Ишлаб чиқариш ва давр харажатлари таҳлилининг аҳамияти, вазифалари ва ахборот манбалари.
Харажатларнинг туркумланиши. Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари, «ўзгарувчан» ва «ўзгармас» харажатлар.
1 сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатлар таҳлили
Харажатларнинг иқтисодий элементи ва калькуляцион моддалари бўйича таҳлили
Ишлаб чиқаришдаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг таҳлили
Меҳнат унумдорлиги билан ўртача иш ҳақи ўртасидаги нисбатнинг ўзгаришини маҳсулот таннархига таъсирини таҳлили
Материал харажатларига “сарф меъёри” ва “материал баҳоси” ўзгаришини таъсирининг таҳлили
Маҳсулот турлари бўйича таннархнинг таҳлили ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили
Давр харажатларининг таҳлили
1. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ТАҲЛИЛИНИНГ АҲАМИЯТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА АХБОРОТ МАНБАЛАРИ.
Маҳсулот таннархи – шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун кетган барча бевосита ва билвосита харажатларнинг қиймат ифодасидир. Бугунги кунда амалда бўлган Низомга мувофиқ маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш харажатлари таркибига кирадиган моддалар сирасига ўзгаришлар киритилган.
Бухгалтерия ҳисоби счётида жами харажатлар тўғрида тўлиқ ва аниқ маълумотларга эга бўлиш, корхона фаолиятини рентабеллиги ва бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардошлилигини аниқлаш;
Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини аниқ ҳисоб-китобини қилиш;
Маҳсулот таннархига киритилмайдиган харажатларни алоҳида таркиблаш ва уларни молиявий натижавийликка боғлаш;
Маҳсулот таннархига киритилмайдиган харажатларни алоҳида таркиблаш ва уларни молиявий натижавийликка боғлаш;
Ишлаб чиқариш харажатларини юзага чиқиши ва жавобгарлик марказлари бўйича ҳисобга олиш ва назорат қилиш;
Солиқ тўланадиган базани аниў ҳисоб-китобини юритиш ва бу орқали ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда корхона сарфларини бошқаришни ташкил этишдан иборатдир.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари таннархини таҳлил қилишда бошқарув таҳлилининг энг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ишлаб чиқариш харажатларини ўрганиш ва уларнинг ҳолатига баҳо бериш;
Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича белгиланган режани бажарилиши ва динамикасини назорат қилиш;
Ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элементи ва калькуляцион моддалари бўйича ўрганиш ва уларга баҳо бериш;
Меҳнат унумдорлиги билан иш ҳақи харажатлари ўртасидаги нисбатни ўрганиш;
Таннархнинг ўзгариш сабабларини аниқлаш ва унга таъсир этувчи омилларни миқдор жиҳатидан ҳисоблаш;
Айрим турдаги маҳсулот таннархини харажат моддалари бўйича таҳлил этиш;
Таннархни пасайтириш бўйича мавжуд имкониятларни аниқлаш ва ҳакозо.
“Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш ҳақида”ги Низомга мувофиқ ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг умумийлиги таъминланган. Бунинг якунида маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини режалаштриш, таҳлил этиш ва назорат қилишга имконият туғилади.