«ТАСДИКЛАЙМАН»
1-СОН КАСБ ХУНАР КОЛЛЕЖИ КОШИДАГИ
КУРИЛИШ СОХАСИДАГИ МУТАХАССИСЛАРИНИ
ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ БОШЛИГИ
Майор ТОЖИАХМЕДОВ С,З,
«____» _______________20021 йил
1-сон касб хунар коллежи кошидаги курилиш сохасидаги мутахассисларини тайёрлаш маркази маънавий-маърифий тайёргарлик буйича ___________________гурухи билан машғулот ўтказиш учун
РЕЖА КОНСПЕКТИ
Мавзу: Мугиллар истилосига карши курашда Темур Малик жасорати
Ўтказиш жойи: Ўқув синфи
Ўтказиш вақти: 2 Ўқув соати
Ўтказиш услуби: Маьруза ва суҳбат
Адабиётлар: Ўқув моддий базаси.
КИРИШ ҚИСМИ-5 дақиқа.
- Шахсий таркибни текшириш;
- Янги мавзуни эълон қилиш ва мақсадни тушунтириш
- Минтақамизда ва дунёда бўлаётган янгиликларни шахсий таркибга етказаман.
АСОСОИЙ КИСМ 70 дакика
Жалолиддин Мекбурни (ёки Мангуберди) номини олиб, “юзида холи бор” маъносини англатади. Жалолиддиннинг аниқ туғилган санаси номаълум, унинг расмий белгиланган туғилган санаси 1198 йил.
Гурганж саройида ҳурматга сазовор бўлган баобрў бувиси, қипчоқ маликаси Туркан хотуннинг қистови билан, мавжуд анъаналарга қарамай, тахтга Жалолиддиннинг кичик укаси Ўзлоқхон ўтиради. Жалолиддин ҳарбий муҳитда улғаяди ва жанг санъатини эрта ўзлаштиради. Ғазна (ҳозирги Афғонистон) унинг қарамоғида бўлишига қарамай, отаси фитналардан сақланиб, ўғлини ўзини олдида Гурганжда ушлаб туради. Ёш Жалолиддин душманлар билан тинимсиз жанглар бўлиб ўтувчи чегарага чиқишга ҳарақат қилади.
Чингизхоннинг режалаштирган босқинидан хабардор бўлиб, Жалолиддин отасидан қўшинини Сирдарёга қўйиб, душманни ўша ерда кутиб олишини сўрайди, лекин отаси ҳимоя деворлари ва қалъаси душманни мамлакатга қўймаслигига амин бўлади ва қўшинни тўпламасликка қарор қилади. Мўғуллар шаҳарни шиддат билан босиб олади. Аввалига, 1220 йил Бухоро, кейин Самарқанд ўраб олинади. Жиддий хасталанган Муҳаммад Каспийга қочади. Учта ўғлини тўплайди, Жалолиддиннинг белига ўз шамширини осиб, уни тахт вориси этиб тайинлайди ва бошқа укаларини акасига итоат қилишларини ундайди. Муҳаммаднинг ўлимидан сўнг Жалолиддин тахтга ўтиради, лекин Гурганж аслзодалари янги ҳукмдорни беписанд қилиб, халқ мададидан четда қолдиришади.
Жалолиддин уч юз содиқ туркман жигитларидан иборат қўшин тўплайди ва Хуросонга йўл олади. Нисо атрофида улар етти юз кишилик мўғул қўшинини кутиб олишади ва уларни осонликча енгишади. Ушбу арзимас ғалаба Хуросон аҳолисини мўғул истилочиларига қарши ғайратлантиради, натижада, Чингизхон ўз қўшинини Хоразм ва Хуросонга йўллайди ва Жалолиддиннинг кичик укаларини қўшини билан юзланиб, уларни аёвсиз тор-мор этади.
Жалолиддин васият қилиб қолдирилган ери томон йўл оларкан, Марв ноиби Хон Малик ва унинг қирқ минг кишилик лашкари, туркман хони Сайф ид-дин ва унинг қирқ минг кишилик лашкари билан иттифоқдош тутинади. Қандаҳор яқинида бирлашган лашкарлар қўшини мўғулларни йўқ қилади ва Жалолиддин Ғазнагача етиб боради.
Мурғаб юқорисида унга Марвнинг собиқ ноиби Хон Малик ва туркман хони Сайф ид-дин қўшилади. Ғазнага келибоқ, Жалолиддин тез орада, ўн минг кишилик қўшин тўплаб, Қандаҳорни қамал қилган мўғулларга қарши юриб, уни тор-мор этади. Бўлинган хоразмлик лашкарларнинг ҳарбий қўмондонлари ўз ҳукмдорининг муваффақияти ҳақида эшитиб, Ғазнага тўплана бошлайди ва тез орада, Жалолиддин бошчилигида 70 мингга яқин аскар йиғилади. У билан бирга оғаси Амин ал Мулк, саркарда Тимур Малик, қарлуқлар хони Азам Малик ва афғонлар муаллими Музаффар Маликлар ҳам келади. Чингизхон хали хоразмшоҳ кучидан бехабар бўлиб, унга қарши Шики Хутуху бошчилигидаги 30-минглик қўшинини жўнатади.
Парвонадаги жанг
Баҳорда Жалолиддиннинг қўшини Ғори дарёсидаги Валиан қишлоғида Шики Хутухунинг етакчи лашкарига дуч келади. Мўғул қўшини, деярли бутунлай яксон этилади: бор-йўғи юзта аскар жон сақлаб қолади. Сўнгра, Жалолиддин дара томон йўл олиб, у ерда жангни кутади. Шики Хутуху ўзининг бор қўшинини шу ерга йўналтиради. Икки қўшин ҳайбатли қоялар орасидаги тошлоқ дарада учрашади. Жой отлиқ лашкар учун ноқулай бўлиб, икки томон ҳам ҳаракатдан тийинишга мажбур эди. Жалолиддин Темур Маликка пиёда камончилар билан олдинга силжишларини буюради. Хоразмликлар ёвнинг кучсиз томонини сезганлигига қарамай, Шики Хутуху биринчи кун ўзини тияди, кейин қояларга кўтарилади ва мўғулларга тепадан ёй отишни бошлаб, мўғул қўшинига жиддий талофот етказади.
Эртасига Жалолиддиннинг аскарлари дарага бир назар боқиб, мўғуллар қўшини сони кўпайганини пайқашади. Аслида, Шики Хутуху заҳирадаги отларга мато билан ўралган похол тулумларни ўтказиб қўйишни буюрган бўлади. Душман тарафнинг чап қанотига уюштирилган ҳужум ўқ-найза дўли остида қолади. Шунда Шики Хутуху душманга айланасига ҳужум уюштиришни буюради. Бироқ, ўй-ёйлар дўли ва қоятошли ён-атроф мўғуллар ютуғига тўсқинлик қилади. Жалолиддин ўз жангчиларини эгарлатади ва қўшимча ҳужумга киришади. Қўққисдан уюштирилган ҳамладан мўғуллар қоча бошлайди. Хоразмшоҳ жангчилари чекинади ва Шики Хутуху ўзининг ярим қўшинидан айрилади. (Афғонистон: Александр Македонский давридан Толибонларгача бўлган жангчилар тарихи. — М.: нашриёт Эксмо.) Кўплаб тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Чингизхоннинг Ғарбга ўтиши даврида Парвонадаги мўғул жангчиларининг тор-мор этилиши уларнинг Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистондаги жанглари ичида ягона йирик мағлубияти бўлган.
Жалолиддинга нафақат жангчилари, балки аҳолиси ҳам одил ва ҳаққоний ҳукмдор ўрнида мадад кўрсатган. Парвонадаги мағлубиятдан сўнг мўғуллар Афғонистон ҳудудини тарк этади. Уларга жавобан, Чингизхон хоразмшоҳларга қарши янги жангда иштирок этишга қарор қилади. Аммо, Жалолиддин эндигина Чингизхон билан ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўраётган вақт уни қўллаб-қувватловчи саркардалар орасида низо келиб чиқиб, қипчоқ, қарлуқ ва афғонлар Жалолиддинни тарк этишади.
Парвонадаги мўғуларнинг мағлубиятидан сўнг бошқа кучлар бошида Чингизхоннинг ўзи Жалолиддинга қарши юриш қилади. Уни Синд дарёси қирғоғида 1221 йилнинг 9 декабрь куни ушлайди. Хоразмшоҳ қўшинини ярим ой шаклида тизиб, дарёни икки тарафдан тўсиб қўяди. Мўғуллар тўсиққа ёпишади ва тез орада ҳалок бўлишади. Марказий қисми тўсиқларни енгиб ўтишга ҳаракат қилади, аммо кўплаб аскарлар нобуд бўлади. Жалолиддин ўзининг ҳаромини бутунлай сувга чўктиришни буюради, сўнгра, асир тушмаслик учун тулпори билан ўзини Синд дарёсининг катта қоясига ташлайди. 6 минг чавандозлик хоразмшоҳ Синд дарёсининг бошқа қирғоғидан ўтиб, ҳатто, мўғулларни қуроли билан қўрқитишга ҳам улгуради. Жангда Жалолиддиннинг оиласи асир олинади ва ўлдиралид, ўзи эса Синдга кетади. Афсонага кўра, Чингизхон ёш султоннинг жасоратига тан бериб, ўзининг кўплаб ўғилларига: “Ота ўғил мана шундай бўлиши лозим”, деган экан. Чингизхонни таъқиб этиш учун Бало нойон ва Бурбон исмли туман бегилар бошчилигидаги лашкарни юборади. Бироқ, Мултан шаҳригача етиб боргач, мўғуллар султон изини йўқотишади.
Жуд тоғида жойлашган Шатра маъмуриятининг маҳаллий синд ранаси ўз ҳудудида Жалолиддинни қолган аскарлари билан пайдо бўлганини билиб, 5 минг кишилик пиёда аскарини ва минг кишилик чавандоз аскарни тўплаб, унга қарши юриш қилади. Кутилмаганда Жалолиддиннинг ўзи унга қарши ҳужум уюштиради. У ўзи шахсан ранага ўқ узиб ўлдиради, лашкарлари эса қисқа жангдан сўнг тарқалиб кетади. 1224 йилнинг бошигача Жалолиддин Ҳиндистонда яшайди, Эрон ва Месопотамияга юришга киришади. Тўрт йил давомида Жалолиддин Ҳиндистонда мўғуллар билан жанг олиб боради.
У туркманлардан иборат янги қўшин тўплайди ва Ғарбий Эронга - Кавказга йўл олади. 1225 йил Жалолиддин жанубдан шимолий Эронга бостириб киради. Жиддий қаршиликсиз Марағани эгаллаб, султон Табризга йўл олади ва шаҳарни забт этади. Отабек Ўзбек Ганзакка қочади, у ердан мустаҳкам Алинжо қалъасига кетиб, ўша ерда вафот этади. Қисқа вақт ичида Жалолиддин ҳукмронлигини Ганж, Барда, Шамкир ва Арраннинг бошқа шаҳарлари тан олади. 1225 йил Жалолиддин қўшини Грузия ва Арманистонни қисман эгаллайди. 1225 йил 8 августда Шарқий Арманистоннинг Двин шаҳри яқинида грузин-арманлар ва Жалолиддин қўшини ўртасида тарихга Гарни Жанги деб кирган жанг бўлиб ўтади. Унда хоразмшоҳ ғалаба қозонади. Тинчлик сулҳини тузиш ва мўғул қўшинларига қарши юриш таклифи билан ўз элчиларини грузинларга юборади, лекин малика Русудандан рад жавобини олади. 1226 йил Грузияни эгаллаб, унинг пойтахти Тбилисини вайрон этади, у ердаги барча черковларни буздириб ташлайди. Тбилисида ислом динини қабул қилганларгина тирик қолади. Жилолиддин шарқий Кавказ ортини забт этиши жараёнида Ильдегизидлар давлати қулайди. Шерваршоҳлар ҳам ўзларини Жалолиддинга тобелигини қабул қилади.
1227 йил Рей яқинида Жалолиддин мўғуллар қўшинини тор-мор этади. Шу йилнинг ўзида Исфахон аҳолиси томонидан ёрдамга чақирилган хоразмшоҳ Исфахон шаҳри яқинида мўғуллар устидан ғалаба қозонади. Жалолиддин бир варакайига икки жанговар ҳаракатни тутади: Ғарбий Эронда мўғулларга қарши ҳамда Кавказ ортида арман ва грузинларга қарши. Аммо 1228 йил килик-арман подшоси Гетум I ва мисрлик султон Ашраф билан бирлашган рум султони Алоуддин хоразмшоҳга қарши жанг бошлайди. Хоразмшоҳ қўшини ушбу ҳужумга бардош бера олмай, мағлубиятга учрайди.
Жалолиддин қипчоқ хонларига мўғул истилочиларига қарши бирлашиш таклифи билан мактуб йўллайди ва 1220 йил Чингизхоннинг ўғли Жўжи томонидан қўлга олинган ва бир нафар фарзанди бор синглисидан жавоб хатини олади. Мактабда у Жалолиддинни мўғуллар билан иттифоқдош бўлишга кўндиради ва унга Амударё яқинидаги ерларни таклиф қилади. Аммо мазкур хатга Жалолиддин жавоб ёзмайди.
Жалолиддин душманларига қарши довюрак қаршиликлар кўрсатади. 1230 йил Ироқдаги Хилот қалъаси забт этилгач, хоразмшоҳ Месопотамия ва Кичик Осиё ҳукмдорларининг иттифоқи натижасидаги ҳужумда мағлубиятга учрайди. Жалолиддин қўшинига якуни зарбани Чармағон бошчилигидаги мўғулларнинг Угэдэй лашкари етказади. Жалолиддин жангда оғир жароҳатланади, сўнгра у Қурдистон тоғларига яширинишга ҳаракат қилади у ўша ерда ўлдирилади. Жалолиддин сиймоси афсонага айланади, унга ёзувчи Василий Яннинг “Мардлик қанотларида” эртак-қиссаси ва бошқа асарлар бағишланган.
Жалолиддин Мангуберди “миллий қаҳрамон”лардан бири. 1999 йили мамлакатимизда Жалолиддин таваллудининг 800 йиллиги кенг нишонланган. Ўзбекситонда унга атаб бир нечта ҳайкаллар ўрнатилган, Хоразм вилоятида Жалолиддин Мангубердига бағишланган мемориал мажмуа қурилган.
1999 йил Жалолиддиннинг 800-йиллик юбилейига бағишланган 25 сўмлик юбилей тангалар муомалага киритилган.
2000 йилнинг 30 август куни “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилган. Бу орден билан мамлакат мустақиллигини, Ватан сарҳадларини, она юрт тупроғини ҳимоя қилишда ҳамда уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, давлатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар мукофотланадилар. 2003 йилнинг 22 август куни ушбу орден билан Хоразм вилояти мукофотланган.
Жалолиддин, шунингдек, Туркманистонда ҳам ҳурмат қозонган бўлиб, унинг мўғулларга қарши жасорати бугунги кунда ҳам тараннум этилади.
ЯКУНИЙ ҚИСМ : 5 дақиқа
шахсий таркиби билимларини савол бериб текшираман ва баҳо бераман.
ўз устида ишлаш бўйича топшириқлар бераман.
- мавзу якунида тингловчиларнинг билим савияларини мустахкамлаш учун савол жавоб ўтказаман, берилган қўшимча саволларга жавоб бериб тингловчиларнинг тушунчаларини мустахкамлайман.
Гурух рахбари ______________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |