1 станция (текшириш усуллари)


Уч шохли нерв сезувчи қисмини текшириш усуллари. 2с.21с



Download 133,5 Kb.
bet4/8
Sana27.04.2022
Hajmi133,5 Kb.
#585131
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ВОПРОСЫ ПО ОСКЕ (узб.)утвержд

1. Уч шохли нерв сезувчи қисмини текшириш усуллари. 2с.21с.
Бемордан юз соҳасида огриқли ёки бошқача сезгилар (гапира олмаслик, чумоли гимирлаши) борлиги сўралади. Уч шохли нерв шохлари чиқадиган нуқталар пайпаслаб, огриқ бор ёки йўқлиги аниқланади. Учта шох инервациялайдиган соҳалар, ҳамда Зельдер соҳаси симметрик нуқталарда игна ёрдамида огриқ сезгисига, пахта ёрдамида тактил сезгига текширилади.
Зарарланишнинг асосий белгилари:
Сезувчи илдиз шикастланганда шикастланиш томонида юз ва бошнинг сочли қисми олдинги 1/3 қисмида анестезия ёки гипестезия бўлади. Сезишнинг ҳамма турлари зарарланади. Айрим беморларда фақат 1- ва 2- шохлар (юқори жаг ёки кўз нерви) шикастланади ва тармоқланган соҳаларида сезги бузилиши пайдо бўлади. Бу нервлар шикастланганда шох парда анестезияси бўлиб, шох парда рефлекси йўқолади. III-шох (пастки жаг нерви) шикастланганда эса бу шох инервациялайдиган соҳада сезги бузилади ва пастки жаг рефлекси йўқолади.
Юзаки сезги Зельдер соҳаларига боглиқ равишда йўқолади. Пиёзсимон ядро кўприк қисми шикастланганда юзнинг медиал бўлимларида гипестезия кузатилади. Ядронинг ўрта қисми шикастланганда эса гипестезия юзнинг парамедиал бўлимларида бўлади. Ядро узунчоқ мияда шикастланганда гипестезия юзнинг латерал соҳаларида пайдо бўлади



  1. Юз нервини текшириш усули

Юқори мимик мускулларнинг фаолиятини текшириш учун беморга қуйидаги синамалар ўтказилади :
1. қошни юқорига кўтариш. Бунда пешона бурмалари бир хилда бўлиши лозим.
2. қошни чимириш . Нормал ҳолатда қош ўрта чизиқда симметрик бўлиши лозим.
3. Кўзларни чирт юмиш. Нормал ҳолатда кўзлар икки томонда бир хилда юмилиши лозим



  1. Эшитув нервини текшириш усули

Эшитиш ўткирлигини текшириш: бемор 6-метр узоқликда, шивирлаган товушда ҳар бир қулоқ алохида текширилади. Бемор агар 6 метр узоқликда шивирлаган товушни эшитса, у соглом ҳисобланади .
1. Ринне синамаси: бунинг учун вибрациялантирилган каметрон (С 128 ёки С 256) ни сўргичсимон ўсимтага (processus mastoideus) қўйилади. Товушнинг суяк орқали эшитилиши тугаганидан сўнг , шу камертонни қулоққа яқинлаштирилади. Нормал ҳолатида текширувчи камертоннинг товушини ҳаво орқали эшитаверади, бу Ринненинг ижобий синамаси ҳисобланади. Зарарланганда товуш ўтказувчи аппарат тескари маьлумот чиқаради: бемор камертонни ҳаво орқали эшита омайди (Ринне синамаси салбий).
2. Вебер синамаси: тебратирилган камертон оёқчасини бош суягининг тепа қисмига қўилади, бунда камерон товуши икки томонга бир хилда эшитилади. Ўрта қулоқнинг касалликларида бош суягининг тепа қисмига қўйилган камертон товушини суяк орқали кучли ва узоқ қабул қилиш зарарланган томонда, ички қулоқ касалликларида эса соглом қулоққа тескари томонда аниқланади. Шу ўринда, юқори товушларни қабул қилишнинг бузилиши, кўпинча товуш қабул қилувчи аппаратнинг зарарланишида, паст товушларни қабул қилишнинг бузилиши эса товуш ўтказувчи аппаратнинг зарарланишида кузатилади.



  1. Уч тармокли нервнинг харакатлантирувчи кисмини текшириш усули

Харакатлантирувчи қисм фаолиятини текшириш мушакларни кўздан кечиришдан бошланади. Атрофия ёки гипертрофия, фибрилляр ва фасцикуляр мушак қисқаришлари борлигига эътибор берилади. Пайпаслаганда эса мушаклар конфигурациясини, уларнинг таранглигини аниқлаш мумкин. Бемордан огзини очиш ва ёпиш, бир неча чайнов харакатларини бажариш сўралади. Текширувни қўлларини чайнов мускулларига қўйиб, уларнинг таранглик даражаси аниқлайди. Нормада пастки жагнинг осилиб қолиши ёки бир тарафга огиши (девиация) кузатилмайди, мушаклар иккала томонда ҳам бир хил тарангликда бўлади.
Пастки жаг рефлекси: Бунда беморнинг ярим очилган огзига энгаги бўйлаб, юқоридан пастга қараб олдин бир томонлама кейин иккинчи томонлам неврологик болгача билан урилади. Ундан ташқари текширилувчининг энгагига текширувчи дисталл фалангаси бўйлаб уриб кўрса бўлади. Бу таъсирланишга жавобан чайнов мускуллари қисқаради ва пастки жаг юқорига кўтарилади.
Зарарланишнинг асосий белгилари.:
Огиз очилганда жаг кучсиз мушак томонга огади (девиация), шикастланган томонда чайнов мускуллари етарли таранглашмайди, атрофияланган бўлиши мумкин, пастки жаг рефлекси чақирилмайди



  1. Уч тармокли нервнинг сезувчи кисмини текшириш усули

Бемордан юз соҳасида огриқли ёки бошқача сезгилар (гапира олмаслик, чумоли гимирлаши) борлиги сўралади. Уч шохли нерв шохлари чиқадиган нуқталар пайпаслаб, огриқ бор ёки йўқлиги аниқланади. Учта шох инервациялайдиган соҳалар, ҳамда Зельдер соҳаси симметрик нуқталарда игна ёрдамида огриқ сезгисига, пахта ёрдамида тактил сезгига текширилади.
Зарарланишнинг асосий белгилари:
Сезувчи илдиз шикастланганда шикастланиш томонида юз ва бошнинг сочли қисми олдинги 1/3 қисмида анестезия ёки гипестезия бўлади. Сезишнинг ҳамма турлари зарарланади. Айрим беморларда фақат 1- ва 2- шохлар (юқори жаг ёки кўз нерви) шикастланади ва тармоқланган соҳаларида сезги бузилиши пайдо бўлади. Бу нервлар шикастланганда шох парда анестезияси бўлиб, шох парда рефлекси йўқолади. III-шох (пастки жаг нерви) шикастланганда эса бу шох инервациялайдиган соҳада сезги бузилади ва пастки жаг рефлекси йўқолади.
Юзаки сезги Зельдер соҳаларига боглиқ равишда йўқолади. Пиёзсимон ядро кўприк қисми шикастланганда юзнинг медиал бўлимларида гипестезия кузатилади. Ядронинг ўрта қисми шикастланганда эса гипестезия юзнинг парамедиал бўлимларида бўлади. Ядро узунчоқ мияда шикастланганда гипестезия юзнинг латерал соҳаларида пайдо бўлади



  1. Тил-юткун ва сайёр нервларини текшириш усуллари

Текширув услуби:
Бемордан сўралади:
1. Огизни очиш ва “а” дейиш. Бунда юмшок танглайни кискаришига ва тилчанинг жойлашувига эътибор берилади. Нормада юмшоқ танглай симметрик жойлашади, икки томонда ќам бир хил таранглашади, тилча ўрта чизиқ бўйлаб жойлашади.
2. Бир неча сўзларни овоз чиқариб айтиш. Бунда овозда бурун оҳанги бўлмаслиги керак.
3. Бир неча қултум сув ичиш; ютиш, эркин бўлиши керак.
4. Таъм билиш сезгисини текшириш (n. facialis га қаралсин).
Зарарланишнинг асосий белгилари:
Шикастланган томонда юмшоқ танглай осилиб қолади, товушларни талаффуз қилганда унинг харакатчанлиги чекланади, тилча сог томонга огади.
Овоз мингиллаган бурун охангига эга бўлади. Халқум ва танглай рефлекслари сусаяди ёки йўқолади, ютиш бир мунча бузилади (дисфагия) ёки йўколади (афагия)



  1. Кушимча нервни текшириш усули

Бунинг учун бемордан қуйидаги синамаларни бажариш сўралади:
1. Бошни олдинга энгаштириш;
2. Бошни турли ёнларга букиш;
3. Елкани қисиш;
4. қўлларни юқори горизонтал кўтариш;
5. Куракни умуртқага яқинлаштириш.
Нормада ҳамма ҳаракатни қийинчиликсиз бажарилади.
Зарарланганда асосий белгилар: бўйин ва елка усти мускулларининг атрофияси, зарарланган томонга елканинг тушиши, бошни соглом томонга букишнинг чегараланиши, елкани қисишнинг чегараланиши, қўлни горизонтал чизиққача олиб келишнинг қийинлашиши, куракнинг пастки бурчаги умуртқадан узоқлашиши кузатилади



  1. Тил ости нервини текшириш усули

Бемордан тилни осилтириш сўралади, нормада тил ўрта чизиқда жойлашган бўлиши лозим.
Зарарланиш симптомлари: периферик фалажликда тилни осилтирганда (огиздан ташқарига чиқарганда) зарарланган томонга огиши (девиация), бундан ташқари, ўша томондаги тилнинг ярмида атрофия, фасцикуляция кузатилиши мумкин. Нутқнинг аниқмаслиги (апартрия), бузилишини (дизатрия) кузатилади.
Тил ости нервининг марказий фалажида атрофия ва фасцикуляцияси кузатилмайди. Тил патологик ўчоқнинг қарама-қарши томонига огиши кузатилади



  1. Ихтиёрий харакатни текшириш усули




  1. Менингиал белгиларни текшириш усули

1. Бўйин мускулларининг таранглашиши (ригидлиги). Текшириш усули: ригидликни аниќлаш учун текширувчи чалќанчасига ётган беморнинг бошини олдинга эгади ва бунда энгаги кўкрагига тегиши лозим. Зарарланганда беморнинг бўйин мускуллари таранглашиб, бошини олдинга эгишга йўл ќўймайди ва уни куч билан букмоќчи бўлса, беморнинг бўйнида ва умуртќасида ќаттиќ оѓриќ пайдо бўлади. Бошнинг ретракцияси (ригидликнинг юќори даражаси) да бўйин ригидлигига пастки умуртќа ригидлиги ќўшилади. Беморнинг бош мия пардаларида ригидлиги кучли даражада таъсирланиш бўлганида, бошнинг орќага тортилиши, ќориннинг ичкарига тортилиши, ќориннинг олдинги деворларининг таранглашиши, оёќларнинг букиб ќоринга тираш кузатилади.

Download 133,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish