тананинг симметрик ќисмига бармоќ ёки ўтмас предмет билан босилади. Текширилувчи нормада босимдан таъсирни ва бир хил бўлмаган босимни ажрата олиши лозим.
Зарарланиш белгилари: беморга ќилинаётган босим даражасининг фарќини сезмайди, хамда чуќур ўзгариш бўлганида таъсир ва босимнинг орасидаги фарќни аниќлай олмайди.
3 Оѓирлик сезгиси.
Буни текширишда, кўзини юмиб ётган беморнинг кўл кафтига турли оѓирликдаги нарсалар ќўйилади. Текширилувчи нормада оѓирликнинг 1/20 ќисмининг фарќини аниќлаши лозим.
Зарарланиш симптоми: бемор нарсаларнинг оѓирлик фарќини аниќлай олмайди.
4 Вибрацион сезги.
Бу турдаги сезгини текширишда вибрициаланган камертон оёѓини (бунинг учун бир даќиќада 128 ёки 256 марта лиќиллайдиган камертондан фойдаланилади) ќўл ёки оёќнинг маълум бир сохасига, суяк устига (ќўл ёки оёќ бармоќларига, товонга ва х.к.) ќўйилади. Харакатланаётган камертонни биринчи зарарланган сохага ќўйилади, агар бемор камертон харакатини сезмаётганини айтса, унда зарарланмаган сохага ќуйилади ва камертон харакатининг давомийлигини сезиши таќќосланади.
Зарарланиш белгилари: бемор зарарланган сохасида камертон харакатини сезмайди (вибрационанестезия) ёки соѓлом томонга нисбатан кам ва жуда ќисќа ваќт сезади (вибрационгипестезия).