250
эришишнинг бош кафолатчиси бўлади. Агар шу нуқтаи назардан келиб
чиқиб қарайдиган бўлсак, янги педагогик технологиялар ва
унинг асосий
негизи бўлган
ахборот-коммуникация технологиясини
таълим тизимига
жорий этишда унинг бошқарувчиси бўлмиш ўқитувчининг тайѐргарлик
даражасини биринчи ўринга қўйиш лозим. Шу сабабли педагогик
жараѐнларни кун тартибидаги аксарият долзарб муаммоларининг ижобий
ѐки мақсадга мувофиқ тарзда ҳал қилиниши кўп жиҳатдан ўқитувчининг
касбий салоҳияти ва педагогик маҳоратига боғлиқдир.
Бугунги кунда ахборот коммуникация технологиялари жамиятимиз
ривожланишига таъсир этувчи энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ахборот коммуникация технологиялари инсоният тараққиѐтининг
турли
босқичларида ҳам мавжуд бўлиб, ҳозирги замон ахборотлашган
жамиятнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ахборот коммуникация
технологиялари барча мавжуд технологиялар, хусусан янги технологиялар
орасида етакчи ўрин эгалламоқда. Ахборот
технологияси ва техник
воситалар самарасини белгилайдиган дидактик материаллардан кенг
фойдаланиш
замонавий
педагогик
технологияларнинг
асосий
белгиларидан биридир. Миллий дастурда таълим тарбия жараѐнини
бошқаришнинг бу муҳим воситасига алоҳида урғу берилган.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганидек Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурини замонавий ахборот
коммуникация технологияларидан ижобий фойдаланган ҳолда тўла рўѐбга
чиқарилса, ижобий равишда "портлаш эффекти" содир бўлишини башорат
қилиб, «Тафаккур» журнали бош муҳаррири саволларига берган жавобида
шундай деган эди: «ишончим комил, агар бу ислоҳотни амалга оширсак,
тез орада ҳаѐтимизда ижобий маънодаги портлаш этфектига,
яъни унинг
самарадорлигига эришамиз». Назарда тутилган вазифалар тўлиқ амалга
ошса:
1) ижтимоий-сиѐсий иқлимга ижобий таъсир қилади ва натижада
мамлакатдаги мавжуд муҳит бутунлай ўзгаради;
2) инсоннинг ҳаѐтда ўз ўрнини топиш жараѐни тезлашади;
3) жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахс шаклланади;
4) таълимнинг янги модели жамиятимизнинг
потенциал кучларини
рўѐбга чиқаришда катта аҳамият касб этади;
5) олдимизда турган ҳар қандай вазифани бажаришда ва мақсадларга
эришишда жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси қўшадиган ҳисса «портлаш
эффектига» олиб келади.
Ўқитишнинг замонавий ахборот коммуникация технологиялари
ўқувчи-талабанинг эмас, у, энг аввало, ўқитувчининг технологиясидир.
Ўқувчи-талаба замонавий ахборот технологиясини ўрганмайди, балки
унинг маҳсулотидан ўқитишнинг техник воситаси сифатида фойдаланади.
Ўқитувчи (педагог)
замонавий технологияларни
қўллаб дарсга
тайѐрланади, дарсни ташкил қилади, ўқувчи-талабалар билимини назорат
251
қилади ва унинг вазифаси таълим мазмунини такомиллаштириш учун
компьютерлаштиришнинг
энг
юқори
даражасидаги
ахборот
технологияларини таълим жараѐнига олиб киришдан иборат бўлади.
Таълим тизими нуқтаи назаридан
ахборот технологияларининг
жорий этилиши билан бирга юзага келадиган қуйидаги муаммолар
муҳимдир:
Do'stlaringiz bilan baham: